Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 8 / Солиқ солиш

ННТда асосий воситалар амортизацияси

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) балансида аъзолик бадаллари ҳисобига олинган асосий воситалар мавжуд.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ ННТ бадаллар ҳисобига олинган асосий воситаларга амортизация ҳисобламайди.

1. ННТ аъзолик бадаллари ҳисобига олинган асосий воситаларга амортизация ажратмаларини ҳисоблашни тўхтатиши зарурми?

2. Солиқ кодексидаги амортизация ажратмаларига доир ўзгартиришларни ҳисоб сиёсатида акс эттириш лозимми? 

 

1 ННТ томонидан аъзолик бадаллари ҳисобига олинган ва нотижорат фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган асосий воситалар амортизация қилинмайди (СК 306-м. 2-қ. 10-б.). Мазкур норма фойда солиғини солиш мақсадида белгиланган.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш учун қуйидагилар амортизация қилинмайди:

а) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);

б) маҳсулдор чорва моллари;

в) ахборот-кутубхона фонди;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар;

д) музей ашёлари;

е) моддий маданий мерос объектлари;

ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;

з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 35-банди).

Яъни ННТ бухгалтерия ҳисобида 5-сон БҲМСнинг 35-бандида санаб ўтилганлардан ташқари, барча АВлар бўйича амортизация ҳисоблайди.

ННТнинг устав фаолиятида фойдаланиладиган АВ амортизация харажатлари мақсадли маблағлар ҳисобидан амалга оширилади ва улар молиявий натижаларни шакллантиришда, шунингдек фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда иштирок этмайди. Операция қуйидаги бухгалтерия проводкалари орқали акс эттирилади:

Дт 8830-«Аъзолик бадаллари»

Кт 0200-«Аъзолик бадаллари ҳисобидан харид қилинган ёки аъзолик бадали сифатида олинган асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар».

 

2 Ҳа. корхона бухгалтерия ҳисобини юритиш учун ҳисоб сиёсатидан ташқари, СКнинг ­77-моддасига мувофиқ солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсатини ҳам ишлаб чиқиши шарт. Унда солиқ солишга доир ҳисобга олишнинг ўзига хос жиҳатлари акс эттирилиши лозим. 

Прочитано: 249 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика