Norma.uz

Ўрнингизга ишга қабул қилинганда

 

Ишлаб чиқаришдаги зарурат туфайли ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш керак.

Таътилга чиққанидан кейин неча кун ўтгач ишга чақириб олиш мумкин?

В.Ли.

 

– Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ишлаб чиқаришдаги зарурат туфайли исталган вақтда ходимнинг таътилини бўлишга рухсат берилади. Бироқ иш берувчи асоссиз равишда бундай қила олмайди. Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади (МКнинг 147-моддаси). Агар у норози бўлса, иш берувчи таътилда бўлган ходимни меҳнат мажбуриятларини бажариш учун қайтишга мажбурлай олмайди. Ходимни таътилдан чақириб олишга розилиги шакли Меҳнат кодексида белгиланмаган. Юзага келиши мумкин бўлган низоларни бартараф этиш мақсадида розилик ёзма шаклда берилгани мақбул.

Чақириб олиш сабаби ишлаб чиқаришдаги зарурат деб белгиланади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки МКнинг 143-моддаси 51, 62 ва 73-қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак (МКнинг 147-моддаси).

Ходим муддатидан олдин таътилдан ишга чиқишга рози бўлган тақдирда, иш берувчи эркин шаклдаги тегишли буйруқ чиқариши керак. Чақириб олишда иш ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилиниши лозим – фойдаланилмаган таътил кунларига тўғри келадиган пул маблағлари таътилдан чиққандан кейинги иш вақти учун жорий иш ҳақини тўлашга йўналтирилади. Мазкур маблағлар бошқа вақтда тақдим этилган тақдирда уларни тўлаш учун ўртача иш ҳақи қайтадан ҳисобланади.

Ходимни чақириб олиш тўғрисида буйруқ чиқарилгандан кейин таътиллар жадвалига ўзгартириш киритиш керак. Сўнгра бу ҳақда ёзув ходимнинг шахсий варақасида (Т-2-сон шакл) қайд этилиши лозим (Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномага 4-илова, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Шуни эслатиб ўтиш керакки, иш берувчининг таътил тугашидан олдин ишга чақириб олиш тўғрисидаги буйруғини бажаришнинг ходим томонидан рад этилишига (сабабидан қатъи назар) меҳнат интизомининг бузилиши сифатида қаралмайди.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

 


1Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим.

2Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим.

318 ёшга тўлмаган ходимларга йиллик таътилни, шунингдек ноқулай ва алоҳида меҳнат шароитларида ишлаганлик учун йиллик қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади.

Прочитано: 2126 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика