Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 32 / Солиқ тўлаш – бурчимиз

31 августда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи йиллик суммасининг 30%ини тўлаш муддати тугайди

 

Ўзбекистонда ҳақ эвазига ерга эгалик қилинади ва ердан фойдаланилади. Юридик шахслардан ер учун ҳақ йиллик ер ёки ягона ер солиғи шаклида ундирилади.

 

Ер солиғи

Мулк, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар (шу жумладан норезидентлар) ер солиғини тўловчилардир.

Ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларга бўлинади. Ер участкаларининг ушбу турлари бўйича ер солиғининг алоҳида ҳисоб-китоблари тузилади, шунингдек улардан солиқни бюджетга тўлаш муддатлари ҳам турлича этиб белгиланган.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ йилнинг ҳар чорагида, йил чораги иккинчи ойининг 15-кунига қадар тенг улушларда тўланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун йиллик солиқнинг умумий суммаси 2 босқичда тўланади:

1 сентябрга қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;

● 1 декабрга қадар – солиқнинг қолган суммаси.

Жорий йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ер солиғи суммаси Ҳисоб-китобда* акс эттирилади, уни солиқ тўловчи ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органига жорий солиқ даврининг 15 февралигача тақдим этиши шарт.

 

Ягона ер солиғи

Ягона ер солиғи (ЯЕС) тўловчилар қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади. Уларга бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар киради:

√ ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва уни қайта ишлаш ёхуд фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган;

√ қишлоқ хўжалигини юритиш учун ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган;

√ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва уни қайта ишлаш улуши етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этадиган.

ЯЕС қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари учун тўланади.

Жорий йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯЕС суммаси Ҳисоб-китобда* акс эттирилади, у ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига жорий солиқ даврининг 1 майигача тақдим этилади.

ЯЕС бўйича ҳисоб-китобда йиллик солиқнинг умумий суммаси 2 қисмга бўлинади:

1 сентябргача тўланадиган йиллик сумманинг 30%и;

● 1 декабргача тўланадиган солиқнинг қолган суммаси.

Шу тариқа, ер солиғи ва ЯЕС тўловчилар Ҳисоб-китобда акс эттирилган йиллик солиқ суммасининг 30%ини 31 августдан кечиктирмай бюджетга тўлашлари шарт.

Кўрсатилган санагача солиқ тўловчилар йиллик сумманинг 30%идан ошадиган солиқ суммасини бюджетга тўлашлари ёки бутун йиллик солиқ суммасини киритишлари мумкин. Қонун ҳужжатларида бундай қилиш тақиқланмаган.

Бироқ кўрсатилган санада солиқ киритилмаса ёки йиллик сумманинг 30%идан кам тўланса, бу тўлов интизомини бузиш ҳисобланади.

Солиқларни ўз вақтида тўламаганлик учун солиқ тўловчининг мансабдор шахслари (раҳбар, бош бухгалтер) ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солган ҳолда маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилганда жарима ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорга ошади (МЖТКнинг 175-моддаси 6-қисми).

Бундан ташқари, солиқ суммасини тўлаш муддатини бузганда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,033% миқдорида пеня ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­120-моддаси).

Эслатиб ўтамиз, ер участкалари ижарага берилганида ер солиғи ва ягона ер солиғини тўлаш мажбурияти ижарага берувчининг, яъни эгасининг зиммасида сақланиб қолади (Солиқ кодексининг 279, ­364-моддалари).

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

 


*Солиқ ҳисоботи шакллари (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган):

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича (8-илова);

ягона ер солиғи бўйича (14-илова).

Прочитано: 1875 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика