Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 09 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

 

Февраль ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160;

36 соатлик иш ҳафтасида – 144.

 

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 20;

6 кунлик иш ҳафтасида – 24.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг айрим турдаги даромадларига энг кам ставка бўйича ЖШДС солиниши бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси 1-қисми).

Январь-февраль ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 405 460 сўмни (13.10.2018 йилдаги ПФ-5553-сон) ташкил этади.

Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 202 730 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).

2019 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари тўлови бекор қилинди (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармоннинг 2-банди «а» кичик банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги ойлик иш ҳақи 1 000 000 сўмни,
йил бошидан – 2 000 000 сўмни (1 000 000
х 2) ташкил қилди.

 

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

2 000 000 х 12% = 240 000 сўмга тенг.

Январь ойида 120 000 сўм ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 120 000 сўмга (240 000 – 120 000) тенг.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 2 000 сўмни (2 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь ойи учун ШЖБПҲга 1 000 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 1 000 сўмни (2 000 – 1 000) ташкил этади.

Февраль ойи учун бюджетга 119 000 сўм (120 000 – 1 000) ўтказилади

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 880 000 сўм (1 000 000 – 120 000) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнат ҳақи 3 600 000 сўмни (1 800 000 х 2) ташкил қилди.

♦  Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

3 600 000 – (405 460 х 4) = 1 978 160 сўмга тенг.

Январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

1 978 160 х 12% = 237 379,2 сўм.

Январь ойида 118 689,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 118 689,6 сўмга (237 379,2 – 118 689,6) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 1 978,16 сўмни (1 978 160 х 0,1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 989,08 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 989,08 сўмни (1 978,16 – 989,08) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 117 700,52 сўм (118 689,6 – 989,08) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 684 310,4 сўм (1 800 000 – 118 689,6) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнат ҳақи 1 600 000 сўмни (800 000 х 2) ташкил қилди.

♦  Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

405 460 х 4 = 1 621 840 сўмга тенг.

Ходимнинг даромади (1 600 000 сўм) имтиёз миқдоридан (1 621 840 сўм) кам бўлганлиги боис январь-февраль ойлари учун солиқ ҳисобланмайди.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги сабабли ҳисобланмайди.

Ходим қўлига февраль ойи учун 800 000 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-февраль ойлари учун 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган. Унга январь ойида фарзандли бўлганлиги муносабати билан 2 600 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

♦  Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (202 730 х 12 = 2 432 760 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад январь-февраль ойлари учун 2 967 240 сўмга ((1 400 000 х 2) + 2 600 000 – 2 432 760) тенг.

Январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

2 967 240 х 12% = 356 068,8 сўм.

Январь ойида 188 068,8 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойида солиқ суммаси 168 000 сўмга (356 068,8 – 188 068,8) тенг.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 2 967,24 сўмни (2 967 240 х 0,1%) ташкил этади.

Январь ойида 1 567,24 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 1 400 сўмни (2 967,24 – 1 567,24) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 166 600 сўм (168 000 – 1 400) ЖШДС ўтказилади.

Ходим февраль ойида 1 232 000 сўм (1 400 000 – 168 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-февраль ойларида 1 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган.
Унга 2 000 000 сўмлик смартфон совға қилинди.

♦  Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (202 730 х 6 = 1 216 380 сўм).

 

Январь-февраль ойлари учун солиқ солинадиган даромад 3 783 620 сўмга (1 500 000 х 2) + 2 000 000 – 1 216 380) тенг.

Январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

3 783 620 х 12% = 454 034,4 сўм.

Январь ойида 274 034,4 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 180 000 сўмни (454 034,4 – 274 034,4) ташкил қилади.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 3 783,62 сўмга (3 783 620 х 0,1%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 2 283,62 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 1 500 сўмни (3 783,62 – 2 283,62) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 178 500 сўм (180 000 – 1 500) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 320 000 сўм (1 500 000 – 180 000) иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-февраль ойларида 1 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 800 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Январь-февраль ойлари учун жами даромад 7 800 000 сўмни ((1 500 000 х 2) + 3 000 000 + 1 800 000) ташкил қилди.

Қуйидагиларга мувофиқ:

♦  Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (405 460 х 4 = 1 621 840 сўм) чиқариб ташланади;

♦  Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (202 730 х 12 = 2 432 760 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

♦  Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (202 730 х 6 = 1 216 380 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

3 000 000 – 1 621 840 + 3 000 000 – 2 432 760 + 1 800 000 – 1 216 380 = 2 529 020 сўм.

Январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

2 529 020 х 12% = 303 482,4 сўм.

Январь ойида 220 792,8 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 82 689,6 сўмга (303 482,4 – 220 792,8) тенг.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 2 529,02 сўмни (2 529 020 х 0,1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 1 839,94 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 689,08 сўмни (2 529,02 – 1 839,94) ташкил қилади.

Февраль ойида бюджетга 82 000,52 сўм (82 689,6 – 689,08) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига февраль ойида 1 417 310,04 сўм (1 500 000 – 82 689,6) олади.

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь-февраль ойларида 800 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь-февраль ойлари учун жами даромад 1 600 000 сўмни (800 000 х 2) ташкил қилди.

♦  Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

Январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

1 600 000 х 12% = 192 000 сўмга тенг.

Январь ойида 96 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 96 000 сўмга (192 000 – 96 000) тенг.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 1 600 сўмга (1 600 000 х 0,1%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 800 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 800 сўмни (1 600 – 800) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 95 200 сўм (96 000 – 800) ЖШДС ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 704 000 сўм (800 000 – 96 000) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-февраль ойлари учун 1 100 000 сўмдан ҳақ тўланган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 40 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади.

♦  Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-4086-сон қарорга 24-илова).

♦  Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 10 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 6 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 3 000 сўм белгиланган.

♦  ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 400 000 сўмни (10 000 х 40) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 000 000 х 12% = 120 000 сўм.

Январь-февраль ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

2 200 000 х 12% = 264 000 сўм.

Январь ойида 132 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 132 000 сўмни (264 000 – 132 000) ташкил қилади.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 2 200 сўмга (2 200 000 х 0,1%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 1 100 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 1 100 сўмни (2 200 – 1 100) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 130 900 сўм солиқ (132 000 – 1 100) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 848 000 сўм иш ҳақи (1 100 000 + 1 000 000 – 132 000 – 120 000) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимга йил бошидан ойига 1 200 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь–февраль ойларидаги жами даромад 2 400 000 сўмни (1 200 000 х 2) ташкил қилди. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 500 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

2 400 000 – 5 000 000 = 1 900 000 сўм.

Январь–февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

1 900 000 х 12% = 228 000 сўм.

Январь ойида 144 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 84 000 сўмга (228 000 – 144 000) тенг.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 1 900 сўмни ((1 900 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 1 200 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 700 сўмни (1 900 – 1 200) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 83 300 сўм (84 000 – 700) ЖШДС ўтказилади.

Солиқ ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 616 000 сўм (1 200 000 – 500 000 – 84 000) иш ҳақи тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

__________________________________________________________________________________

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 29.01.2019 йилдаги 5 (1277)-сонида чоп этилган.

 

Прочитано: 1785 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика