Norma.uz

Тонировкалашга рухсат беришни таклиф этмоқдалар: 16,5 млн сўмдан ортиқ ҳақ тўлашга тўғри келади

 

ҚҲТБТ порталида «Тонировкаланган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда қарийб йигирма йил аввал «тонировка» тақиқлаб қўйилган эди. Айни пайтда барча транспорт воситаларининг олд, ён ва орқа ойналари камида 70% ёруғликни ўтказиши керак. Яъни бироз тонировкалашга йўл қўйилади (буни «бутилка шишаси» ҳам дейдилар).

Бунда йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситаларида (М1 тоифаси) орқа ойналарга парда ва жалюзи ўрнатишга рухсат этилади. Айрим автобусларда (М3 тоифанинг II классидаги) эса – нафақат орқа, балки ён ойналарга ҳам. Мажбурий шарти – икки ёнига орқа томон кўринишини таъминлайдиган ташқи кўзгу (ён кўзгулар) ўрнатилган бўлиши керак.

Энди ҳақ эвазига ойналарни камроқ: орқа ойналар учун – 5%гача ва орқа ён ойналар учун 30% ёруғлик ўтказадиган қилиб тонировкалашга (қорайтиришга) рухсат беришни режалаштирмоқдалар. Олд ва олд ён ойналар ҳақида умуман сўз юритилмаяпти.

Енгил транспорт воситаларига махсус рухсатнома берганлик ва тонировка ўрнатганлик учун қуйидаги миқдорда ҳақ тўлашга тўғри келади:

► жисмоний шахсларга – 90 ЭКИҲ (15.07.2018 йилдан – 16 587 000 сўм);

► юридик шахсларга – 120 ЭКИҲ (15.07.2018 йилдан – 22 116 000 сўм);

хорижий давлатларнинг юридик шахсларига – 140 ЭКИҲ (15.07.2018 йилдан – 25 802 000 сўм).

Махсус рухсатноманинг амал қилиш муддати 1 йил бўлганлиги боис, булар – йиллик тўловлар. Қорайтириш ишларини фақат ИИВ ҳузуридаги «Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизмати кўрсатиш маркази» ДУК амалга оширади.

Параллель равишда бошқа лойиҳада давлат стандарти нормаларига мувофиқ келмайдиган қалин ёки тонировкаланган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, шунингдек ҳайдовчига кўринишни чеклайдиган қўшимча предметлар ўрнатилган ёки қопламалар туширилган транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун жарималарни 20–25 баравар ошириш таклиф этилмоқда. Ҳозир биринчи бор қоидабузарликка йўл қўйганда жарима 1 ЭКИҲни ташкил этса, келгусида у 25 ЭКИҲни (15.07.2018 йилдан – 4 607 500 сўмни) ташкил этиши мумкин. Бир йил давомида қоидабузарлик такроран содир этилганда эса – 2 ЭКИҲ эмас, 40 ЭКИҲни (15.07.2018 йилдан – 7 372 000 сўмни).

Янгилик киритиш сабаби, умуман олганда, тушунарли – рухсатнома беришга тарифлар юқори бўлганда кичик жаримани бир неча марта тўлаган арзонроқ тушади. Бунга эса йўл қўйиб бўлмайди.

 

Лойиҳага доир таклифлар: орқа ва орқа ён ойналарни тонировкалашга тақиқни ўз кучида қолдириш ёхуд бепул асосда рухсат бериш зарур. Лойиҳа қабул қилинса, бепул тонировкалашга тақиқни объектив сабаблар, шу жумладан хавфсизлик нуқтаи назаридан оқлаб бўлмайди. Зеро физика қонунлари транспорт воситаси эгаларининг молиявий аҳволига қараб ўзгармайди. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун автомобилларнинг кўриниши) барча автомобилларга бир хил ёндашувни талаб этади. Бундай норманинг жорий этилиши фуқароларнинг мулкий аҳволига қараб уларнинг тенглигини бузиш сифатида баҳоланиши мумкин. Зеро амалда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддаси таъсирини тегишли тўловларни тўлаганларга нисбатан қўлламаслик таклиф этилмоқда. Бу мазкур Кодекснинг 272-моддасига зиддир.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 923 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика