Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 11 / Божхона

Профилактик пайшанба қандай ўтди?

 

Мамлакатимизда аҳолини, айниқса, ёшларни турли зарарли оқимлар таъсиридан асраш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар осойишта ва фаровон турмушимизнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Жорий йил 9 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилишда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни «Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни» деб эьлон қилинди. Нафақат ички ишлар ходимлари, балки барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан божхона органлари ҳам ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида кенг жамоатчилик, ёшлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириб келмоқда. Зеро, касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзалдир.

 

Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўтказилган ана шундай профилактика учрашувида Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари, Навоий шаҳар ИИБ ходимлари, диний уламолар ҳамда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Учрашувда одам савдоси, наркотик моддаларнинг оғир оқибатлари, диний экстремизм мавзуларида фикр юритилди.

 

Кармана туманидаги 27-мактабда ўтказилган учрашувда ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши курашиш ҳамда беҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, тарқатиш ва мамлакатимизга олиб киришнинг олдини олиш борасида сўз борди.

Тумандаги «Сардоба» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган учрашувда ҳам маҳалла фаоллари шу мавзулар борасида ўз фикрларини билдириб, она-оналарни огоҳликка чақиришди.

 

Барча учрашувларда ДБҚ Ахборот хизмати билан ҳамкорликда тай­ёрланган ва телевидение орқали кўрсатилган «Кўнгилдаги қора доғлар» кўрсатуви намойиш этилди. Иштирокчилар кўрсатувдан ўзларига тегишли хулосалар чиқардилар.

Бу каби тадбирлар божхона органлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаб, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига бўлган ишончи ошишига, турли ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаб, олдини олишда ҳамда жамиятимизда қонунийликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Н.РАҲМОНОВА,

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1594 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика