Norma.uz

Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими – назорат остида

 

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи (АВ томонидан 28.07.2017 йилда 2906-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Қабул қилинган Низомга мувофиқ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳудудий бошқармаларининг инспекторлари автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини назорат қиладилар.

Назоратни амалга оширишда инспектор:

√ автотранспорт воситасининг олдига келиши, ҳайдовчига ўзини таништириши, ҳайдовчининг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши;

√ ҳайдовчиларга уларнинг ҳуқуқларини тушунтириши;

√ шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига қатъий риоя қилиши, ўз хизмат вазифасини аниқ бажариши, ҳайдовчига нисбатан маданиятли муомалада бўлиши лозим.

Инспектор лицензия карточкасини кўздан кечиради. Лицензия карточкаси мавжуд бўлмаган тақдирда, тегишли далолатнома тузилади.

Ўзбекистон ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини назорат қилишда инспектор томонидан қуйидагилар текширилади:

√ йўловчилар, багаж ва юкларни мунтазам ва номунтазам ташиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни;

√ ҳаракат жадвалига риоя қилинишини;

√ номунтазам халқаро автомобилда йўловчилар ва багаж ташишларда йўловчилар рўйхати мавжудлигини;

√ Ўзбекистон ҳудудида хорижий давлатларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларида йўловчилар, багаж ёки юкларни ташиш, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик келтирилган хорижий давлатлар автотранспорт воситаларида ташишларни амалга оширишда халқаро шартномалар шартларига риоя этилишини;

√ хорижий давлатларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига белгиланган ўтиш пунктлари орқали кириб келганлигини.

Хорижий давлатга тегишли бўлган автотранспорт воситаси назоратдан ўтказилганда ушбу автотранспорт воситасига берилган рухсатнома бланкасининг орқа томонига тегишли ёзув орқали назорат ўтказилганлиги қайд этилади ҳамда инспектор томонидан имзоланиб, махсус штамп билан тасдиқланади.

Автомобилда халқаро ташишларни амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими Халқаро автомобилда ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари экипажлари ишига дахлдор Европа Битимига (Женева, 1970 йил 1 июль) мувофиқ белгиланади. Бу ерда назорат қилиш Рақамли назорат қурилмаларидан фойдаланиш тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 26.03.2012 йилда 2346-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ рақамли назорат қурилмаси хотирасида сақланиб қоладиган параметрлар орқали назорат қилиб борилади.

Ўзбекистон ҳудудида ички ташувларни амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими Меҳнат кодексига мувофиқ белгиланади ва йўл варақаси орқали назорат амалга оширилади.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 31.07.2017 йилдаги 30 (790)-сонида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган.

 

Моҳина Мирзаева, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1533 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика