Мен Тошкентда рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқаросиман. Аёлим – фуқаролиги бўлмаган шахс, Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган. Вақтинча рўйхатдан ўтиш муддати тугаганига ярим йилдан ошди. Унга қандай жарима солинади?
Кареев.
Тошкент ш.
– Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиши, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаши, вақтинча ёки доимий прописка, кўчиш ёки турар жой танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаслиги, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит тарзда ўтиш тартибига риоя қилмаслиги ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 225-моддаси).
Санжар Хўжааҳмедов,
«Norma Online» эксперти.
ЁН ДАФТАРГА! Хорижий давлат фуқаролигини қабул қилган шахс 30 кун давомида бу ҳақда ички ишлар органларини ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасасини хабардор қилиши шарт.