Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 21 / Тадқиқот

Инвесторлар портали – инвестиция фаоллигини ошириш дастаги

 

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди. 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти.

 

Мамлакатимизда охирги 3 йилнинг номланиши: 2018 йил – «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»; 2019 йил – «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили», 2020 йил – «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилиниши, инвестицион фаолликни оширишга қанчалик урғу берилаётганлигидан далолатдир.

 

Инвестициялар инвесторга даромад, давлатга бюджет тушумларини таъминлаб, аҳолига қўшимча иш ўринларини яратиб, иқтисодиётнинг асосини ташкил қилади.

Илмий адабиётларда инвестиция фаоллиги тушунчаси иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида самарали инвестицион ҳаракатларни амалга ошириш, инвестицияларни жалб этиш, иқтисодиётнинг муайян реал секторида фаолиятни ташкил этиб аниқ натижаларга эришиш, стратегик бошқарув қобилиятига эга бўлган шахснинг фаол ҳаракати асосида барча имкониятлардан тўлиқ, самарали фойдаланишни таъминлаш сифатида таърифланади.

Амалиётда инвестицион фаоллик даражаси республика, минтақалар (вилоят, туман) миқёсида муайян ҳудудга киритилган чет эл инвестициялари, ажратилган банк кредитлари, инвесторнинг ўз ҳисобидан сарфлаган маблағлар, яратилган ишчи ўринлари миқдори орқали ифодаланади.

Бунга қўшимча равишда таъкидламоқчи эдикки, ҳар бир юридик ва жисмоний шахсга инвестор сифатида қараш ғоясини амалиётга татбиқ этиш юртимизда умумий инвестиция фаоллигини оширишига хизмат қилади.

Ушбу ғояни амалга татбиқ этиш йўлида эса, фикримизча, мамлакатимиз резидентларининг инвестиция активлигини кўрсатувчи интернет порталини ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур порталда ҳар бир резидент – у ўқув муассасасини тугатиб ҳозирча ишсиз ёш мутахассис ёки йирик корхона бўладими – ўз профилига фаолият тури, ишлаб чиқараётган маҳсулоти, киритмоқчи бўлган инвестицияси ва бошқалар ҳақида маълумот киритиш имкониятига эга бўлади ва тегишинча ҳар бир резидентга инвестициявий активлиги бўйича рейтинг берилиши мумкин.

Порталда инвестор учун зарур бўлган базавий маълумотлар, ҳар бир соҳа технолог ва бошқа мутахассислари билан алоқа қилиш имкони бўлиши керак.

Асосийси, портал орқали инвесторга муҳим масалалар, аниқ жабҳаларда – ер ажратиш бўладими, коммунал тизимларга, коммуникацияларга уланиш бўладими ва ҳ.к. – қандай амалий ёрдам берилаётганлигини назорат қилиб бориш имконияти яратилади.

Амалиётда ўз ишини бошламоқчи бўлган ишбилармонлар ҳуқуқий, молиявий, меҳнат муносабатлари масалаларида етарлича билимга, қонун доирасида ҳисоб юритиш бобида малакали бухгалтерни ёллаш учун маблағга эга бўлмаслиги мумкин. Бу эса бизнесни яширин иқтисодда юритишга рағбат туғдиради. Ушбу муаммоларни ҳам ҳал қилишда инвесторлар портали самарали дастак бўлиши мумкин.

Бундай порталнинг ташкил қилиниши юртимизда инвестиция қилиш маданиятини ошириб маҳаллий инвесторлар сони кўпайишига хизмат қилади.

Шубҳасиз, ташқи (хорижий) инвестицияларнинг кириб келиши иқтисодиётда катта самара беради: янги иш ўринлари яратилади, бюджетга тушумлар ошади, импорт камаяди. Айни вақтда ташқи инвестиция ҳисобига шаклланган корхонани трансмиллий корхонага айлантириш билан бир қаторда ички инвестиция ҳисобига шаклланган корхонани трансмиллий корхонага айлантириш йўли ҳам улкан самара бериши мумкин. Хусусан, бунда ички инвестор томонидан амалга оширилган ишлаб чиқариш лойиҳаси технологиясининг эгаси ўз резидентимиз ҳисобланиб, у маҳсулотни маҳаллий бренд остида экспорт қилади.

Хулоса сифатида инвесторлар порталини яратиш ҳар бир юридик ва жисмоний шахсга инвестор сифатида ўзини намаён этишда ташкилий-информацион кўмак бериш механизми бўлиб, юртимизда умумий инвестиция фаоллигини оширишда янги тўлқин шаклланишига хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлаймиз.

 

Руслан Кадиров,

Ўзбекистон Республикаси

Банк-молия академияси тингловчиси.

Прочитано: 396 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика