Norma.uz

«20 ёшдан ошган» юк машиналари Қамчиқ довони орқали юк ташимайди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 268-сон қарори билан «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташиш тартибга солинди.

 

Турли даврларда довон орқали автоташувларга турлича чекловлар амал қилган. Хусусан, Қамчиқ довони орқали қуйидаги муддат давомида фойдаланилган автомобилларда юк ташиш тақиқланган эди:

► 2012 йил 1 октябрдан – 25 йил ва ундан ортиқ;

► 2014 йил 1 июлдан – 20 йил ва ундан ортиқ;

► 2016 йил 1 июлдан – 15 йил ва ундан ортиқ.

Бир қатор идораларнинг таклифига кўра 2016 йилдан буён амалда бўлган чекловлар поғонаси кўтарилди. Энди «Қамчиқ» довони орқали ишлаб чиқарилганига 20 йилдан ошган юк автомобиллари ва автомобиль-тиркамаларда юк ташиш тақиқланади.

Юк машинасининг «ёши» – чеклов белгиланиши учун ягона мезон эмас. Ўтган йилдан бошлаб ўқ юкламаси 11,5 тоннадан кўп бўлган автотранспорт воситаларида «Қамчиқ» довони орқали юк ташиш тақиқланган, бунда айрим истиснолар қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 6.04.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1324 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика