Norma.uz

Вазирлар Маҳкамаси бошқа минтақалардан келганларни ишга қабул қилиш қоидаларига тузатиш киритди

 

Паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва пойтахтдаги уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 йилдаги 54-сон Қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Эндиликда вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар ушбу ҳуқуқни берувчи гувоҳнома олишлари шарт. Гувоҳнома олишга ариза беришда фуқаролар вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлишлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя этишлари шарт.

Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддати, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олиш муддати доирасида амал қилади, бироқ унинг муддати 6 ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ҳужжат билан аниқлик киритилишича, гувоҳнома олиш учун фуқаролар Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига:

  • ариза;
  • асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси;
  • 3 x 4 см ўлчамли тўртта фотосурат;
  • белгиланган шакл бўйича тўлдирилган сўровнома тақдим этишлари керак.

Бундан ташқари, пойтахт ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келадиган ва вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган фуқаролар турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини ҳам тақдим қилишлари керак.

Гувоҳнома барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин 2 иш куни мобайнида берилади.

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомга (ВМнинг 18.05.2001 йилдаги 223-сон Қарори билан тасдиқланган) киритилган ўзгартиришлар фақат вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган шахсларга татбиқ этилади ва доимий асосда ишловчи фуқароларга тааллуқли бўлмайди.

 

Елена Ермохина,

«Norma Online» эксперти.

 

Вақтинчалик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиш масалалари бўйича –
 Меҳнат вазирлигининг 200-06-00 телефон рақами орқали call-марказига мурожаат қилиш мумкин.

Прочитано: 2006 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика