Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 40 / Божхона

Божхоначига пора таклиф қилган шахс ушланди

 

Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларида уларга ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликни олиш, жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланган.

 

Шунингдек, божхоначилар коррупция ҳолатларига қарши курашиши ва унинг профилактикасида фаол қатнашиши, уларни ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдиришга уринган шахслар ҳақида ўз раҳбари ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилиши шарт.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона постининг божхона кўриги ва расмийлаштируви гуруҳи инспектори Ш.М. ҳам ўзи дуч келган вазиятда мазкур одоб-ахлоқ қоидалари доирасида иш тутди. Хизмат вазифасини бажариш чоғида божхона ходими қўшни давлатдан кириб келаётган Ш.Қ. ва унга тегишли юкларни белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказаётганда, ушбу шахснинг божхона қоидаларига риоя қилмаётганлигини аниқлайди. Яъни амалдаги тартибларга биноан ҳар ойда фақат 1 маротаба олиб кириш назарда тутилган бўлса-да, Ш.Қ. ўзи билан 7 дона чангюткични меъёрдан ортиқча тарзда олиб киришга уринаётган эди.

Шу мақсад йўлида у божхона ходимини ўзи томонга оғдиришга уринади – товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб ўтиш эвазига пора таклиф қилади.

Аммо божхона ходими бу вазиятда виждон амрига қулоқ тутиб, ўз раҳбарларини воқеадан хабардор этади. Тезкор тадбир давомида Ш.Қ. хизмат вазифасини бажараётган божхона ходими Ш.М.га «Ғишткўприк» чегара божхона пости ҳудудида 100 АҚШ доллари бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан пора берувчига нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва у тергов ҳаракатларини ташкиллаштириш учун прокуратурага юборилди.

  

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 94 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика