Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 21 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

 

2019 йилнинг май ойи учун

 

Май ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 175;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 173;

36 соатлик иш ҳафтасида – 155.

 

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 22;

6 кунлик иш ҳафтасида – 26.

 

  2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг айрим турдаги даромадларига энг кам ставка бўйича ЖШДС солиниши бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси 1-қисми).

  Январь-май ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 1 013 650 сўмни (13.10.2018 йилдаги ПФ-5553-сон) ташкил этади.

  Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 202 730 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).

  2019 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).

  ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

  Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари тўлови бекор қилинди (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармоннинг 2-банди «а» кичик банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

Ходимнинг январь-май ойларидаги ойлик иш ҳақи 1 000 000 сўмни, йил бошидан – 5 000 000 сўмни (1 000 000 х 5) ташкил қилди.

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

5 000 000 х 12% = 600 000 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 480 000 сўм ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 120 000 сўмга (600 000 – 480 000) тенг.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 5 000 сўмни (5 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойлари учун ШЖБПҲга 4 000 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 000 сўмни (5 000 – 4 000) ташкил этади.

Май ойи учун бюджетга 119 000 сўм (120 000 – 1 000) ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 880 000 сўм (1 000 000 – 120 000) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг январь-май ойларидаги меҳнат ҳақи 9 000 000 сўмни (1 800 000 х 5) ташкил қилди.

♦ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

9 000 000 – (1 013 650 х 4) = 4 945 400 сўмга тенг.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

4 945 400 х 12% = 593 448 сўм.

Январь-апрель ойларида 474 758,4 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 118 689,6 сўмга (593 448 – 474 758,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 4 945,4 сўмни (4 945 400 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 3 956,32 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 989,08 сўмни (4 945,4 – 3 956,32) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 117 700,52 сўм (118 689,6 – 989,08) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 684 310,4 сўм (1 800 000 – 118 689,6) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг январь-апрель ойларидаги меҳнат ҳақи 4 000 000 сўмни (800 000 х 5) ташкил қилди.

♦ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

1 013 650 х 4 = 4 054 600 сўмга тенг.

Ходимнинг даромади (4 000 000 сўм) имтиёз миқдоридан (4 054 600 сўм) кам бўлганлиги боис январь-май ойлари учун солиқ ҳисобланмайди.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги сабабли ҳисобланмайди.

Ходим қўлига май ойи учун 800 000 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-май ойлари учун 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган. Унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 2 600 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

♦ Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (202 730 х 12 = 2 432 760 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад январь-май ойлари учун 7 167 240 сўмга ((1 400 000 х 5) + 2 600 000 – 2 432 760) тенг.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

7 167 240 х 12% = 860 068,8 сўм.

Январь-апрель ойларида 692 068,8 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойида солиқ суммаси 168 000 сўмга (860 068,8 – 692 068,8) тенг.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 7 167,24 сўмни (7 167 240 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида 5 767,24 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 400 сўмни (7 167,24 – 5 767,24) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 166 600 сўм (168 000 – 1 400) ЖШДС ўтказилади.

Ходим 1 232 000 сўм (1 400 000 – 168 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-май ойларида 1 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган.
Унга январь ойида 2 000 000 сўмлик смартфон совға қилинди.

♦ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (202 730 х 6 = 1 216 380 сўм).

 

Январь-май ойлари учун солиқ солинадиган даромад 8 283 620 сўмга (1 500 000 х 5) + 2 000 000 – 1 216 380) тенг.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

8 283 620 х 12% = 994 034,4 сўм.

Январь-апрель ойларида 814 034,4 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 180 000 сўмни (994 034,4 – 814 034,4) ташкил қилади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 8 283,62 сўмга (8 283 620 х 0,1%) тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 6 783,62 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 500 сўмни (8 283,62 – 6 783,62) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 178 500 сўм (180 000 – 1 500) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 320 000 сўм (1 500 000 – 180 000) иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-май ойларида 1 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 800 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Январь-май ойлари учун жами даромад 12 300 000 сўмни ((1 500 000 х 5) + 3 000 000 + 1 800 000) ташкил қилди.

Қуйидагиларга мувофиқ:

♦ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 013 650 х 4 = 4 054 600 сўм) чиқариб ташланади;

♦ Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (202 730 х 12 = 2 432 760 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

♦ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (202 730 х 6 = 1 216 380 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

7 500 000 – 4 054 600 + 3 000 000 – 2 432 760 + 1 800 000 – 1 216 380 = 4 596 260 сўм.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

4 596 260 х 12% = 551 551,2 сўм.

Январь-апрель ойларида 468 861,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 82 689,6 сўмга (551 551,2 – 468 861,6) тенг.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 4 596,26 сўмни (4 596 260 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 3 907,18 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 689,08 сўмни (4 596,26 – 3 907,18) ташкил қилади.

Май ойида бюджетга 82 000,52 сўм (82 689,6 – 689,08) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 1 417 310,04 сўм (1 500 000 – 82 689,6) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь-май ойларида 800 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь-май ойлари учун жами даромад 4 000 000 сўмни (800 000 х 5) ташкил қилди.

♦ Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

4 000 000 х 12% = 480 000 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 384 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 96 000 сўмга (480 000 – 384 000) тенг.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 4 000 сўмга (4 000 000 х 0,1%) тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 3 200 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 800 сўмни (4 000 – 3 200) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 95 200 сўм (96 000 – 800) ЖШДС ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 704 000 сўм (800 000 – 96 000) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-май ойлари учун 1 100 000 сўмдан ҳақ тўланган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 40 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади.

♦ Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-4086-сон қарорга 24-илова).

♦ Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 10 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 6 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 3 000 сўм белгиланган.

♦ ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 400 000 сўмни (10 000 х 40) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 000 000 х 12% = 120 000 сўм.

Январь-май ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

5 500 000 х 12% = 660 000 сўм.

Январь-апрель ойларида 528 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 132 000 сўмни (660 000 – 528 000) ташкил қилади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 5 500 сўмга (5 500 000 х 0,1%) тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 4 400 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 100 сўмни (5 500 – 4 400) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 130 900 сўм солиқ (132 000 – 1 100) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 848 000 сўм иш ҳақи (1 100 000 + 1 000 000 – 132 000 – 120 000) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимга йил бошидан ойига 1 200 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь–апрель ойларидаги жами даромад 6 000 000 сўмни (1 200 000 х 5) ташкил қилди. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 500 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

♦ ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

6 000 000 – 2 000 000 = 4 000 000 сўм.

Январь–май ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

4 000 000 х 12% = 480 000 сўм.

Январь-апрель ойларида 396 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 84 000 сўмга (480 000 – 396 000) тенг.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 4 000 сўмни ((4 000 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 3 300 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 700 сўмни (4 000 – 3 300) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 83 300 сўм (84 000 – 700) ЖШДС ўтказилади.

Солиқ ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 616 000 сўм (1 200 000 – 500 000 – 84 000) иш ҳақи тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

_______________________________________________________________________________

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 29.01.2019 йилдаги 5 (1277)-сонида, февраль ойи учун 26.02.2019 йилдаги 9 (1281)-сонида, март ойи учун 26.03.2019 йилдаги 13 (1285)-сонида, апрель ойи учун 23.04.2019 йилдаги 17 (1289)-сонида чоп этилган.

 

Прочитано: 694 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика