Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 16 / Солиқ солиш

Чет эллик резидент тўлайдиган ЖШДС

 

Ташкилотимиз янги ходимни ишга қабул қилди. У Қозоғистон фуқароси, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга. Барча ҳужжатлар (меҳнат, пенсия дафтарчалари, СТИР) Ўзбекистонда олинган.

1. Мазкур ходимнинг даромадига қандай солиқлар солинади?

2. Унга доир қандай ҳисоботларни тақдим этиш зарур?

 

1

Чет эл фуқароси бўлган ходимнинг даромадларига солиқ солиш у ЎзР резиденти ҳисобланиши ёки унинг норезиденти деб тан олинишига боғлиқ. Жисмоний шахс республикада доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат турган бўлса, ЎзР резиденти деб тан олинади. Жисмоний шахснинг яшаш (туриш) муддати худди шу давр ичида 183 кундан камни ташкил этса, жисмоний шахс норезидент ҳисобланади (Солиқ кодексининг 19-моддаси).

Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқароларига ЎзРда яшаш гувоҳномаси берилади (Низомнинг 3-банди, 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонга 2-илова). Бинобарин, Қозоғистон фуқароси бўлган ходимингизнинг даромадларига солиқ солиш мақсадида ушбу ҳужжат унинг ЎзР резиденти эканлигини тасдиқлайди.

ЎзР резиденти бўлган чет эллик жисмоний шахснинг даромадларига умумбелгиланган тартибда солиқ солинади (Солиқ кодексининг 194-моддаси). Унинг даромадларига, дивидендлар ва фоизлар бундан мустасно, 12%лик ставкада ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

Республика ҳудудида доимо яшайдиган хорижий фуқаролар ЎзР фуқаролари билан тенг ҳолатда жамғариб бориладиган пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқдан фойдаланадилар (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 6-банди).

Сиз мазкур ходимга ҳисоблаган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ЯИТ солинади (Солиқ кодексининг 306-моддаси).

 

2

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар корхона томонидан Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ЯИТ ҳисоб-китобида (2-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси резидентига айланган чет эллик жисмоний шахс Солиқ кодексининг ­192-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай даромадлари тўғрисида декларация тақдим этади (Солиқ кодексининг 189-моддаси 3-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 607 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика