Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 05 / Паспорт масалалари

Ўзбекистонга визасиз ташриф буюрадиганлар рўйхати кенгайтирилади

 

Бу Президентнинг 28.12.2019 йилдаги ПФ-5897-сон Фармонида назарда тутилган.

 

«Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон (18.03.2019 йилдаги ПФ-5691-сон) билан 2019 йил 20 мартдан бошлаб БАА фуқаролари учун мамлакатимиз ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилган.

Қабул қилинган ҳужжатда 2020 йил 1 январдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим тақдим этилиши белгиланган.

Ушбу мақомни олган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириш вақтида амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

norma.uz.

Прочитано: 564 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика