Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 24 / Жавоб берамиз

Ҳисобварақ-фактура ва солиштирма далолатнома суммаларидаги тафовут ҳисобда қандай акс эттирилади

 

Уяли оператор биллинг тизими орқали уяли алоқа хизматларини кўрсатади. Бизга ҳисобварақ-фактурани тақдим этади, унда сумма сўм ва тийинда кўрсатилади. Ой якунлари бўйича уяли оператор томонидан ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномаси тақдим этилади, у биллинг тизимида шакллантирилади ва тийинлар яхлитланмайди. Натижада ҳисобда ҳисобварақ-фактураларга асосан оператор тақдим этган ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномаси ўртасида тафовутлар юзага келади.

Мазкур ҳолатда бухгалтерия ҳисобида тафовутни қандай тўғри акс эттириш лозим?

 

Ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномаси – бу тарафлар томонидан тузиладиган ва имзоланадиган аниқ шартнома бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш. Унга хронологик тартибда шартнома асосида ўтказилган барча пул маблағлари бўйича операциялар, хусусан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар суммалари киритилади. Далолатномага асосан муайян санада тарафлар ўртасида қарздорлик мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги аниқланади ва тасдиқланади.

Ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасига бошқа манбалардан эмас, балки ҳисобварақ-фактуралардаги суммалар киритилиши лозим. Уяли операторнинг фаолият юритиш тартиби шундай бўлса, мижозлар билан ўзаро ҳисоб-китобларга доир барча ҳужжатлар биллинг тизимида шакллантирилиши сабабли тизимдаги иш ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномаси ва ҳисобварақ-фактураларда бир хил суммалар акс эттириладиган тартибда йўлга қўйилиши керак. Сиз иккинчи тараф сифатида ҳисобварақ-фактуралардаги суммалардан фарқ қиладиган солиштирма далолатномани имзоламасликка ҳақлисиз.

Мобил оператор ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасидаги рақамлар тўғри эканлигини қатъий тасдиқлаган тақдирда, у тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиши лозим, улардаги суммалар солиштирма далолатномада кўрсатилган суммаларга тенглаштирилади.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобварақ-фактуралар ва солиштирма далолатномалар бўйича суммалардаги фарқ унчалик муҳим бўлмаса, тафовутни корхонанинг даромадлари ёки харажатларига ҳисобдан чиқариш мумкин.

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, 

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 535 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика