Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 50 / Хўжалик юритиш қоидалари

Импорт бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзлари: муддатлар ва жарималар

 

Корхона яқин кунларда тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштиряпти. Ушбу мақсадда ишлаб чиқариш линияси учун импорт ускуна буюртма қилинди. Олдиндан тўлов тўланди. Ускуна серияли эмас, техник топшириғимиз бўйича тайёрланмоқда. Ускунани тайёрлаш ва етказиб бериш 180 кундан кўпга чўзилиб кетди.

Ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун импорт ускунани олиб киришда муддатлар бўйича бирор-бир имтиёз мавжудми?

Ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш ускунасини олиб кириш бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи учун имтиёзларни ва муддати кечиктирилганлигини ҳисобга олган ҳолда қандай чоралар назарда тутилган?

 

– Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт ускунани олиб кириш учун алоҳида етказиб бериш муддати ёки муддатни кечиктириш назарда тутилмаган. Мазкур ҳолат умумбелгиланган қоидалар билан тартибга солинади.

Импорт шартномалари бўйича ишлаб чиқариш ускунасини олиб кириш ва божхона расмийлаштируви муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак (Низомнинг 13-банди, ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова).

Товарларни олиб кириш ва расмийлаштиришни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун – 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин жарима тўлайдилар. Жарима миқдори товарларни олиб кириш кечиктирилган муддатларга боғлиқ бўлади ва расмийлаштирилмаган товарлар суммасининг 10%идан 70%игача оралиқда белгиланади (Низомнинг 17-банди).

Бироқ корхоналарга нисбатан асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун молиявий жазо чоралари қўлланилмайди. Бунинг учун шартномалар шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлиши керак (27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармоннинг 8-банди).

Бундан ташқари, жаримани қўллаш ёки уни қўллаш тўғрисидаги суд қарорини ижро этиш масаласи кўриб чиқилаётган пайтда товарларнинг республикага олиб кирилиши ва импорт режимга жойлаштирилиши таъминланган бўлса, жарима қўлланилмайди.

Жарима қўлланилганидан кейин 90 кун ичида товарлар республикага олиб кирилган ва импорт режимида расмийлаштирилган бўлса тўланган жарима бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилади (20.04.1994 йилдаги ПФ-837-сон Фармон билан тасдиқланган Низомнинг 10-банди).

Импорт муддатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда маъмурий жарима назарда тутилган (МЖТКнинг 175-моддаси 3-қисми).

Шу билан бирга, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган,Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, шунингдек, лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади (10.04.2019 йилдаги ­ПФ-5707-сон Фармоннинг ­10-банди).

 

Замира Жўраева,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 914 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика