Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 16 / Ҳисоботга тайёрланамиз

2016 йил биринчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар

 

Бугунги сонда «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрлаган 2016 йил I чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни бермоқдамиз. Уларни ишлаб чиқишда 2016 йил 1 январдан амал қилаётган қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ҳисобга олинган.

 

Нималар ўзгарди

Аввало 2016 йил 1 январдан амал қилувчи солиқ солишдаги асосий ўзгартиришлар ҳақида эслатиб ўтамиз.

 

ЖШДС

 

ЖШДС ставкалари

2016 йил учун солиқ солиш шкаласига 2015 йилда жорий этилган солиқнинг ноль даражали ставкаси сақланди. Иккинчи ставка 7,5%гача пасайтирилди (2015 йилда – 8,5%), учинчи ва тўртинчиси эса ўзгартиришсиз қолдирилди (тегишинча 17% ва 23%) (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2455-сон Қарор). Яъни 2016 йилда энг кам иш ҳақидан ошмайдиган даромадга 0%га тенг ставкада ЖШДС солинади, энг кам иш ҳақидан катта даромадларга шкалада назарда тутилган ставкаларда – 7,5, 17 ва 23% солиқ солинади.

ЖШДС ва энг кам иш ҳақига қараб белгиланадиган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун 2016 йил бошида белгиланган ЭКИҲ – 130 240 сўм қўлланади.

 

Ҳисоботни тақдим этиш муддатлари

Солиқ кодексининг 187-моддасига киритилган аниқлаштиришга кўра, фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон норезидентлари йил якунлари бўйича ЖШДС бўйича ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартигача тақдим этадилар (31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон Қонун, бундан кейин – ЎРҚ-398-сон Қонун).

 

Ижтимоий суғурта

 

Суғурта бадалларининг ставкалари

2016 йил учун суғурта бадаллари ставкаси 7%дан 7,5%гача оширилди. ЯИТ ставкалари ўтган йил даражасида сақланди: микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – 15%, қолган корхоналар учун – 25% (ПҚ-2455-сон Қарорга 25-илованинг 3-банди).

 

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот ва уларни тўлаш

2016 йил 1 январдан бошлаб барча солиқ тўловчилар учун ҳисобот даври йил ойи ҳисобланади (илгари чорак эди) – корхоналар ҳисоботни ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (ЎРҚ-398-сон Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 309-моддаси 2-қисми; ­310-моддаси 3-қисми). ЯИТ ва суғурта бадалларини тўлаш ҳам ҳар ойда, ҳисоботларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай, яъни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида амалга оширилади (ЎРҚ-398-сон Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 310-моддаси 4-қисми). Солиқ ҳисоботи шаклларига ҳам ўзгартиришлар киритилган*.

Мамлакатимизда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган ЎзР норезидентлари томонидан йиллик ҳисоботни тақдим этиш муддатига аниқлик киритилди – улар йил якунлари бўйича ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этадилар (ЎРҚ-398-сон Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 310-моддаси 3-қисми).

 

Моддий ёрдам

2016 йил 1 январдан ходимга шахсий тусдаги ҳодисалар муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам илгари бўлганидек, нафақат бошқа даромад, балки рағбатлантирувчи тусга эга тўлов бўлиши ҳам мумкин – ҳаммаси уни тўлаш сабабига боғлиқ. Агар тўлов бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан берилган бўлса, унга бошқа даромад сифатида қаралади (ЎРҚ-398-сон Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Шахсий тусдаги бошқа ҳодисалар муносабати билан (масалан, ота-онасини даволашга, автомобиль сотиб олишга, невараларининг никоҳдан ўтиши учун ва ҳ.к.) тўланадиган моддий ёрдам рағбатлантирувчи тусдаги тўловларга киради (ЎРҚ-398-сон Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди).

Шу тариқа, 2016 йилдан бошлаб фақат қуйидагиларга берилган моддий ёрдам бошқа даромадларга киради:

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;

ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар;

бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар.

Фақат ходимнинг бошқа даромади ҳисобланадиган моддий ёрдам бўйича ЖШДСга доир имтиёз сақланади. Унга, аввал бўлганидек, солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида ЖШДС (фавқулодда ҳолатлар муносабати билан – тўлалигича) ва ижтимоий суғурта ажратмалари солинмайди.

Рағбатлантирувчи тўловларга кирадиган моддий ёрдам 2016 йил 1 январдан меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлар таркибида ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланади.

 

Нимани қачон топширамиз

Корхоналар жорий йилнинг I чораги якунларига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботни (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова, бундан кейин – 2439-сон Қарор) 25 апрелдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт. Чораклик ҳисобот қуйидаги шаклларни ўз ичига олади:

● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин – Маълумотлар);

● Маълумотларга 1-илова «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)» (бундан кейин – Маълумотларга 1-илова);

● Маълумотларга 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоиздар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси» (бундан кейин – Маълумотларга 2-илова).

Йил якунларига кўра ҳисобот топширишда қуйидагилар ҳам тўлдирилади:

● Маълумотларга 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси» (бундан кейин – Маълумотларга 3-илова);

● Маълумотларга 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси» (бундан кейин – Маълумотларга 4-илова).

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот (2439-сон Қарорга 10-илова) ҳар ойда тақдим этилади: январь учун ҳисобот 25 февралгача, январь–февраль учун – 25 мартгача, январь–март учун – 25 апрелгача ДСИга жўнатилиши шарт. ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ҳисобот шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

● Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

● Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин – Ҳисоб-китоб);

● Ҳисоб-китобга 1-илова «Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 1-илова);

● Ҳисоб-китобга 2-илова «Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 2-илова);

● Ҳисоб-китобга 3-илова «Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 3-илова);

● Ҳисоб-китобга 4-илова «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 4-илова);

● Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб (чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотлари тақдим этадилар).

Ой якунларига кўра асосий фаолият тури чакана савдо ёки умумий овқатланиш ёхуд қурилиш бўлган корхоналар Ҳисоб-китоб билан бирга Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдирадилар, Ҳисоб-китобга 3-иловани эса тўлдирмайдилар. Ходимлар сони ва МҲТФнинг энг кам меъёрлари Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобланади.

«Линия» МЧЖ мисолида 2016 йил I чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботини тўлдириш тартибини кўриб чиқамиз.

 

МИСОЛ. «Линия» МЧЖ корхонаси (микрофирма) веб-сайтлар ишлаб чиқиш хизматларини кўрсатади. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, ходимлар сони – 10 киши. Улар маошининг 50%и пластик карточкаларга ўтказилади.

Корхона ходимларидан бирига шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўланади (белгиланган меъёр доирасида – ойига ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида).

Февралда корхона ходими бўлмаган жисмоний шахс билан 1 йилга автомобилни ижарага олиш шартномаси тузилган (шартномага кўра ижара ҳақи – ойига 300 000 сўм). Биринчи ой учун тўлов февралда амалга оширилган. Шунингдек февралда ходимлардан бирининг юбилейига қиймати 800 000 сўмлик совға тақдим этилган.

Мартда ходималарга 8 март муносабати билан 1 245 000 сўм миқдорида (ҳар бирига 249 000 сўмдан) мукофот тўланган, битта ходимга отасини даволаш учун 3 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

 

I чоракда ҳамма ходимлар Меҳнат вазирлиги тасдиқлаган иш вақти календари бўйича барча кунда: январда – 20 иш куни, февраль ва мартда – 21 иш кунидан ишлаганлар.

Корхонанинг 1.01.2016 йилдаги ҳолатга кўра бюджет ва ходимлар олдидаги қарзи қуйидагиларни ташкил этди:

ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС тўлаш бўйича – 4 811 840 сўм;

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича – 288 160 сўм;

фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича – 2 100 000 сўм;

жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича (ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда) – 20 800 000 сўм.

I чорак якунларига кўра жисмоний шахсларга қилинган ҳисобланмалар, ушланмалар ва тўловлар ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд.

1-ЖАДВАЛ

(сўмда)

 

Ҳисобланмалар ва ушланмалар ҳақидаги маълумотлар

 

Январь

 

Февраль

 

Март

 

I чорак учун жами

 

1

 

Ходимнинг даромади сифатида қаралмайдиган иш берувчининг харажатлари*

(шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация)

 

260 480

 

260 480

 

260 480

 

781 440

 

2

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлар

(иш ҳақи, байрамга мукофот, отасини даволашга моддий ёрдам)

 

20 000 000

 

20 000 000

 

26 500 000

 

66 500 000

 

3

 

Мулкий даромадлар

(корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга тўланадиган ижара ҳақи)

 

 

300 000

 

300 000

 

600 000

 

4

 

Моддий наф кўринишидаги даромадлар

(юбилейга совға)

 

 

800 000

 

 

800 000

 

5

 

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

(2-сатр + 3-сатр + 4-сатр)

20 000 000

 

21 100 000

 

26 800 000

 

67 900 000

 

6

 

ЖШДС бўйича имтиёзлар

(солиқ даври учун 6 ЭКИҲгача совға қиймати)

 

781 440

(130 240 х 6)

 

781 440

 

7

 

ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база, шу жумладан:

 

20 000 000

 

20 318 560

 

26 800 000

 

67 118 560

 

шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлар

(2-сатр + 4-сатр – 6-сатр)

20 000 000

 

20 018 560

 

26 500 000

 

66 518 560

 

энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлар (ижара ҳақи)

 

 

300 000

 

300 000

 

600 000

 

8

 

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база (2-сатр)

 

20 000 000

 

20 000 000

 

26 500 000

 

66 500 000

 

9

 

ЖШДС (шартли) жами,

 шу жумладан:

3 400 000

 

3 425 655

 

4 527 500

 

11 353 155

 

шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлар бўйича

 

3 400 000

 

3 403 155

 

4 505 000

 

11 308 155

 

энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлар бўйича

 

 

22 500

 

22 500

 

45 000

 

10

 

ШЖБПҲга ажратмалар

 

186 976

 

187 162

 

251 976

 

626 114

 

11

 

ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС

 

3 213 024

 

3 238 493

 

4 275 524

 

10 727 041

 

12

 

Фуқароларнинг суғурта бадаллари (7,5%)

 

1 500 000

 

1 500 000

 

1 987 500

 

4 987 500

 

13

 

ЖШДС (шу жумладан ШЖБПҲ) ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

 

15 100 000

 

16 174 345

 

20 285 000

 

51 559 345

 

14

 

Ягона ижтимоий тўлов (15%)

 

3 000 000

 

3 000 000

 

3 975 000

 

9 975 000

 

 

*Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг даромадлари деб ҳисобланмайдиган тўловлар Маълумотлар ва расшифровкаларда акс эттирилмайди.

 

Корхона ҳисобот чорагида амалга оширган операциялар бажарилган санасига қараб 2-жадвалда келтирилган.

 

2-ЖАДВАЛ

Операция

 

Бажарилган санаси

 

Сумма

(сўм)

Январда:

 

2015 йил декабри учун ЖШДС ўтказилган

 

4 январь

 

4 811 840

 

ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга бадаллар ўтказилган

 

288 160

 

Декабрь учун суғурта бадаллари ўтказилган

 

2 100 000

 

Декабрь учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилган

 

7 январь

 

11 400 000

 

Иш ҳақи бериш учун нақд пул маблағлари олинган

 

8 январь

 

9 400 000

 

Январь учун бўнак берилган

 

18 январь

 

2 000 000

 

Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига кўра январь учун ходимларга даромадлар ҳисобланган (1-жадвал 2-сатри + 4-сатри)

 

29 январь

 

20 000 000

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар чегирилган ҳолда ЖШДС ушланган

 

3 213 024

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланган

 

186 976

 

Суғурта бадаллари ушланган (7,5%)

 

1 500 000

 

Февралда:

 

Январь учун ЖШДС ўтказилган

 

2 февраль

 

3 213 024

 

ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга бадаллар ўтказилган

 

186 976

 

Январь учун суғурта бадаллари ўтказилган

 

1 500 000

 

Январь учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилган

 

3 февраль

 

7 550 000

 

Январь учун иш ҳақи тўлашга нақд пул маблағлари олинган

 

5 550 000

 

Корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга Солиқ кодексининг 176-моддасига кўра даромадлар ҳисобланган (1-жадвалнинг 3-сатри бўйича ижара ҳақи)

 

4 февраль

 

300 000

 

Ижара ҳақи суммасидан ЖШДС ушланган ва бюджетга ўтказилган

 

22 500

 

Жисмоний шахсга ижара ҳақи ўтказилган

 

277 500

 

Бўнак берилган

 

18 февраль

 

2 000 000

 

Ходимга юбилейи муносабати билан совға берилган

 

19 февраль

 

800 000

 

Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига кўра ходимларга февраль учун даромадлар ҳисобланган (1-жадвалнинг 2-сатри + 4-сатри)

 

29 февраль

 

20 800 000

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар чегирилган ҳолда ЖШДС ушланган

 

3 215 993

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланган

 

187 162

 

Суғурта бадаллари ушланган

 

1 500 000

 

Мартда:

 

Февраль учун ЖШДС ўтказилган

 

1 март

 

3 215 993

 

ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга бадаллар ўтказилган

 

187 162

 

Февраль учун суғурта бадаллари ўтказилган (7,5%)

 

1 500 000

 

Февраль учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилган

 

2 март

 

7 548 423

 

Февраль учун иш ҳақи тўлашга нақд пул маблағлари олинган

 

5 548 422

 

Корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга Солиқ кодексининг 176-моддасига кўра даромадлар ҳисобланган (1-жадвалнинг 3-сатри бўйича ижара ҳақи)

 

3 март

 

300 000

 

Ижара ҳақи суммасидан ЖШДС ушланган ва бюджетга ўтказилган

 

22 500

 

Жисмоний шахсга ижара ҳақи ўтказилган

 

277 500

 

Ходималарга 8 март муносабати билан мукофотлар ҳисобланган

 

4 март

 

1 500 000

 

Мукофотлар суммасидан ЖШДС ушланган (шартли равишда ўртачасидан) ва ўтказилган (ШЖБПҲни чегирган ҳолда)*

 

240 000

 

ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланган ва ўтказилган

 

15 000

 

Мукофотлар тўланган

 

5 март

 

1 245 000

 

Бўнак берилган

 

18 март

 

2 000 000

 

Март учун Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига кўра ходимларга даромадлар ҳисобланган (мукофотлар суммасини чегирган ҳолда) (1-жадвалнинг 2-сатри + 4-сатри – мукофотлар)

 

31 март

 

25 000 000

 

ШЖБПҲ чегирилган ҳолда ЖШДС ушланган

 

4 013 024

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланган

 

236 976

 

Суғурта бадаллари ушланган

 

1 987 500

 

 

 

*Ҳисобот ойи давомида мукофотлар тўланганда ЖШДС ва ШЖБПҲнинг якуний суммаси ялпи ойлик даромадга қараб аниқланади (тузатиш киритилади).

 

Келтирилган маълумотлар асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботни тўлдирамиз.

Маълумотларнинг айрим кўрсаткичлари (012, 017, 019–021-сатрлар) ҳамда ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тўлдириш учун уларнинг иловаларидаги маълумотлардан фойдаланилади. Шу сабабли ҳисоботларни тайёрлаш учун аввало иловалар расмийлаштирилади. Бизнинг мисолда бирин-кетин тушунтириш берилади: аввал Маълумотларнинг ўзи, кейин – уларга иловалар келтирилади.

 

ЖШДС бўйича ҳисобот

Мисол маълумотларига кўра корхона Маълумотларнинг ўзини ва уларга 1-иловани тўлдириши ва ДСИга жўнатиши керак. Маълумотларга 2-илова тўлдирилмайди, сабаби ҳисобот чорагида корхона жисмоний шахсларга дивидендлар ёки фоизларни ҳисобламаган.

 

Маълумотлар

2016 йил бошидан даромадлар олган жисмоний шахсларнинг сони (Маълумотларнинг 001-сатри) 11 кишини ташкил этади, уларнинг 10 таси – асосий иш жойидаги ходимлар (002-сатр) ва 1 таси асосий бўлмаган иш жойи бўйича ижарага берувчи (003-сатр).

Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси Маълумотларнинг 004-сатрида кўрсатилади. Мисол маълумотларига кўра ҳисобланган даромадларнинг умумий суммасига қуйидагилар киради: иш ҳақи, мукофотлар, совға қиймати (имтиёзни ҳисобга олмаган ҳолда), моддий ёрдам, шунингдек ижара ҳақи. Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайдиган тўловлар ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдиришда инобатга олинмайди. Шу сабабли ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун белгиланган меъёрлар доирасида тўланган компенсация 004-сатр кўрсаткичига киритилмайди (004-сатрда ходимнинг даромади деб тан олинадиган меъёрдан ортиқ тўловларгина ҳисобга олинади).

Шу тариқа, ҳисобот чораги учун жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 67 900 000 сўмни (20 000 000 + 21 100 000 + 26 800 000) ташкил этади.

Солиқ кодексининг 179, 180-моддаларида ва бошқа меъё­рий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзлар Маълумотларнинг 006-сатрида кўрсатилади. Мисол маълумотларига кўра ходим 781 440 сўм (2016 йилда – 6 ЭКИҲ) миқдорида совға бўйича имтиёз олиш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди). Айни шу сумма 006-сатрда акс эттирилади.

ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база (ССБ) Маълумотларнинг 007-сатрида кўрсатилади. У ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси билан солиқ бўйича имтиёзлар ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади. ССБни белгилаш учун ҳисобланган даромадларнинг умумий суммасидан корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган даромад олувчининг аризасига асосан ЖШДС ушланмаган моддий наф кўринишидаги даромадлар ҳам чегирилади (Солиқ кодексининг 177-моддасида келтирилган). Бизнинг мисолда бундай тўловлар йўқ. Шу сабабли ҳисобланган даромадлар умумий суммаси (67 900 000 сўм) билан ЖШДС бўйича имтиёзлар (781 440 сўм) ўртасидаги фарқ сифатида белгиланган солиқ солинадиган база 67 118 560 сўмни ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромадлар уларга нисбатан қўлланадиган ЖШДС ставкаларига қараб табақалаштирилади: белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлар, дивидендлар ва фоизлар (ставка 10%), Солиқ кодексининг 181-моддасига мувофиқ энг кам (7,5%) ва энг юқори ставкада (23% – одатда олувчининг аризасига кўра асосий бўлмаган иш жойи бўйича қўлланади) солиқ солинадиган даромадлар. Мисол маълумотларига кўра шкала бўйича – 66 518 560 сўм (Маълумотларнинг 008-сатрида кўрсатилади) ва энг кам ставкада – 600 000 сўм (Маълумотларнинг 010-сатри) солиқ солинадиган даромадлар мавжуд.

2016 йил март ойи учун ЖШДСни ортиб борувчи якун билан ҳисоблаш мақсадида қуйидаги шкала қўлланади:

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори (сўм)

 

Солиқ суммаси (сўм)

 

390 720 сўмгача

 

Даромад суммасининг 0%и

 

390 721 сўмдан 1 953 600 сўмгача (5 x 390 720)

 

390 720 сўмдан ошадиган сумманинг 7,5%и

 

1 953 601 сўмдан 3 907 200 сўмгача (10 х 390 720)

 

117 216 сўм + 1 953 600 сўмдан ошадиган сумманинг 17%и

 

3 907 201 сўм ва ундан юқори

 

449 328 сўм + 3 907 200 сўмдан ошадиган сумманинг 23%и

 

 

ЖШДС ҳар бир ходим бўйича ҳисобланади. Бизнинг мисолда шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлардан солиқ суммаси (11 308 155 сўм) шартли равишда кўрсатилган, энг кам ставкадаги солиқ суммаси эса (45 000 сўм) ҳисоб-китоб йўли билан ойига 22 500 сўмдан (300 000 х 7,5%) келиб чиқиб белгиланган.

ШЖБПҲга бадаллар фақат ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлардан ҳисобланади. Ижара ҳақи ишларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган мулкий даромад ҳисобланади ва ундан ШЖБПҲга ажратмалар ушланмайди*.

Шуни қайд этиб ўтамизки, 2016 йилда, 2015 йилда бўлгани сингари, ШЖБПҲга бадаллар ноль даражали ставкада солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромадларнинг 1%и миқдорида ҳисобланади. Белгиланган шкалада ЖШДСни ушлашда шундай ҳисоблаш тартиби қўлланади. Агар ЖШДС шкала бўйича эмас, балки қонун ҳужжатларига мувофиқ энг юқори ставкада ушланса, ШЖБПҲга бадал ЭКИҲнинг 1 бараварини чегирмасдан солиқ солинадиган даромаднинг бутун суммасидан ҳисобланади.

ШЖБПҲга бадаллар суммаси – 626 114 сўм – Маълумотларнинг 017-сатрида кўрсатилади.

ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС суммаси 10 727 041 сўмга (11 353 155 – 626 114) тенг – 012-сатрда.

Ҳисобот чораги учун ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси 51 559 345 сўмни (67 900 000 – 10 727 041 – 626 114 – 4 987 500) ташкил этади. У Маълумотларнинг 018-сатрида кўрсатилади.

Маълумотларнинг 019, 020 ва 021-сатрларини тўлдириш учун Маълумотларга 1 ва 2-иловаларнинг маълумотларидан фойдаланилади (бизнинг мисолда – фақат 1-илованинг маълумотларидан):

тўланган даромадларнинг умумий суммаси (Маълумотларнинг 019-сатри) – илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичи – 55 596 845 сўм;

бюджетга тўланган ЖШДСнинг умумий суммаси (Маълумотларнинг 020-сатри) – илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичи – 11 525 857 сўм;

ходимларнинг ШЖБПҲга тўланган бадалларининг умумий суммаси (Маълумотларнинг 021-сатри) – илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичи – 677 298 сўм.

 

ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР

(йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади)

(сўмда)

 

 Кўрсаткичлар 

 

Сатр коди

 

Тўловчининг маълумотлари бўйича

 

1

 

Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши)

 

001

 

11

 

шу жумладан:

 

 

 

асосий иш жойи бўйича

 

002

 

10

 

асосий бўлмаган иш жойи бўйича

 

003

 

1

 

2

 

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

 

004

 

67 900 000

 

2.1

 

шулардан солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

005

 

 

3

 

Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси

 

006

 

781 440

 

4

 

Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шу жумладан: (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр):

 

007

 

67 118 560

 

4.1

 

солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

008

 

66 518 560

 

4.2

 

дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар

 

009

 

 

4.3

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

010

 

600 000

 

4.4

 

жисмоний шахснинг аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

011

 

 

5

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, шу жумладан (1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр):

 

012

 

10 727 041

 

5.1

 

008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

013

 

10 682 041

 

5.2

 

009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

014

 

 

5.3

 

010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

015

 

45 000

 

5.4

 

011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

016

 

 

6

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

017

 

626 114

 

7

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси)

 

018

 

51 559 345

 

8

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

019

 

55 596 845

 

9

 

Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси (1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

020

 

11 525 857

 

10

 

ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

021

 

677 298

 

 

 

Изоҳ:

1. Ҳисобланган ва тўланган даромадлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига мувофиқ аниқланади.

2. Йил якунлари бўйича 004-сатр қиймати 3-илованинг «Даромадлар суммаси» устуни 01-сатри қийматига тенг бўлиши лозим.

3. Йил якунлари бўйича 006-сатр қиймати 4-илованинг «Даромадлар суммаси» устуни 01-сатри қийматига тенг бўлиши лозим.

 

Эслатиб ўтамиз! Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қуйидагича тўланади:

жисмоний шахсларга даромадлар тўлашга пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда;

тўлов натура ҳолида амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида, агар бундай тўловга қонун ҳужжатларида рухсат берилган бўлса (Солиқ кодексининг 188-моддаси).

ШЖБПҲга ажратмалар ЖШДС тўлаш билан бир вақтда ўтказилади (1515-сон Низомнинг 7-банди).

Корхона ҳисобрақамида маблағ бўлмаганда ёки етарли бўлмаганда ҳам тўлов топшириқномаси тақдим этилиши шарт. Солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда, ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 175-моддаси 6 ва 7-қисмлари).

 

Маълумотларга 1-илова

Маълумотларга 1-илова I чорак учун тегишли операциялар ўтказилган кунлар бўйича тўлдирилади. Уни тўлдириш учун ­2-жадвал маълумотларидан фойдаланилади.

Расшифровкани тўлдираётганда моддий наф кўринишида ҳисобланган (тўланган) даромадлар мазкур тўловлар ҳисобланган (тўланган) ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилишини ҳисобга олиш зарур. Бу совғанинг қиймати уни бериш санасида (19 февралда) эмас, балки февраль учун даромадни ҳисоблаш санасида (29 февралда), моддий наф кўринишидаги даромаднинг тўланиши эса, тегишинча, 2 мартда кўрсатилишини билдиради.

«Чорак бошига қолдиқ» сатрига «Чорак охирига қолдиқ» сатридан ўтган чорак учун бўлган Расшифровканинг тегишли устунларидан маълумотлар кўчирилади. Чунончи, 2016 йил I чораги учун Расшифровкада 2015 йил IV чораги учун Расшифровка кўрсаткичлари акс эттирилади. Мисол маълумотларидаги 20 800 000 сўм 2 ва 3-устунда; 288 160 сўм – 4-устунда; 4 811 840 сўм – 5-устунда кўрсатилади.

Сўнгра Расшифровка қуйидагича тўлдирилади.

2-устунда ЖШДС (шу жумладан ШЖБПҲ) ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган, жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (Солиқ кодексининг 172–178-моддалари), яъни иш ҳақи, қимматбаҳо совға қиймати, 8 мартга мукофотлар, моддий ёрдам ва ижара ҳақи кўрсатилади. I чоракда даромаднинг дастлабки ҳисобланиши 29 январда юз берди. ЖШДС ва суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромад суммаси 15 100 000 сўмни (20 000 000 – 3 400 000 – 1 500 000) ташкил этди, у 29 январда 2-устунда кўрсатилади. Кейинги сатрлар ҳам шунга ўхшаш тарзда тўлдирилади.

3-устунда 2-устундан солиқ солинадиган даромадлар, яъни Солиқ кодексининг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлар чегирилган даромадлар ажратиб кўрсатилади. Устун кўрсаткичига даромад олувчининг аризасига кўра ЖШДС ушланмаган, асосий бўлмаган иш жойида тўланган моддий наф кўринишидаги даромадлари ҳам киритилмайди. Мисол маълумотларига кўра январда ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланмагани сабабли 3-устунда 2-устун кўрсаткичи (15 100 000 сўм) қайд этилади. Февралда совға бўйича имтиёз – 781 440 сўм қўлланган. 29 февралда ЖШДС ва суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромад 15 896 845 сўмни (20 800 000 – 3 403 155 – 1 500 000), шу жумладан солиқ солинадигани (совға бўйича имтиёзни чегирган ҳолда) – 15 115 405 сўмни (15 896 845 – 781 440) ташкил этган. Ушбу сумма 29 февралда 3-устунда кўрсатилади.

4-устунда ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий бадаллар суммаси, 5-устунда эса – ШЖБПҲга бадалларни чегирган ҳолда ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади.

6-устунда жисмоний шахсларга пул (шу жумладан пластик карточкаларга ўтказилган) ва натура (совға) кўринишида берилган даромадлар умумий суммаси кўрсатилади. Бунда у имтиёзларни ҳисобга олмасдан тўлиқ кўрсатилади, яъни февраль учун тўлаганда (3 мартда) устун кўрсаткичига совғанинг бутун қиймати (800 000 сўм) киритилади.

7-устунда 6-устундан солиқ солинадиган даромадлар ажратиб кўрсатилади. Тегишинча, 3 мартда (февраль учун даромадларни тўлаш санаси) совғанинг солиқ солинмайдиган қисмини чегирган ҳолда тўланадиган даромаднинг бутун суммаси (781 440 сўм) кўрсатилади.

8-устунда 6-устундан жисмоний шахсларга натура шаклида берилган даромадлар суммаси ажратиб кўрсатилади. Бизнинг ҳолатда устунда совғанинг тўлиқ қиймати – 800 000 сўм кўрсатилади. Шуни қайд этиб ўтамизки, совғалардан ташқари, корхона тақдим этган чипталар, йўлланмалар, бепул овқатланишга талонлар, йўл карточкалари ва бошқалар ҳам натура шаклидаги даромадлар деб эътироф этилади. Бунда корхоналарга иш ҳақининг ўзини натура шаклида бериш тақиқланган. Қишлоқ хўжалиги товарлари етиштирувчилар учун истисно қилинган – улар ходимнинг ёзма аризасига асосан иш ҳақини ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ёки уни қайта ишлаш маҳсулотлари кўринишида беришлари мумкин (ВМнинг 19.03.2002 йилдаги 88-сон Қарори).

9-устунда 6-устундан солиқ солинадиган, натура шаклида берилган даромадлар, яъни февраль учун даромад олиш санасида (2 март) совғанинг солиқ солинадиган қисми – 18 560 сўм (800 000 – 6 х 130 240) ажратиб кўрсатилади.

10-устунда 6-устундан бўнак кўринишида берилган иш ҳақи суммаси кўрсатилади (тўлаш санасида). Бизнинг мисолда – тегишли тўлов саналарида 2 000 000 сўмдан.

11-устунда Халқ банкига ўтказилган ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси, 12-устунда эса – бюджетга тўланган, яъни ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ЖШДС суммаси кўрсатилади.

«Жами» сатрида Расшифровканинг тегишли устунларидаги маълумотларни қўшиш натижаси акс эттирилади. «Чорак охирига қолдиқ» сатри 2, 3, 4 ва 5-устунлари кўрсаткичлари Расшифровкага изоҳда келтирилган формулалар бўйича белгиланади:

2-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 2-устуни + «Жами» сатрининг 2-устуни - «Жами» сатрининг 6-устуни;

3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни - «Жами» сатрининг 7-устуни;

4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни - «Жами» сатрининг 11-устуни;

5-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни - «Жами» сатрининг 12-устуни.

Расшифровка I чорак учун тақдим этилаётганлиги сабабли «Йил бошидан жами» сатрига «Жами» сатри кўрсаткичлари ўтказилади.

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан

олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

1-ИЛОВА

 

2016 ЙИЛ I ЧОРАГИ УЧУН

ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲАМДА

ШЖБПҲга БАДАЛЛАР СУММАСИНИНГ

РАСШИФРОВКАСИ

(БУНДАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР МУСТАСНО)

 

Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

шулардан солиқ солинадиган даромадлар

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси

 

 Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар*

 

Шулардан натура шаклида тўланган даромадлар суммаси

 

6-устундан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи

 

ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

жами

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

жами (6-устундан)

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

Чорак  бошига  қолдиқ

 

20 800 000

 

20 800 000

 

288 160

 

4 811 840

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

04.01

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

288 160

 

4 811 840

 

07.01

 

 

 

 

 

11 400 000

 

11 400 000

 

 

 

 

 

 

08.01

 

 

 

 

 

9 400 000

 

9 400 000

 

 

 

 

 

 

18.01

 

 

 

 

 

2 000 000

 

2 000 000

 

 

 

2 000 000

 

 

 

29.01

 

15 100 000

 

15 100 000

 

186 976

 

3 213 024

 

 

 

 

 

 

 

 

02.02

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

186 976

 

3 213 024

 

03.02

 

 

 

 

 

13 100 000

 

13 100 000

 

 

 

 

 

 

04.02

 

277 500

 

277 500

 

0

 

22 500

 

277 500

 

277 500

 

 

 

 

0

 

22 500

 

18.02

 

 

 

 

 

2 000 000

 

2 000 000

 

 

 

2 000 000

 

 

 

29.02

 

15 896 845

 

15 115 405

 

187 162

 

3 215 993

 

 

 

 

 

 

 

 

01.03

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

187 162

 

3 215 993

 

02.03

 

 

 

 

 

13 896 845

 

13 115 405

 

800 000

 

18 560

 

 

 

 

03.03

 

277 500

 

277 500

 

0

 

22 500

 

277 500

 

277 500

 

 

 

 

0

 

22 500

 

04.03

 

1 245 000

 

1 245 000

 

15 000

 

240 000

 

 

 

 

 

 

15 000

 

240 000

 

05.03

 

 

 

 

 

1 245 000

 

1 245 000

 

 

 

 

 

 

18.03

 

 

 

 

 

2 000 000

 

2 000 000

 

 

 

2 000 000

 

 

 

31.03

 

18 762 500

 

18 762 500

 

236 976

 

4 013 024

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

51 559 345

 

50 777 905

 

626 114

 

10 727 041

 

55 596 845

 

54 815 405

 

800 000

 

18 560

 

6 000 000

 

677 298

 

11 525 857

 

Чорак охирига қолдиқ

 

16 762 500

 

16 762 500

 

236 976

 

4 013 024

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Йил бошидан жами**

 

51 559 345

 

50 777 905

 

626 114

 

10 727 041

 

55 596 845

 

54 815 405

 

800 000

 

18 560

 

6 000 000

 

677 298

 

11 525 857

 

 

 

*Ушбу сатрда жисмоний шахсларга тўланган барча суммалар, шу жумладан, жисмоний шахсларнинг даромадларини тўлаш учун банкдан олинган суммалар, жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига ва банк ҳисобварақларига ўтказилган суммалар, жисмоний шахсларнинг даромадидан ушлаб қолишлар ва ўтказмалар, моддий наф тарзидаги даромадлар ва натура шаклида тўланган даромад суммаси кўрсатилади.

**Ушбу сатр ўтган чоракнинг «Йил бошидан жами» сатри билан жорий чоракнинг «Жами» сатри йиғиндиси сифатида аниқланади. Биринчи чоракда «Йил бошидан жами» сатрида биринчи чоракнинг «Жами» сатри қиймати кўрсатилади.

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот

Ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботда ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти бўлган даромадларгина кўрсатилади. Ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлари ижтимоий суғурта ажратмалари солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 306, 307-моддалари). Солиқ кодексининг 172-моддасига мувофиқ, уларга қуйидагилар киради:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўловлар;

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (Солиқ кодексининг 173-моддаси);

компенсация тўловлари (компенсация) (Солиқ кодексининг 174-моддаси);

ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (Солиқ кодексининг ­175-моддаси).

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қуйидагилар ҳам киради:

предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар (якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар бундан мустасно);

юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;

мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар.

Ҳисоботда Солиқ кодексининг 308-моддаси (имтиёзлар) ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ижтимоий суғуртага мажбурий ажратмалар солинадиган ва солинмайдиган, Солиқ кодексининг 172-моддасида назарда тутилган барча даромадлар кўрсатилади. Ҳисоботда Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмида назарда тутилган тўловлар – жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари ва Солиқ кодексининг 176–178-моддаларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларга кирмайдиган тўловлар акс эттирилмайди. Шу тариқа, ЯСТ ҳисоб-китобида ижара ҳақи, совғалар, ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида меъёрлар доирасида фойдаланганлик учун компенсация, белгиланган меъёрлар доирасида хизмат сафарларида компенсация тўловлари, дивидендлар, Солиқ кодексининг 178-моддаси бўйича моддий ёрдам, пенсиялар ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар акс эттирилмайди.

2016 йилда ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботни тўлдиришда корхона тўлайдиган моддий ёрдамга алоҳида эътибор бериш керак. Чунончи, агар 2015 йилда ходимга шахсий тусдаги воқеалар муносабати билан тўланган моддий ёрдамга ижтимоий суғуртага ажратмалар солинмаган бўлса, 2016 йилда у солиқ солиш объекти ҳисобланади. Моддий ёрдам кўрсатишга бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши сабабчи бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бизнинг мисолда отасини даволашга моддий ёрдам берилган – тегишинча, унга ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди) ва ҳисоботда кўрсатилади.

2016 йил 1 январдан ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот ҳар ойда топширилади. Қуйида фақат март ойи учун шаклларнинг тўлдирилиши кўрсатилган. Мисол маълумотларига кўра корхона ЯИТ ҳисоб-китобининг ўзини ва унга 3 ва 4-иловаларни тўлдиради.

 

Ҳисоб-китоб

Ҳисоб-китоб ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади. Шу сабабли 2016 йил март ойи учун ҳисоботга январь ва февраль ойларидаги кўрсаткичлар ҳам киради. Ҳисоб-китобнинг 3, 4 ва 5-устунларида ЯИТ бўйича маълумотлар, 6-устунда – фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари бўйича маълумотлар кўрсатилади.

Ҳисоб-китобнинг 3-устунида тегишли сатрларда ЯИТни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчининг маълумотлари умумий суммада (жами) акс эттирилади. Ундан ЯИТнинг умумбелгиланган (4-устун) ва имтиёзли ставкаси (5-устун) қўлланадиган кўрсаткичлар ажратиб кўрсатилади. Бизнинг мисолда корхона микрофирма ҳисобланади, тегишинча, у 15%лик ЯИТ ставкасини қўллайди. У ЯИТнинг пасайтирилган ставкасини қўлламайди, шу сабабли ҳисоботнинг 5-устуни тўлдирилмайди. Шуни қайд этиб ўтамизки, 5-устунни ихтисослаштирилган цехлар ва участкаларда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар тўлдирадилар, сабаби айни уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ЯИТнинг пасайтирилган ставкаси – 4,7% қўлланади (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон Қарори 7-банди). «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси аъзолари фақат 4-устунни тўлдирадилар, сабаби фақат улар учун ЯИТнинг 7%лик ставкаси белгиланган ва у умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан қўлланилади (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон Қарори 1-банди).

Йил бошидан ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларнинг (Солиқ кодексининг 172-моддаси) умумий суммаси 66 500 000 сўмни (20 000 000 + 20 000 000 + 26 500 000) ташкил этади, у Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида кўрсатилади.

Корхона юридик шахс – ЎзР норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларга даромадларни ҳисобламаган. Шунингдек у жисмоний шахсларнинг даромадларига ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича имтиёзларни қўлламаган. Тегишинча, 011, 020-сатрлар тўлдирилмайди.

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база Солиқ кодексининг 172-моддаси бўйича ҳисобланган даромадлар билан Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича имтиёзлар ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади. Мисол маълумотларига кўра ажратмалар бўйича имтиёзлар йўқлиги сабабли солиқ солинадиган база 66 500 000 сўмни ташкил этади, у Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида кўрсатилади. 2016 йилда қўлланадиган ЯИТ (15%) ва суғурта бадаллари ставкалари (7,5%) тегишли устунларда 040-сатрда кўрсатилади.

Йил бошидан ҳисобланган ижтимоий суғуртага ажратмалар суммаси солиқ солинадиган базани (030-сатр) қўлланадиган ставкага (040-сатр) кўпайтириш йўли билан аниқланади ва ЯИТ – 9 975 000 сўмни (66 500 000 х 15%), суғурта бадаллари – 4 987 500 сўмни (66 500 000 х 7,5%) ташкил этади. Ушбу рақамлар Ҳисоб-китобнинг 050-сатрида тегишли устунларда кўрсатилади. Ҳисобланган ЯИТ энг кам миқдордан кўп бўлганлиги ва корхонада унга доир қўшимча ҳисобланма йўқлиги (3-иловага қаранг) сабабли 060-сатр тўлдирилмайди.

Ҳисобот даври учун тўланадиган ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоб бўйича ЯИТни қўшимча ҳисобланган тўлов суммасига қўшиш йўли билан аниқланади. Қўшимча ҳисобланма йўқлиги сабабли ҳисобот даври учун тўланадиган ЯИТ суммаси 9 975 000 сўмни ташкил этади. Фуқароларнинг суғурта бадаллари 4 987 500 сўмга тенг. Ушбу суммалар Ҳисоб-китобнинг 070-сатрида тегишли устунларда кўрсатилади.

Ҳисоб-китобнинг 080 ва 090-сатрлари тўлдирилмай қолдирилади. Улар ҳисобот йили якунларига кўра микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ходимлар сони мезонига мувофиқ келмайдиган, ҳисобот йилида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ЯИТ ставкасини қўллаган ЯИТ тўловчилари томонидан йил якунларига кўра Ҳисоб-китоб тақдим этилгандагина тўлдирилади.

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН

ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Ягона ижтимоий тўлов

 

Фуқароларнинг бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари

жами

 

шу жумладан:

 

умумбелгиланган ставка бўйича

 

имтиёзли ставка бўйича*

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддаси)

 

010

 

66 500 000

 

66 500 000

 

 

66 500 000

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари**

 

011

 

 

 

х

 

х

 

Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри); фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)

 

020

 

 

 

 

 

Солиқ солинадиган база

(010-сатр + 011-сатр - 020-сатр)

030

 

66 500 000

 

66 500 000

 

 

66 500 000

 

Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар ставкаси, %

 

040

 

х

 

15

 

0

 

7,5

 

Ижтимоий жамғармаларга ҳисобланган мажбурий тўловлар суммаси (030-сатр х 040-сатр)

 

050

 

9 975 000

 

9 975 000

 

 

4 987 500

 

Ҳисобот даври учун ягона ижтимоий тўловнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (Ҳисоб-китобга 3-илованинг
090-сатри)

 

060

 

0

 

0

 

х

 

х

 

Ҳисобот даврида тўланиши лозим (050-сатр + 060-сатр), шу жумладан:

 

070

 

9 975 000

 

9 975 000

 

0

 

4 987 500

 

Умумбелгиланган ставкада ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси ((050-сатр / 040-сатр х 25%) –
050-сатр)***

 

080

 

 

 

х

 

х

 

Умумбелгиланган ставкада ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини ҳисобга олган ҳолда ҳисобот йили учун тўланади (070-сатр + 080-сатр)***

 

090

 

 

 

 

 

 

 

*Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахслар томонидан имтиёзли ставка қўлланилганида тўлдирилади.

**011-сатрда тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда чет эллик ходимларга тўланадиган даромадлар, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига доир харажатлар умумий суммасининг 90 фоизидан кам бўлмаган миқдорда кўрсатилади.

***«080» ва «090» сатрлар ҳисобот йили якунларига кўра микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезонига мувофиқ келмайдиган, ҳисобот йилида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ЯИТ ставкасини қўллаган ЯИТ тўловчилари томонидан йил якунларига кўра Ҳисоб-китоб тақдим этилганда тўлдирилади.

 

Ҳисоб-китобга 3-илова

Корхоналар (чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотларидан ташқари) Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлайдилар ва Ҳисоб-китобга 3-илова «Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби»ни шакл кўрсаткичларига қатъий мувофиқ равишда ошиб бормайдиган якун билан тўлдирадилар. 3-устунда ҳисоб-китоб учун зарур кўрсаткичлар сатрма-сатр кўрсатилади. 4–10-устунларда 3-устундан корхонада белгиланган иш ҳафтасига қараб маълумотлар ажратиб кўрсатилади. Бизнинг ҳолатда фақат 6-устун тўлдирилади, сабаби МЧЖда 2 дам олиш куни билан 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган.

Умуман корхона бўйича ЯИТнинг энг кам миқдори меҳнат шартномалари ёки предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга кўра ишловчи барча ходимлар – жисмоний шахслар ҳисобот ойида ҳақиқатда ишлаган кунларидан келиб чиқиб аниқланади. Мисол маълумотларига кўра ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобига 10 киши (Маълумотнома–ҳисоб–китобнинг 010-сатри) қабул қилинади. Жисмоний шахс – ижарага берувчи ҳисобга олинмайди, сабаби ижара ҳақи – ижтимоий суғуртага ажратмалар солинмайдиган мулкий даромаддир.

2016 йил мартда ходимлар ҳақиқатда 210 иш куни (21 х 10) ишлаганлар. Ушбу рақам Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг ­020-сатрида 6-устунда кўрсатилади. Ходим иш кунида қанча соат ишлаганидан қатъи назар, шу кунда ишлаб берган деб ҳисобланади. Йиллик меҳнат таътили ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътил кунлари ҳам амалда ишланган кунлар деб ҳисобланади.

2016 йил учун иш вақти ҳисоб-китобига (МАИМҚВ томонидан 29.10.2015 йилда 02-05/3417-сон билан тасдиқланган) кўра март ойида 5 кунлик иш ҳафтасида иш кунлари сони 21 кунни ташкил этади. Ушбу рақам Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатрида кўрсатилади.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯИТнинг ойлик нормативи ҳар бир ходимга энг кам миқдордаги иш ҳақининг 65%ини ташкил этади. 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра ЭКИҲ 130 240 сўмга тенг (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги ПФ-4751-сон Фармонининг 2-банди). Тегишинча, ЯИТ нормативи 84 656 сўмни (130 240 х 0,65) ташкил этади. Ушбу рақам Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 040-сатрида кўрсатилади. Умуман корхона бўйича ЯИТнинг энг кам нормативи (050-сатр) 846 560 сўмга (210 / 21 х 84 656) тенг.

Ҳисобот ойи учун белгиланган ставкада ҳисобланган ЯИТ суммаси шаклга мувофиқ ҳисобот ойи (март) учун Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 4-устуни ҳамда аввалги ҳисобот даври (февраль) учун Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 4-устуни қийматлари фарқи сифатида ҳисоблаб чиқарилади. Яъни энг кам миқдорни ҳисоблаш мақсадида ҳисобот ойи учун ортиб бормайдиган якун билан ҳисобланган ЯИТ олинади. Март ойи учун ушбу кўрсаткич – 3 975 000 сўм (9 975 000 – 6 000 000) Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг ­060-сатрида кўрсатилади.

Ҳисоб-китоб бўйича ягона ижтимоий тўлов (3 975 000 сўм) энг кам миқдордан (846 560 сўм) кўп. Тегишинча, ЯИТ қўшимча ҳисобланмаган, 070, 080 ва 090-сатрларда «0» кўрсатилади.

 

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига

3-ИЛОВА

МАЪЛУМОТНОМА-ЯИТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

Жами

 

шу жумладан:

 

етти кунлик иш ҳафтаси / дам олиш кунларисиз

 

олти кунлик иш ҳафтаси бир кунлик дам олиш куни билан

 

беш кунлик иш ҳафтаси икки кунлик дам олиш куни билан

 

тўрт кунлик иш ҳафтаси уч кунлик дам олиш куни билан

 

уч кунлик иш ҳафтаси тўрт кунлик дам олиш куни билан

 

икки кунлик иш ҳафтаси беш кунлик дам олиш куни билан

 

бир кунлик иш ҳафтаси олти кунлик дам олиш куни билан

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони

 

010

 

10

 

 

 

10

 

 

 

 

 

Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари

 

020

 

210

 

 

 

210

 

 

 

 

 

Ҳисобот даврида иш кунлари сони

 

030

 

x

 

 

 

21

 

 

 

 

 

ЯИТ нормативи

 

040

 

x

 

 

 

84 656

 

 

 

 

 

ЯИТнинг энг кам миқдори

(020-сатр / 030-сатр х 040-сатр)

050

 

846 560

 

 

 

846 560

 

 

 

 

 

Ҳисобот даврида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси (ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри
4-устуни - аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни)

 

060

 

3 975 000

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври учун ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси

(050-сатр – 060-сатр)

070*

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Аввалги ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)

 

080

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси

(070-сатр + 080-сатр)

 

090

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

 

 

*Агар 3-устуннинг «060» сатри қиймати 3-устуннинг «050» сатри қийматига тенг ёки катта бўлса, 3-устуннинг «070» сатрида «0» қиймати кўрсатилади.

 

Изоҳ:

1. 5 ва кейинги устунлар корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса ходим билан иш берувчининг келишувига биноан иш ҳафтасининг бир неча турлари (икки кун дам олинадиган беш кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси ва ҳоказо) белгиланган тақдирда тўлдирилади.

2. Агар ЯИТ тўловчилари ЯИТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашга ҳисобот чораги давомида ўтган бўлсалар, у ҳолда Маълумотнома-ҳисоб-китоб фақат ЯИТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби уларга татбиқ этилган ҳисобот чорагининг ойлари учун тўлдирилади.

 

Ҳисоб-китобга 4-илова

4-иловада ҳисобот даври учун ҳисобланган суғурта бадаллари ҳар бир жисмоний шахс кесимида кўрсатилади. Ушбу илова маълумотлари асосида солиқ органлари Низомга (АВ томонидан 16.06.2015 йилда 2683-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олиш реестрини шакллантирадилар.

Ахборотда 2016 йил март ойи учун ҳисобланган суғурта бадаллари ҳар бир ходим бўйича кўрсатилади (2-устун – Ф.И.О.). Уларнинг суммаси (1 987 500 сўм) 5-устуннинг «Жами» сатрида акс эттирилади.

4-устунда олдинги ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси сатрма-сатр кўрсатилади (февраль учун Ахборотнинг 6-устуни). Устуннинг жами суммаси январь ва февраль учун ҳисобланган суғурта бадалларига, яъни 3 000 000 сўмга тенг бўлиши керак.

6-устунда ҳисобот даври охирига ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси – 4 987 500 сўм (3 000 000 + 1 987 500) акс эттирилади.

 

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига

4-ИЛОВА

ҲАР БИР ЖИСМОНИЙ ШАХС КЕСИМИДА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА ҲИСОБЛАНГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
2016 ЙИЛНИНГ МАРТ ОЙИ УЧУН

Тар- тиб  рақа- ми

 

Жисмоний шахснинг  Ф.И.О. 

 

СТИР

 

Олдинги ҳисобот  даври охирига  ҳисобланган  фуқароларнинг  суғурта бадаллари  суммаси (олдинги  ҳисобот даври учун  Маълумотнинг  6-устуни)

 

Ҳисобот чораги учун ҳисобланган  фуқароларнинг суғурта бадаллари  суммалари (ўсиб  борувчи якунсиз тўлдирилади)

 

Ҳисобот  даври охирига  ҳисобланган  фуқароларнинг  суғурта  бадаллари  суммаси (4-уст. + 5-уст.)

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

1

 

Одилов А.Б.

 

ххххххххх

 

270 000

 

135 000

 

405 000

 

2

 

Гришаева С.С.

 

ххххххххх

 

225 000

 

112 500

 

337 500

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

10

 

Шибаршова З.П.

 

ххххххххх

 

315 000

 

157 500

 

472 500

 

 Жами:

 

3 000 000

 

1 987 500

 

4 987 500

 

 

 

Изоҳ:

1. Ушбу Маълумот солиқ тўловчилар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлардан бошлаб тўлдирилади.

2. Тегишли солиқ даврининг биринчи ойида 4-устунга «0» қиймат қўйилади.

*Тушунтиришларни тайёрлашда ЎзР МВ ва ДСҚ томонидан тавсия қилинган ва soliq.uz сайтида жойлаштирилган ҳисобот шаклларидан фойдаланилди.

*Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1515-сон Низом) мувофиқ, ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи билан ходим ўртасида тузиладиган меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага кўра ишларни бажариш муносабати билан олинган даромадлардан ҳисобланади.

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар

 

Прочитано: 4199 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика