Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 21 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 

 

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида юз берган фавқулодда ҳодисалар оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, аҳолининг замонавий уй-жойларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

2021 йил 1 январгача бўлган муддатда иловадаги рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

божхона тўловларини тўловчилар 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда импорт қилинадиган, қурилиш соҳасида фойдаланиладиган машина ва механизмлар, технологик жиҳозлар, кичик механизация воситалари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар бўйича божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлади;

«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ импорт қилинадиган техника ва транспорт воситаларини сифат, истеъмолчилар соғлиғи ва ҳаёти ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиши хавфи нуқтаи назаридан белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича ўтказиладиган синовлар устидан тегишли назоратни таъминлайди.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 19 май,

ПҚ-4718-сон.

ЎзР Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4718-сон қарорига
ИЛОВА

2021 йил 1 январга Қадар божхона тЎловларидан
(ҚЎшилган Қиймат солиҒи ва божхона расмийлаштируви йиҒимларидан ташҚари) озод этиладиган, импорт Қилинадиган янги Қурилиш ва
махсус техникалар Ҳамда юк ташиш транспорт воситалари
РЎЙХАТИ

Т/р

 

Қурилиш ва махсус техникалар, юк ташиш транспорт воситалари номи

 

ТИФ ТН коди

 

1

 

Механик йўл билан (қўлда) йўл чизиқларини чизиш машинаси

 

8424890009

 

2

 

Электр двигатель орқали бошқариладиган тельфер (лебедка)

 

8425110000

 

3

 

Кўтариш мосламаси (домкрат)

 

8425490000

 

4

 

Бир ковушли юк кўтарувчи экскаватор, бир томонлама буриладиган ва бурилмайдиган бульдозер (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)

 

8429519900

8429521009

5

 

Бульдозер (қуввати 200 от кучидан кам бўлган)

 

8429110090

 

6

 

Бир ковушли ғилдиракли мини-юклагич (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)

 

8429519900

 

7

 

Олд юк кўтарувчи, юкловчи (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)

 

8429519900

 

8

 

Мини юк кўтарувчи (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)

 

8429519900

 

9

 

Мини юк ортувчи (айланувчи бортли) (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)

 

8429519900

 

10

 

Гидроболғали, гидротизимли ўзи судралиб юрувчи (гусеничный) экскаватор (2 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)

 

8429521009

 

11

 

Ўзи судралиб юрувчи (гусеничный) экскаватор (2 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)

 

8429521009

 

12

 

Гидроболғали, гидротизимли юкловчи экскаватор (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)

 

8429529000

 

13

 

Гидроболғадан фойдаланишда қўлланиладиган ғилдиракли гидротизимли экскаватор (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)

 

8429529000

 

14

 

Ғилдиракли экскаватор (5 куб м гача бўлган ковуш ҳажми)

 

8429529000

 

15

 

Манипулятор бошқарувли кранли юк машинаси

 

8704239109,

8704229109

16

 

Дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи цемент ташувчи юк машинаси

 

8704239109,

8704229109

17

 

Цемент ташувчи юк машинаси

 

8704239109,

8704229109

18

 

Паст рамали оғир юк машинаси

 

8704239109,

8704229109

19

 

Дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи юк машинаси (самосвал)

 

8704239109,

8704229109

20

 

Автокран (юк кўтариш қуввати 50 тоннагача бўлган)

 

8705100090

 

21

 

Манипулятор бошқарувли кран

 

8705100090

 

22

 

Бетон аралаштирувчи юк машинаси

 

8705400000

 

23

 

Aвтобетононасос

 

8705903000

 

24

 

Автоминора (автовышка)

 

8705908007

 

25

 

Пуркагичли (битум ва бошқалар) махсус юк машинаси

 

8705908007

 

26

 

Вакуумли тозаловчи, ювувчи махсус машина

 

8705908007

 

27

 

Ётиқ йўл белгиларини чизиш махсус машинаси

 

8705908007

 

 

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 19.05.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 345 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика