Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 01-02 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Суд орқали ундириладиган солиқлар бўйича энг кам қарз 25%га оширилди

 

Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4806-сон қарори билан ундирувни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари тасдиқланди.

 

Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор солиқлар ва (ёки) бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўламаган тақдирда солиқ органи 3 кун ичида қарзни сўндириш ҳақида талабнома юборади. Айни шу 3 кун ичида солиқ тўловчининг ҳисоб-китоб счётларига инкассо қўйилади.

Агар талабнома олинган пайтдан бошлаб 10 кун ичида қарз узилмаган, банк эса счётларда пул йўқлиги сабабли инкассо топшириқномасини бажармаган бўлса, солиқ қарзи ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси асосида солиқ тўловчининг дебиторларидан (қарздорларидан) ундирилиши лозим. Бу ҳам натижа бермаса, солиқчилар юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг бошқа мол-мулки ҳисобидан қарзни сўндириш мақсадида судга мурожаат қиладилар.

Фуқаролар билан ундирув таомили осонроқ кечади – дарҳол судга мурожаат қиладилар.

Бироқ чеклов мавжуд: агар қарз муайян миқдорга етмаган бўлса, солиқ органлари судга даъво аризаси бера олмайдилар. 2018 йилда у юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари учун 20 ЭКИҲни, фуқаролар учун эса 5 ЭКИҲни ташкил этган. Аниқ пул суммасига қайта ҳисоб-китоб қилиш чоғида йил бошидаги ЭКИҲ – 172 240 сўм қабул қилинган. 2019 йилда Президент қарори билан ЭКИҲ индексацияланиши ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилинадиган суммалар белгиланди, бу қоида амалда қўлланилишини осонлаштирди.

 

Ўсиш динамикаси қуйидаги жадвалда келтирилган:

Солиқ тўловчининг тоифаси

 

2018 йилда энг кам қарз

 

2019 йилда энг кам қарз

 

Солиқ кодексига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

 

3 444 800 сўм

 

4 054 600 сўм (+25%)

 

Жисмоний шахслар

 

861 200 сўм

 

1 013 700 сўм (+25%)

 

 

Бу – муҳим! Солиқ органларига бир ойда 2 ЭКИҲ доирасидаги солиқ қарзини фуқароларнинг пластик карталаридан сўзсиз (судсиз) ундириб олиш ҳуқуқини берадиган Низом ҳали қабул қилинмади. Марказий банк лойиҳа юзасидан ўз эътирозларини билдирди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) ­эълон қилинган ва 28.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1359 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика