Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 49 / Хўжалик юритиш қоидалари

Устав фондини кўпайтириш жиҳатлари

 

МЧЖ устав фонди камайтирилгандан кейин қанча вақт ўтгач унинг миқдорини кўпайтириш мумкин?

Замира, бухгалтер.

 

Устав фондини кўпайтириш жиҳатлари

 

МЧЖ устав фондини унинг миқдори камайтирилгандан кейин исталган пайтда кўпайтириш мумкин.

Яъни жамият унинг иштирокчилари ёки МЧЖга қабул қилинаётган учинчи шахсларнинг қўшимча ҳиссалари ҳисобига УФ миқдорини кўпайтиришга ҳақли.

Фақат жамият мол-мулки ҳисобига УФни кўпайтиришнинг қуйидаги хусусиятини инобатга олиш лозим. Унинг аввалги камайтирилиши жамият соф активлари қиймати унинг УФдан кам бўлиб чиққанлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жамият унинг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдоргача уни камайтирган бўлади.

Иштирокчилар жамият мол-мулки ҳисобига УФни кўпайтиришга қарор қилсалар, у кўпайтириладиган сумма соф активлар қиймати билан УФ ҳамда жамият резерв фонди суммаси ўртасидаги фарқдан ошмаслиги зарур. Яъни соф активлар қиймати УФ қийматидан, агар резерв фонди бўлса, уларнинг суммар қийматидан ошиши керак.

УФни жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси). Шу тариқа, УФ камайтирилган йил тугагунча жамиятда уни кўпайтириш учун асос йўқ.

 

Лайло Ашурова, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1743 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика