Norma.uz

Тошкентда VIII йиллик Марказий осиё савдо форуми бўлиб ўтади

 

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонда илк бор халқаро миқёсдаги муҳим ишбилармонлик тадбирисаккизинчи йиллик Марказий Осиё савдо форумини ўтказади. Тадбир 2018 йил 17–18 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Форум АҚШнинг Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (USAID) томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган.

 

 

Марказий Осиё савдо форуми – бизнес ҳамжамиятга 70 млн нафардан ортиқ истиқболли мижозларга эга бўлган Марказий Осиёнинг ривожланаётган бозорларида янги имкониятлар билан танишиш имконини берувчи ўзига хос майдон. Ўтган йили Алматидаги (Қозоғистон) Форум 18 давлатдан 1 100 нафар иштирокчини бирлаштирган эди. Бишкекда (Қирғизистон) бўлиб ўтган 2011 йилдаги биринчи Форумдан бошлаб Осиё, АҚШ, Европа, Яқин Шарқ мамлакатларининг корхона раҳбарлари, давлат арбоблари ва экспертлари ушбу тадбирдан ғоялар алмашиш, битимлар тузиш ва янги ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва келгусидаги шерикчилик алоқаларини боғлашнинг ўзига хос майдончаси сифатида фойдаланиб келишади.

«Савдо ва инвестицияларни ривожлантиришдаги янги уфқлар» – жорий йилдаги Форумнинг мавзуси бўлади. Бу мавзу Марказий Осиёнинг, айниқса Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро савдо учун тобора очиқлигини ифода этади. Мамлакатда иқтисодий ўсиш суръатларини оширишга қаратилган валютани либераллаштиришдан бошлаб, бизнес сектордаги ислоҳотларгача бўлган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Форум билан бир вақтда бутун минтақа бўйлаб турли тармоқдаги корхоналар, хусусан, транспорт, туризм, ахборот технологиялари, асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ва бошқа соҳаларни намойиш этувчи кўргазма ташкил этилади.

USAIDнинг Марказий Осиёда рақобатдошлик, савдо ва иш ўринларини ташкил этиш бўйича лойиҳаси Форумнинг ташкилотчисидир. Унинг фаолияти Марказий Осиёнинг 5 та мамлакатида озиқ-овқат, туризм, транспорт ва логистика тармоқларида экспортга кўмаклашиш ва бандликни оширишга йўналтирилган. Минтақада компанияларнинг рақобатдошлигини ривожлантириб ва савдодаги тўсиқларни бартараф эта бориб, USAID экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида барқарор ва рақобатдош хусусий секторнинг барпо этилишига кўмак беради.

 

Қўшимча ахборотни www.catradeforum.org сайтидан олиш мумкин.

 

Прочитано: 82 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика