Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 21 / Солиқ солиш

Жисмоний шахсга кўмак: ҳисоботда акс эттириш

 

Карантин даврида ҳокимият томонидан берилган кўмакка муҳтож жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсга корхона томонидан ёрдам кўрсатилган. Президентнинг 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармони билан бундан ёрдам кўрсатилганда тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари белгиланган. Бироқ рўйхатда жисмоний шахснинг фақат Ф.И.О. ва манзили кўрсатилган. Жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари ва СТИРи ҳокимият томонидан тақдим этилмаган.

Мазкур ҳолатда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳамда айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби қандай топширилади?

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондидан, «Саховат ва кўмак» фондидан, «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондидан, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган беғараз ёрдам (пул маблағлари, товарлар ва хизматлар)га, агар ёрдам олувчи шахслар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган бўлса, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (27.04.2020 йилдаги ­ПФ-5986-сон Фармоннинг 1-банди «б» кичик банди). Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби (4-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) жисмоний шахслар даромадлари бўйича (010-сатр) тақдим этилади. Жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари ёки ТМЗ уларнинг даромади сифатида қаралмайдиган бўлса, Ҳисоб-китобда акс эттирилмайди. 

 

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

Жисмоний шахсларга ТМЗ (хизматлар) бепул берилганда уларнинг таннархи ёки уларни олиш баҳосига (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) айланмадан олинадиган солиқ солинади (СК 463-м. 2-қ.).

Бироқ ПФ-5986-сон Фармон билан имтиёз белгиланган. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шасхлар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган товарлар (хизматлар) айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди (ПФ-5986-сон Фармоннинг ­1-банди «а» кичик банди). Бинобарин, Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (9-илова, рўйхат рақами 3221) акс эттирилмайди.

Жисмоний шахсларга пул маблағлари беғараз берилганда айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Прочитано: 299 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика