Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 03 / Устуворликлар

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларининг 2018 йилдаги ўзгаришлари, шунингдек, солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида ахборот

 

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-454-сонли, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги «Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-455-сонли ва Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ­ЎРҚ-456-сонли Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сонли қарори билан солиқ қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда 2018 йил учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари тасдиқланди.

Қуйида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан шулар ҳақида тайёрланган ахборот эълон қилинмоқда.

 

I. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-454-сонли Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-454-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг 47 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ва ушбу Кодексдан 12 та модда (XIII, XVI1 бўлимлар ва 53-боб) чиқариб ташланди.

Жумладан,

1. Фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи битта солиқ турига – юридик шахслардан олинадиган фойда солиғига бирлаштирилиши муносабати билан, Солиқ кодексининг 23, 30, 354, 363 ва ­376-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди, шунингдек, Солиқ кодексининг XIII бўлими ва 295, 296, 299 ва 300-моддалари чиқариб ташланди.

Солиқ кодексининг 154-моддасига киритилган ўзгартиришларга асосан, доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун қўшимча равишда соф фойдадан ундириладиган солиқ бекор қилинди, шунингдек, солиқ солинадиган фойдани аниқлашда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсади учун солиқ солинадиган фойданинг энг кам суммаси ушбу модданинг учинчи қисмида назарда ­тутилган харажатлар суммасининг 10 фоизидан 7 фоизига пасайтирилди.

2. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар, ягона тўлов турига – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштирилиши ҳамда солиқ солинадиган базани аниқлашнинг ягона тартиби белгиланиши муносабати билан Солиқ кодексининг 23, 312, 313, 315-моддаларига ва XV бўлим, 52-боб номланишига ўзгартиришлар киритилди, шунингдек, ушбу Кодекснинг XVI бўлими номи ва XVI1 бўлими, 53-боби чиқариб ташланди.

3. Солиқ кодексининг 301, 302, 304-моддаларига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ истеъмол мақсадидан қатъи назар тўланиши белгиланди, бундан ихтисослаштирилган газ таъминоти корхоналари орқали аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун сотиладиган суюлтирилган газ ҳажми мустасно. Шунга мувофиқ, ушбу моддаларга, шунингдек, Солиқ кодексининг 22, 80, 130, 204, 222, 355-моддаларидан ва XIV бўлимидан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг номланишидан «транспорт воситаларига» сўзи чиқариб ташланди.

4. Солиқ кодексининг 121-моддасига киритилган ўзгартиришлар ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланганлик учун жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган жарима миқдорини 2 бараварга оширишни назарда тутади.

5. Солиқ кодексининг 145-моддасига киритилган қўшимчалар фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегирилиши лозим бўлган харажатлар рўйхати кенгайтирилишини белгилайди, шунга мувофиқ, тегишли харажатлар Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда тутилган чегирилмайдиган харажатлар таркибидан чиқариб ташланди.

Аввал чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланган юридик шахсларнинг қуйидаги харажатлари 2018 йил 1 январдан бошлаб, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегириладиган харажатларга киритилади:

ёрдамчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқариладиган ва солиқ тўловчининг умумий овқатланиш эҳтиёжлари учун бериладиган товарларнинг нархларидаги фарқлар (зарарлар);

нодавлат пенсия жамғармаларига ажратмалар;

хўжалик бошқаруви органини сақлаб туриш учун ажратмалар;

йиллик молиявий ҳисоботни бир ҳисобот даврида бир мартадан ортиқ аудитдан ўтказиш харажатлари;

пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бирйўла тўланадиган нафақалар;

солиқ тўловчининг фаолиятида талаб этилмайдиган касблар бўйича кадрлар тайёрлаш харажатлари;

ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатлар;

шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишларини бажариш харажатлари;

ишончли бошқарувчилар хизматларининг қийматини тўлашга доир харажатлар;

ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўланадиган ҳақ.

6. Солиқ кодексининг 146-моддасига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар мазкур модда биринчи қисмининг 1–3-бандларида кўрсатилган алоҳида харажатларнинг жорий ҳисобот даврида агар юридик шахснинг ҳисоб сиёсати билан белгиланган бўлса, улар юзага келган пайтда ҳам чегирилиши мумкинлигини аниқлаштиради. Бундай харажатларга қуйидаги:

янги ишлаб чиқаришлар, цехлар, агрегатларни, шунингдек серияли ва оммавий ишлаб чиқариладиган янги маҳсулот турларини ҳамда технологик жараёнларни ўзлаштириш харажатлари;

барча турдаги асбоб-ускуналар ва техник қурилмаларни, уларнинг ўрнатилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида комплекс синаб кўриш (ишлаб турган ҳолатида) харажатлари;

ишчи кучлари қабул қилиш ва янги ишга туширилган корхонада ишлаш учун кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар киради.

7. Солиқ кодексининг 156, 179, 356-моддаларидаги тартибнинг чиқариб ташланиши 2018 йил 1 апрелдан бошлаб, дивидендлар тариқасида олинган ва қайси юридик шахсдан олинган бўлса, ўша юридик шахснинг устав фондига йўналтирилган даромадларидан тегишлилигича фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг бекор қилинишини назарда тутади.

8. Солиқ кодексининг 208-моддасига киритилган ўзгартириш айрим турдаги товарлар, ишлар ва хизматларга оид қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларнинг бекор қилинишини назарда тутади.

9. Солиқ кодексининг 211-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, тадбиркорлик фаолияти доирасида жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ёғоч-тахта материаллари ва ёғочга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз бекор қилинди. Бунда, ушбу имтиёз юридик шахслар учун сақланиб қолинди.

10. Давлат солиқ хизмати органлари ва Молия вазирлиги томонидан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот ҳисобидан ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш юзасидан ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнини қисқартириш, шунингдек, солиқ тўловчиларга ариза ва керакли ҳужжатларни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этиш ҳуқуқини бериш мақсадида Солиқ кодексининг 228-моддасига ўзгартириш киритилди.

11. Солиқ кодексининг 261-моддасига киритилган қўшимча иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари томонидан қайта қуйиладиган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солинадиган базасини камайтиришни назарда тутади.

12. Солиқ кодексининг 265, 266, 267, 268, 269 ва 271-моддаларига киритилган ўзгартиришлар кўчар мулкни юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ солиш объектидан чиқариб ташлашни назарда тутади, бунда, кўчмас мулк, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулк, тугалланмаган қурилиш объектлари ва белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар солиқ солиш объекти ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган ёки оширмайдиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги эгалигида бўлган кўчмас мулк солиқ солиш объекти ҳисобланади.

13. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига кадастр қийматидан келиб чиқиб солиқ солинишини белгилаш мақсадида Солиқ кодексининг 176, 274 ва ­277-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

14. Солиқ кодексининг 285 ва 286-моддаларига киритилган ўзгартиришлар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва тўлаш муддатлари ўзгарганлигини назарда тутади. Бунда, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш ҳар ойнинг 10-кунига қадар ер солиғи суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида амалга оширилиши билан биргаликда ер солиғининг ҳисоб-китоби ҳисобот йилининг 10 январига қадар тақдим этилиши белгиланди.

15. Жисмоний шахсларга ер солиғи бўйича мажбуриятлар ер участкалари ажратилган вақтдан бошлаб (ер участкаси берилган ойдан кейинги ойдан бошлаб) юзага келишини назарда тутувчи тартибни белгилаш мақсадида Солиқ кодексининг 290-моддасига жисмоний шахсларга якка тартибда уй-жой қурилиши учун тақдим этилган ер участкалари бўйича ер участкаси берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан 2 йил муддатга бериладиган имтиёзни бекор қилиш билан боғлиқ тегишли ўзгартиришлар киритилди.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори билан тасдиқланган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг 3-бандига мувофиқ, якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинлари экилмаган ёки уни ободонлаштирилмаган ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч баробар миқдорда ер солиғи тўланиши муносабати билан Солиқ кодексининг 291-моддасига қўшимча киритилди.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5242-сонли Фармонида белгиланган нормаларни ижро этиш мақсадида, Солиқ кодексининг ­311-моддасига суғурта бадалини:

қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандчилик субъектлари – «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари томонидан – ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлаш тартибини;

«Уста-шогирд» мактаби ўқувчилари томонидан уларнинг 25 ёшга тўлгунига қадар бўлган иш даврида – йилига энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлаш тартибини назарда тутувчи нормалар киритилди. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади.

Бунда, ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик субъектлари – «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалини тўлашдан озод этилади.

18. Солиқ кодексининг 349-моддасига киритилган қўшимча мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида белгиланган чегаравий миқдордан ортиқ майдони бўлган ер участкаларига эга ягона солиқ тўлови тўловчилари учун ер солиғини тўлаш мажбуриятини киритишни назарда тутади.

19. Тайёрлов ташкилотлари учун улгуржи савдо корхоналари каби товарларни реализация қилишдан тушган тушум деб товар обороти ҳисобланишини назарда тутувчи ягона солиқ тўлови бўйича ягона солиқ солиш объектини белгилаш мақсадида Солиқ кодексининг 355-моддасига тегишли ўзгартириш киритилди.

20. Солиқ кодексининг 372 ва 375-моддаларига киритилган ўзгартиришлар юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқни ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўлаш муддатини белгилашни назарда тутади. Шу муносабат билан, юридик шахслар томонидан ушбу солиқ бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатлари ҳам ўзгарди.

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5270-сонли Фармонининг 7-бандига мувофиқ, Солиқ кодексининг 3741-моддасига I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган ходимлар бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан қатъий белгиланган солиқни – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоиз миқдорида тўлашни назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.

22. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига киритилган қўшимчага мувофиқ, вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ваколатларига қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда пасайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқи берилди.

 

II. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги «Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-455-сонли Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунларига, шунингдек, Фуқаролик ва Солиқ кодексларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги «Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-455-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 27 та моддасига, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг ­26-моддасига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига, «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунининг 2 та моддасига ва Солиқ кодексининг 23 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан:

1. Солиқ кодексининг 22, 67-моддаларига киритилган қўшимча ва янги тўлдирилган «Солиқ мониторинги» номли 121-боб инсофли солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг жорий масалаларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда, давлат солиқ хизмати органлари ва инсофли солиқ тўловчилар ўртасида кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутувчи солиқ мониторингини жорий этилишини белгилайди.

Солиқ кодексининг тўлдирилаётган 761-моддасига асосан, солиқ мониторинги ўтган йил якунларига кўра, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра энг кам иш ҳақининг етмиш минг баравари миқдоридан ортиқни ташкил этган солиқ тўловчига нисбатан амалга оширилиши мумкин.

Солиқ мониторинги солиқ тўловчининг кейинги йилда солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади, бунда солиқ тўловчи томонидан ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмасдан ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда такдим этилади.

Солиқ кодексининг 762-моддаси билан, солиқ мониторингини амалга оширишда давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, маълумотлар, тушунтиришларни талаб қилиб олишга ҳақлилиги ҳамда талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар, маълумотлар ва тушунтиришлар солиқ тўловчи томонидан тегишли талабнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда тақдим этилиши кераклиги белгиланган.

Солиқ кодексининг тўлдирилаётган 763-моддаси билан давлат солиқ хизмати органининг асослантирилган фикрини солиқ тўловчига юбориш, шунингдек, солиқ тўловчига давлат солиқ хизмати органларига асослантирилган фикрни тақдим этиш тўғрисида ўзининг фикрини ифодалаган ҳолда сўров юбориш ҳуқуқларини бериш бўйича тартиб жорий этилмоқда.

Давлат солиқ хизмати органининг асослантирилган фикри деганда солиқ тўловчи томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши масалалари юзасидан давлат солиқ хизмати органининг фикрини акс эттирувчи ҳужжат тушунилади.

Шунингдек, агар солиқ тўловчи томонидан солиқ органларининг асослантирилган фикри юзасидан давлат солиқ хизмати органларига эътирозлар тақдим этилган тақдирда, биргаликда муҳокама қилиш жараёнини бошлаш ва ўзаро келишув тузиш бўйича тартиб белгиланмоқда.

Солиқ кодексининг 765-моддаси солиқ мониторинги қайси ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилишини назарда тутади.

2. Солиқ кодексининг 70 ва 91-моддаларига киритилган қўшимчаларга мувофиқ, солиқ мониторинги амалга ошириладиган солиқ даври учун камерал назорат ва молия-хўжалик фаолияти бўйича режали текширувлар ўтказилмаслиги белгиланди, бундан солиқ мониторинги муддатидан илгари тугатилган ҳоллар мустасно.

3. Солиқ тўловчи томонидан аниқланган тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган тақдирда, камерал назорат натижаси бўйича аниқланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни суд тартибида ундиришни жорий этиш мақсадида Солиқ кодексининг 70-моддасига тегишли қўшимчалар киритилди.

4. Вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчилар ҳисобланган, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ таътилларининг қўлланилиш тартибини жорий этиш учун Солиқ кодексининг 54, 55 ва 354-моддаларига ўзгартиришлар киритилди.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш:

солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини ўзгартириш ҳисобидан солиқ таътиллари тарзида берилади ва бунда солиқ тўловчига тўлаши керак бўлган тегишли солиқ тўловларини маълум бир муддат давомида камайтириш ва кейинчалик тўлаш имконияти тақдим этилади;

солиқ қарзини бир йўла ёки босқичма-босқич тўлаган ҳолда тўлаш муддатини кейинроқ муддатга кўчириш тарзида берилади.

Солиқ таътиллари:

вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга – солиқ таътили бериш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга берилади;

ягона солиқ тўловини тўловчиларга, бундан Солиқ кодекси 350-моддаси биринчи қисмининг ­2-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар мустасно, ягона солиқ тўловини тўлаш бўйича давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан бир йилгача бўлган муддатга берилади.

Бунда, инсофли солиқ тўловчиларга охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб келган солиқ тўловчилар киради.

5. Фуқаролик кодексининг 26-моддасига, Солиқ кодексининг 62-моддасига ва «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1, 3, 5, 8, 11, 17, 18, 28, 36, 37, 38, 39, 128, 145, 147, 150, 174, 175, 176, 177, 178, 179, 180, 181, 183, 184 ва 188-моддаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, қарздорлар – аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини белгилашга йўналтирилган.

6. Интернет тармоғида савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида солиқ назоратини амалга ошириш механизмларини жорий этиш мақсадида, Солиқ кодексининг 84-моддасига ва «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, шунингдек, ушбу Қонун янги «Электрон тижорат соҳасида ҳисоб-китоблар» 111-моддаси билан тўлдирилди.

7. Солиқ кодексининг янги тўлдирилган 222-моддаси ва ушбу Кодекснинг 45-моддасига қўшимча «йирик солиқ тўловчилар» тоифасига кирувчи хўжалик субъектларининг мезонини белгилашга йўналтирилган.

Йирик солиқ тўловчилар – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда, солиқ маъмуриятчилигига мансуб бўладиган айрим тоифадаги юридик шахслардир. Йирик солиқ тўловчилар бўйича мезонлар солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқини бермайди.

Йирик солиқ тўловчилар жумласига киритилган юридик шахслар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида бу ҳақда ҳисобга қўйилган жой бўйича ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.

8. Солиқ кодексининг 57, 58, 155-моддаларига киритилган ўзгартиришлар ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларини қайтариш солиқ тўловчилар томонидан ваколатли органларга мурожаат қилинган санадан эътиборан 15 иш куни ичида амалга оширилиши тартибини белгилашни назарда тутади.

Шунингдек, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси ва Солиқ кодексининг 56-моддасига киритилган ўзгартиришлар, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчи томонидан ёзма ариза берилган санадан эътиборан уч иш куни ичида молия органларига ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этиши мажбуриятини, шунингдек, мустақил равишда ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олинганлиги тўғрисида солиқ тўловчини хабардор қилишнинг муддатини аниқлаштиришни назарда тутади.

9. Солиқ кодексининг 67-моддасига қўшимча киритилди ва Кодекс янги «Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг» 711-модда билан тўлдирилди.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базани аниқлаштириш мақсадида ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлигини аниқлаш учун амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари томонидан жойларга чиққан ҳолда, солиқ тўловчи фойдаланадиган объектларда ва ҳудудларда солиқ тўловчининг мансабдор шахслари ёки уларнинг вакиллари иштирокида, мавжуд ходимларнинг сонини бирма-бир санаб чиқиш ҳамда маълумотнома билан расмийлаштириш орқали амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган камерал назорат натижаларига кўра, давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ҳисоботларда иш ҳақи фонди, шунингдек, ходимлар сони камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовутлар ёки номутаносибликлар мавжудлиги;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

вазирликлар ва идораларнинг давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ маълумотларида ва ҳисоботларида кўрсатилган ходимлар сони ўртасида фарқларнинг мавжудлиги.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан амалга ошириладиган мониторинг тўғрисидаги маълумотлар текширишларни рўйхатга олиш китобига киритилмайди.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга оширувчи ходимлар томонидан солиқ тўловчидан бошқа ахборот ёки тушунтиришлар талаб қилишга ёхуд унинг молия-хўжалик фаолиятига бошқача шаклда аралашишга йўл қўйилмайди.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг натижалари бўйича у амалга оширилган куни давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими томонидан маълумотнома тузилади. Маълумотнома солиқ тўловчининг мансабдор шахси ёки мониторинг жараёнида бевосита иштирок этган вакили иштирокида тузилади ва бир нусхаси уларга топширилади.

Мониторинг натижаларидан фақат хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлигини амалга оширишда, шунингдек, солиқ солинадиган базани аниқлашда фойдаланилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан сўнг белгиланган тартибда солиқ тўловчиларга етказилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ­ПҚ-2796-сонли қарори ижроси юзасидан, Солиқ кодексининг 348-моддасига киритилган қўшимча солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари – юридик шахслар инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулосани беришга ҳақли бўлган ваколатли органнинг хулосаси чиқарилганидан кейинги ойдан эътиборан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишини белгилайди.

 

III. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-456-сонли Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-456-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг 11 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан:

1. Солиқ кодексининг 84, 271, 283, 349-моддаларига киритилган қўшимчалар тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларида объектлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган тақдирда эса қурилиш бошланганидан эътиборан йигирма тўрт ой ичида тугалланмаганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб, белгиланган ставканинг уч баравари миқдорида, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари ахбороти асосида ҳисоблаб чиқарилишини назарда тутмоқда, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бунда, ушбу тартиб қурилиши тугалланган объектларда товарлар ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича олинган мажбуриятларни ўн икки ой ичида бажармаган тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, ушбу қисмда кўрсатилган объектларни олган эгаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Объектлар қурилишининг бошланиш ва тугалланиш муддатларини ҳисоблаб чиқариш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

Шунингдек, юқорида қайд қилинган мол-мулк солиғи ва ер солиғини белгиланган ставканинг уч баравари миқдорида тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан аниқланган объектлар ва ер участка майдонлари бўйича солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган юридик шахсларга ҳам татбиқ этилади.

2. Солиқ кодексининг 130, 204, 355-моддаларига киритилган қўшимчалар ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солиш мақсадида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови бўйича товарларни реализация қилишдан олинган тушум, шунингдек қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган база товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши тартибини белгилашга йўналтирилган.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ­75-банди ижроси юзасидан Солиқ кодексининг ­338-моддасига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги кўчмас мол-мулкнинг алоҳида тоифаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат божини ҳисоблаб чиқаришнинг бошқача тартиби белгиланишини назарда тутувчи қўшимча киритилди.

Бунда, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги 533-сонли қарорига киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2 500 бараваридан кам бўлмаган миқдордаги кўчмас мол-мулк сотиб олинганда давлат божи шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 600 млн сўмдан кам бўлмаган миқдордаги янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда давлат божи шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида белгиланган.

Бунда, юқоридаги миқдорларда давлат божи тўлаб сотиб олинган мол-мулкни харид қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

 

IV. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сонли қарорида назарда тутилган солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар.

 

I. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича

1. 2018 йил 1 январдан бошлаб, фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг бирлаштирилиши муносабати билан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ягона ставкалари белгиланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 7-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг базавий ставкаси 2017 йилда амалда бўлган 15,5 фоиз (фойда солиғи – 7,5 фоиз ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи – 8 фоиз) ўрнига 14 фоиз миқдорида белгиланди.

Тижорат банклари учун солиқ ставкаси 2017 йилда амалда бўлган 23 фоиз (фойда солиғи – 15 фоиз ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи – 8 фоиз) ўрнига 22 фоиз миқдорида белгиланди.

Бунда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш тарзидаги вақтинчалик имтиёзларга эга бўлган корхоналар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини имтиёз муддати тугагунга қадар икки баробар пасайтирилган ставка бўйича тўлайдилар.

2. Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун фойда солиғи ставкалари рентабеллик даражасидан келиб чиқиб:

рентабеллик даражаси 20 фоизгача – 14 фоиз миқдорида;

рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлган фойда суммасига – 50 фоиз миқдорида белгиланди.

Рентабеллик фойда солиғини тўлагунга қадар фойда суммасининг сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига нисбати сифатида аниқланади. Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун фойда солиғининг ҳисобланиши ва тўланиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

3. Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга солиқ ставкаси 10 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

II. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларининг учинчи ва тўртинчи шкаласи 2018 йил 1 январдан бошлаб 0,5 фоизли пунктга пасайтирилди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалариЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ­ПҚ-3454-сонли қарорининг 8-иловасига мувофиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

 

Солиқ солинадиган даромад

 

Солиқ ставкаси

 

энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда

 

даромад суммасининг 0 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (+1 сўм) беш бараваригача миқдорда

 

даромад суммасининг 7,5 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан (+ 1 сўм) ўн бараваригача миқдорда

 

беш баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган сумманинг 16,5 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан (+ 1 сўм) ва ундан юқори миқдорда

 

ўн баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн бараваридан ошадиган сумманинг 22,5 фоизи

 

 

Бунда, солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошига – 2018 йилнинг 1 январига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (172 240 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш мақсадида, энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисобга олинади (йил бошидан бошлаб тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақининг жами суммаси).

Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан «0» ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни (энг кам иш ҳақини) чегирган ҳолда 2 фоиз миқдорида ҳисоблаб чиқариладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг алоҳида даромад турларини солиққа тортиш мақсадида энг кам ставка 7,5 фоиз миқдорида қўлланилади.

 

III. Ягона солиқ тўлови бўйича

1. Ягона солиқ тўловининг ставкалари микрофирмалар ва кичик корхоналар учун (савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 9-1-иловасига мувофиқ, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун 9-2-иловасига мувофиқ ҳамда айрим тоифадаги корхоналар учун 9-3-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиз миқдорида белгиланди, бундан 9-1-илованинг 2-7-бандларида назарда тутилганлар мустасно.

2. Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар (божхона брокерлари) учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2017 йил даражасида 5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

3. Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган, юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар, шунингдек, ломбардлар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2017 йил даражасида солиқ солинадиган базага нисбатан 30 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

4. Қуйидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун:

брокерлик идоралари (қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширадиганлар бундан мустасно) ҳисобланадиган, шунингдек воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматларини кўрсатишга доир бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 33 фоиз миқдорида сақланиб қолинди;

қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 13 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Бунда, ушбу бандда кўрсатилган микрофирма ва кичик корхоналар учун солиқ солинадиган база ҳақ суммаси (ялпи даромад) кўринишида аниқланади.

5. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган (ижарага беришдан олинадиган даромад 60 фоиздан юқори бўлган) юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2017 йил даражасида солиқ солинадиган базага нисбатан 30 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

6. 2018 йил 1 январдан бошлаб тайёрлов ташкилотлари фаолияти улгуржи савдога тенглаштирилади ва уларга нисбатан улгуржи савдо корхоналари учун белгиланган солиқ солиш тартиби татбиқ этилади.

Бунда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш, саралаш, сақлаш ва қадоқлаш фаолиятини амалга оширувчи тайёрлов ташкилотлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 2017 йилда белгиланган 33 фоиз ўрнига 4 фоиз миқдорида белгиланди.

7. Умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 10 фоиз, умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари учун эса – солиқ солинадиган базага нисбатан 8 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

8. Қуйидаги жойларда жойлашган чакана савдо корхоналари учун (бундан улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи савдо корхоналари ҳамда улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари мустасно):

аҳоли сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда – ягона солиқ тўлови ставкаси 4 фоиз миқдорида;

бошқа аҳоли пунктларида – ягона солиқ тўлови ставкаси 2 фоиз миқдорида;

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда – ягона солиқ тўлови ставкаси 1 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

9. Фаолиятни юритиш жойидан қатъи назар бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ, шунингдек алкоголли ва тамаки маҳсулотларини реализация қилувчи чакана савдо корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2017 йил даражасида товар оборотига нисбатан 4 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

10. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб нотижорат ташкилотларига ходимлар сонидан қатъи назар тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар қисмида ягона солиқ тўловини микрофирма ва кичик корхоналар учун назарда тутилган тартибда тўлаш ҳуқуқи берилди.

11. Улгуржи, шунингдек, улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи савдо корхоналари учун (улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари бундан мустасно) ягона солиқ тўлови ставкаси 2017 йил даражасида 5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

12. Улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси жойлашган жойига қараб қуйидагича белгиланди:

аҳолиси сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда – 3 фоиз миқдорида;

бошқа аҳоли пунктларида – 2 фоиз миқдорида;

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда – 1 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

13. Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли туманлари таркибига киритиш Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 11 ноябрда 1868-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади.

14. Чакана савдо корхоналари мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган ва турли аҳоли пунктларида жойлашган, улар бўйича ягона солиқ тўловининг турли ставкалари белгиланган бир нечта савдо шохобчаларига эга бўлса, улар томонидан ҳар бир савдо шохобчаси бўйича товар айланмасининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш ҳамда мазкур аҳоли пунктлари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш тартиби сақланиб қолинди.

15. Ягона солиқ тўловининг барча тўловчилари учун (чакана савдо корхоналари бундан мустасно) ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблашда ягона база этиб, улар эгаллаб турган ер участкаси майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг уч карра миқдоридаги суммани белгилаш тартиби сақланиб қолинди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Бунда, чакана савдо корхоналари учун айнан шу турдаги фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаш тартиби сақланиб қолинди.

16. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб умумий майдони 1 гектардан ортиқ ер участкаларига эга бўлган ягона солиқ тўловини тўловчилари учун барча ер майдонидан ер солиғини тўлаш мажбурияти киритилиши билан биргаликда уларга ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини инобатга олган ҳолда ягона солиқ тўловини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби бекор қилинади.

Ягона солиқ тўловини тўловчилари томонидан ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Адлия вазирлигида рўйхатга олингандан сўнг солиқ тўловчиларга белгиланган тартибда етказилади.

17. Лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар (мазкур фаолият тури доирасида) учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 33 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

IV. Қатъий белгиланган солиқ бўйича

1. Юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 10 ва 11-иловаларига мувофиқ тасдиқланди.

2. 2018 йил 1 январдан бошлаб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқнинг: Тошкент шаҳри; Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар; бошқа шаҳарлар; бошқа аҳоли пунктлари бўйича табақалаштирилган ставкалари жорий этилди.

3. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари (деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари автотураргоҳларида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларидан ташқари):

Тошкент шаҳрида – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,1 баравари миқдорида;

Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,06 баравари миқдорида;

бошқа шаҳарларда – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,05 баравари миқдорида;

бошқа аҳоли пунктларида – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,04 баравари миқдорида белгиланди.

Юридик ва жисмоний шахслардан болалар ўйин автоматлари учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари:

Тошкент шаҳрида – жиҳозланган ўринлар сони (бирликда)дан келиб чиқиб, ойига ЭКИҲнинг 3,0 баравари миқдорида;

Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда – жиҳозланган ўринлар сони (бирликда)дан келиб чиқиб, ойига ЭКИҲнинг 2,0 баравари миқдорида;

бошқа шаҳарларда – жиҳозланган ўринлар сони (бирликда)дан келиб чиқиб, ойига ЭКИҲнинг 1,5 баравари миқдорида;

бошқа аҳоли пунктларида – жиҳозланган ўринлар сони (бирликда)дан келиб чиқиб, ойига ЭКИҲнинг 1,0 баравари миқдорида белгиланди.

4. Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2018 йилда қуйидагича белгиланди.

 

Фаолият тури

 

Қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқдорларда)

 

Тошкент ш.

 

Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар

 

бошқа шаҳарлар

 

бошқа аҳоли пунктлари

 

1

 

Чакана савдо:

 

 

 

 

 

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан

 

7,0

 

5,0

 

3,0

 

2,5

 

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан

 

3,5

 

2,5

 

2,0

 

1,5

 

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

 

3,5

 

2,0

 

1,5

 

0,5

 

2

 

Маиший хизматлар

 

2,5

 

1,5

 

1,0

 

0,5

 

3

 

Ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш, шу жумладан, миллий ширинликлар ва нон-булка маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш жойлари ташкил қилмасдан доналаб сотиладиган овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш

 

2,0

 

1,5

 

1,0

 

0,5

 

4

 

Бошқа фаолият турлари

 

2,0

 

1,5

 

1,0

 

0,5

 

5

 

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:

 

 

 

 

 

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

1,5

 

8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

2,0

 

12 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

3,0

 

12 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

3,5

 

 

5. Қатъий белгиланган солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси йил бошига – 2018 йил 1 январь ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (172 240 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмаслик тартиби сақланиб қолинди.

6. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, I ва II гуруҳ ногиронлари ҳисобланган жисмоний шахслар қатъий белгиланган солиқни ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлайдилар.

 

V. Қўшилган қиймат солиғи бўйича

Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

VI. Акциз солиғи бўйича

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ­ПҚ-3454-сонли қарорининг 12-1 ва 12-2-иловаларига мувофиқ тасдиқланди.

 

VII. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича

1. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 13-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

2. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари юридик шахслари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 13-иловасининг 2-4-бандларида кўрсатилганларидан ташқари), деҳқон хўжаликлари (юридик ва жисмоний шахслар), шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида сув ресурсларидан фойдаланадиган жисмоний шахслар учун 1 куб метр ер усти сув манбалари учун 98,2 сўм ва ер ости сув манбалари учун 124,8 сўм миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашлари белгиланди.

Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи ташкилотларга алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқаришда фойдаланган сув ҳажмларининг 1 куб метри учун 15 870 сўм миқдорида ҳамда бошқа мақсадлар учун 1 куб метр ер усти сув манбалари учун 98,2 сўм ва ер ости сув манбалари учун 124,8 сўм миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашлари белгиланди.

Бунда мазкур ташкилотлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни солиқ солиш тартибидан (умумбелгиланган ёки соддалаштирилган солиқ солиш тартиби) қатъи назар тўлайдилар.

 

VIII. Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқ ва махсус тўловлар

а) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 14-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2017 йилда амал қилган ставкалар даражасида сақланиб қолинди.

б) бонуслар бўйича.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 15-1-иловасига асосан имзоли бонус ставкалари, 15-2-иловасига мувофиқ эса тижоратбоп топилма бонуси ставкалари тасдиқланган.

2018 йил учун:

– фойдали қазилмаларни разведка қилиш ва қидириш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун энг кам иш ҳақининг 100 дан 10 000 бараваригача миқдорда белгиланган имзоли бонуснинг энг кам ставкалари;

– тижоратбоп топилма бонуси ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 0,1 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

в) қўшимча фойда солиғи бўйича.

Қўшимча фойда солиғи ставкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 16-иловасига мувофиқ тасдиқланди ва 2017 йил даражасида сақланиб қолинди.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, катодли мис, табиий газ, полиэтилен гранулалар, цемент ва клинкер бўйича қўшимча фойда солиғи солиқ солинадиган базасининг ҳисоб-китоб нархлари индексация қилинди.

2017 йил сентябрь–декабрь ойлари даврида катодли мис ва табиий газ бўйича қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш учун солиқ солинадиган базанинг миқдори (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғисиз) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-5284-сонли Фармони билан белгиланган нормалар асосида ҳисоблаб чиқарилиши белгиланган.

 

IX. Мол-мулк солиғи бўйича

1. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 17-иловасига мувофиқ тасдиқланган.

Мол-мулк солиғининг базавий ставкаси 2017 йил даражасида 5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Белгиланган муддатларда ўрнатилмаган ускуналар ва норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари учун, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, мол-мулк солиғи икки баравар ставкада тўланади.

2. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 18-иловасига мувофиқ тасдиқланган.

3. 2018 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари мол-мулкнинг кадастр қийматидан белгиланди (2017 йилда мол-мулкнинг инвентаризация қийматидан):

турар жойлар, квартиралар, дала ҳовли қурилмалари (умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлганлари бундан мустасно), бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар учун 0,2 фоиз миқдорида (2017 йилда 1,7 фоиз);

шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан 500 кв.метргача бўлган турар жой ва квартираларга 0,25 фоиз миқдорида (2017 йилда 2,1 фоиз);

майдони 500 кв.метрдан ошиқ бўлган турар жой ва квартиралар учун эса 0,35 фоиз миқдорида (2017 йилда 2,9 фоиз);

бошқа аҳоли пунктларида жойлашган умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлган турар жой ва квартиралар, дала ҳовли қурилмалари учун 0,25 фоиз миқдорида (2017 йилда 2,1 фоиз) белгиланди.

Бунда, солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1043-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан амалга оширилади.

4. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб:

жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида мол-мулкнинг кадастр қиймати кадастр ҳужжатларидан келиб чиқиб, бироқ 42 000,0 минг сўмдан кам бўлмаган миқдордан келиб чиқиб ҳисобланади;

жисмоний шахслар мол-мулкини баҳолаш бўйича органлар белгилаган кадастр қиймати бўлмаса, солиқ ундириш учун Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек, вилоят марказларида 210 000,0 минг сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда 90 000,0 минг сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати белгиланди;

мол-мулкка кадастр қийматидан келиб чиқиб солиқ солишга ўтгандан кейин солиқ юкининг кескин ўсишини олдини олиш мақсадида, кадастр қиймати асосида ҳисоблаб чиқарилган жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси 2017 йил учун ҳисобланган солиқ суммасидан 1,2 баравардан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларига тегишли Халқ депутатлари кенгаши билан келишиб ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича белгиланган ставкаларга 0,7 дан 1,3 гача пасайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқи берилди.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган янги қурилган турар жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг шартли қийматининг икки бараваридан келиб чиққан ҳолда ундирилади.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида солиқ солинмайдиган майдон умумий майдоннинг 60 кв.м ҳажмида белгиланади.

 

X. Ер солиғи бўйича

1. Ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 19-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

Ер солиғи ставкалари 2018 йилда 1,15 бараварга индексация қилинди.

7 ва 8-жадвалларида келтирилган ставкаларга ер участкалари жойлашган жойидан келиб чиқиб, қуйидаги коэффициентлар қўлланилади: Тошкент шаҳри атрофида 20 км радиусда – 1,30, Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти ва вилоят марказлари атрофида 15 км радиусда – 1,20, туман марказлари атрофида 10 км радиусда – 1,15 ва бошқа шаҳарлар атрофида 5 км радиусда – 1,10.

Ер участкаларигача бўлган масофа автомобиль йўллари бўйича шаҳарлар ва туман марказларининг маъмурий чегараларидан бошлаб белгиланади. Агар ер участкаси икки шаҳар яқинида жойлашган бўлса, шаҳарнинг юқорироқ функционал вазифасига мувофиқ келадиган коэффициент қўлланилади. 1 ва 2-бандларда кўрсатилган коэффициентларнинг қўлланилиши ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ишларини амалга оширувчи тегишли давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этиладиган ахборотга асосан амалга оширилади.

Жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолияти учун берилган ер участкаларидан солиқ юридик шахслар учун тасдиқланган ставкалар бўйича ундирилади.

Кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер солиғи яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ер майдонини қаватлар сонига бўлган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

2. Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда 5 ва 6-жадвалларда келтирилган базавий ставкалар белгиланган нормативлар доирасида ер участкаларига нисбатан қўлланади, белгиланган нормативлардан юқори ер участкалари учун базавий ставкаларга эса оширувчи коэффициент – 1,5 қўлланади.

Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадида ер участкаларининг қуйидаги нормативлари қўлланади:

Тошкент ш., Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар – 0,06 га;

бошқа аҳоли пунктлари (деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) – 0,1 га.

3. Тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкаларига, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ер солиғи икки баравар ставкада тўланади.

 

XI. Ягона ер солиғи бўйича

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи ставкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 20-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи ягона ер солиғи тўловчилари учун ягона ер солиғи ставкаси ерларнинг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Бунда ҳар бир хўжалик бўйича қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг «Ўздаверлойиҳа» Ўзбекистон давлат илмий-лойиҳа институти томонидан белгиланади.

 

XII. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 21-иловасига мувофиқ, 2018 йилда маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг энг юқори ставкалари қуйидагича белгиланди:

1. Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкалари қуйидагича белгиланди:

– бензин ёқилғиси – 1 литр учун 232,5 сўм / 1 тоннага 308 850 сўм;

– дизель ёқилғиси – 1 литр учун 232,5 сўм / 1 тоннага 282 500 сўм;

– суюлтирилган газ – 1 литр учун 230 сўм/ 1 тоннага 436 300 сўм;

– сиқилган газ – 1 куб метр учун 305 сўм.

Бунда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни реализация қилишда бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни ишлатганлик учун олинадиган солиқ 1 литр ҳисобида, бошқа ҳолларда эса 1 тонна ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади.

2. Кўрсатилган ставкалар миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона ҳисобланади. Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаларининг қайта ишлашга берилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича миқдорлари бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисобга олган ҳолда бензин ва дизель ёқилғисига чакана нархлар доирасида шакллантирилади. Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёдан қайта ишлашга бериш асосида ишлаб чиқариладиган бензин ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

3. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг: Тошкент шаҳри; Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар; бошқа шаҳарлар; бошқа аҳоли пунктлари бўйича табақалаштирилган ставкалари жорий этилди.

4. 2018 йил учун айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) йиғим:

алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши учун йиғим Тошкент шаҳрида – ойига ЭКИҲнинг 6 баравари миқдорида, Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда – ойига ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида, бошқа шаҳарларда – ойига ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида ва бошқа аҳоли пунктларида – ойига ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида белгиланди;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар учун йиғим Тошкент шаҳрида – ойига ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида, Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда – ойига ЭКИҲнинг 3,5 баравари миқдорида, бошқа шаҳарларда – ойига ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида ва бошқа аҳоли пунктларида – ойига ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида белгиланди.

5. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим миқдори 2017 йил даражасида сақланиб қолинди.

Бунда, Тошкент шаҳрида йиғим миқдори бир ойда энг кам иш ҳақининг 5 баравари, вилоят марказларида – энг кам иш ҳақининг 3 баравари, бошқа аҳоли пунктларида – энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдоридан кам бўлмаслиги керак.

6. Йиғим ставкаси йил бошига – 2018 йил 1 январь ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (172 240 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

 

XIII. Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича

1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ягона тўлов турига –Бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштирилганлиги муносабати билан 2018 йил учун ставкаси 3,2 фоиз миқдорида белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатлари билан олдин берилган имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига татбиқ этилади.

2. Республика йўл жамғармаси ва (ёки) Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси бўйича имтиёзларга эга бўлган корхоналар, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлиғича Пенсия жамғармасига ўтказиш билан 1,5 фоиз ставкада тўлайдилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 22-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

XIV. Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар

1. Ягона ижтимоий тўлов ставкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 23-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

2. Микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси солиқ солиш базасига нисбатан 2017 йил даражасида – 15 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Бунда мазкур тоифа корхоналари учун ягона ижтимоий тўлов суммаси қуйидаги миқдорларда тақсимланади:

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

 

14,8 фоиз

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

 

0,1 фоиз

 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

 

0,1 фоиз

 

 

Бошқа тўловчилар учун ҳам ягона ижтимоий тўлов ставкаси 2017 йил даражасида 25 фоиз миқдорида сақланиб қолинди. Бунда ягона ижтимоий тўлов суммаси қуйидаги миқдорларда тақсимланади:

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

 

24,8 фоиз

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

 

0,1 фоиз

 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

 

0,1 фоиз

 

 

3. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаси 2017 йил даражасида 8 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

XV. Солиқ солишнинг алоҳида масалалари бўйича

1. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб автомобиль транспортида юкларни ташиш хизматларини кўрсатадиган корхоналар учун, солиқ солиш тизимидан қатъи назар улар томонидан тўланадиган солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг жами суммаси битта транспортга ҳисоб-китоб қилинганда ушбу фаолият тури бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги назарда тутилди. Бунда, қўшимча ҳисобланган сумма юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўловини тўлаш ҳисобига ўтказилади.

2. Юридик шахслар учун кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди, унга мувофиқ мазкур даромадлар шартнома бўйича ўрнатилган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, аммо давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқилган миқдордан кам бўлмаслиги лозим.

3. Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 25-иловасига мувофиқ тасдиқланди. Бунда, ижара тўловининг энг кам ставкалари:

турар жойни ижарага беришда 1 кв.метр учун Тошкент шаҳрида – 4 500 сўм, Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда – 3 000 сўм ва бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм;

нотурар жойларни ижарага беришда 1 кв.метр учун Тошкент шаҳрида – 9 000 сўм, Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда – 6 000 сўмва бошқа аҳоли пунктларида – 3 000 сўм;

енгил автомобилларга (йўловчилар, юк ташиш учун мўлжалланган ва ўриндиқлари сони ҳайдовчини ҳисобга олмаган ҳолда 8 та жойдан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) 1 автотранспорт воситаси учун – 330 000 сўм;

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобилларига 1 автотранспорт воситаси учун – 645 000 сўм ижара тўловининг энг кам миқдорларидан иборат.

4. Мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов ҳар ойга 4 000 сўм миқдорида белгиланиб, маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 26-иловасига мувофиқ тақсимланади.

5. Ундиришни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ қарзининг энг кам миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 27-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

Ундиришни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратишда солиқ қарзининг энг кам миқдорлари йил бошида – 2018 йилнинг 1 январида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (172 240 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва энг кам иш ҳақи миқдори йил давомида ўзгарганда ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

 

XVI. Имтиёзлар бўйича

1. 2023 йилнинг 1 январига қадар:

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг ­60-63-моддаларида кўрсатилган манбалардан қўшимча даромад оладиган бюджет ташкилотлари ундириладиган барча солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғим ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;

Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий олий ўқув юртлари Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган таълим фаолияти доирасида солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан, шунингдек, чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қисмидан ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилди.

2. 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб:

маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар, шу жумладан, амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича;

экспорт қилувчи корхоналарга экспорт улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинмоқда.

 

XVII. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорининг 33-иловасига асосан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3042-сонли қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

«ишлатилмаган мақсадли ижтимоий трансфертлар жорий молия йили якунида тегишли юқори турувчи бюджетга қайтарилиши керак»;

– Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандига киритилган ўзгартиришлар, фойдаланиш муддати бир йилдан ошмаган автомобиллар бўйича давлат божини тўлашнинг алоҳида тартиби бекор қилинишини ҳамда улар учун фойдаланиш муддати уч йилгача бўлган автомобиллар учун назарда тутилган мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларга ҳар бир от кучи учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи ва хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларга ҳар бир от кучи учун энг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида давлат божини тўлаш қоидаларини белгилашни назарда тутади;

– жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадлардан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган бадал миқдори 1 фоиздан 2 фоизга ўзгарганлиги муносабати билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 595-сонли қарори 2-бандининг иккинчи хатбошисига;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 631-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисидаги низомнинг 32-бандига ўзгартиришлар киритилди.

Soliq.uz

Прочитано: 8810 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика