Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 22 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Қарзингиз борми – 21 турдаги битим ва хизматлар тақиқ остида

 

Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2018 йилдаги 379-сон қарори билан коммунал тўловлар ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни мажбурий равишда олдиндан текширишни талаб этадиган йирик битимлар ва хизматлар рўйхати тасдиқланди.

 

Унга 21 турдаги йирик битимлар ва айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари киритилган. Бунинг устига, банкларга рўйхатда назарда тутилмаган кредитларни расмийлаштиришда ҳамда бошқа молия-кредит хизматлари кўрсатишда бундай текширувларни ўз амалиётларига жорий қилиш тавсия этилди.

Текширув Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали амалга оширилади. Бунинг учун 2 ҳафта муддатда махсус дастурий модуль ишлаб чиқилади.

Механизм қуйидагича. Рўйхатдаги битимни расмийлаштириш ёки хизматни кўрсатишни сўраб мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарзи, шунингдек мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги текширилади. Агар даврий тўловлар (масалан, алимент) тўланиши керак бўлса, фақат чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштиришда ҳамда авиа– ва темир йўл чипталарини сотишда текширув ўтказилади (чиқишга вақтинчалик чеклов ўрнатилганлиги мавжудлиги текширилади).

Қарздорлик мавжуд бўлмаса, Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базасидан тегишли кўчирма қоғозга чиқарилиб, битимларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ материалларга бириктириб қўйилади. Қарздорлик аниқланган тақдирда, битимни амалга ошириш ва хизмат кўрсатиш рад этилиб, қарздорга маълумотлар базасидан кўчирма нусхаси тақдим этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан бошлаб коммунал хизматлар (электр энергияси, газ, сув таъминоти ва сув чиқариш) учун ҳақ тўлаш мажбурияти турар жой манзили бўйича прописка қилинган, вояга етган барча жисмоний шахслар зиммасига солидар тартибда юклатилади. Шу сабабли турар жой мулкдорлари ва уникида доимий прописка қилинган қолган кишиларнинг коммунал қарзлари мавжудлиги текширилади.

Мажбурий ижро бюроси қарздорлик тўғрисида хабардор қилиш учун қўшимча имкониятларни (масалан, бепул SMS-хабарларни) ва уни тўлашнинг соддалаштирилган шаклларини жорий этишга ҳақли.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) ­эълон қилинган ва 22.05.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1109 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика