Norma.uz

Иш жойини ўзгартириш – бошқа ишга ўтказиш эмас

 

Бизнинг МЧЖ сартарошлик ва бошқа маиший хизматларни кўрсатади. Асосий салондан ташқари, шаҳар доирасида жойлашган яна 4 салон бор, улар жамиятнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этади.

Биз И.Муҳамедовани 3 ой синов муддати билан сартарошлик ишига қабул қилдик. Унинг иш жойи буйруқ билан синов муддати даврида 2-салон деб белгиланди. Буйруқ билан у таништирилди.

Синов муддати тугагач, 2-салон мудири И.Муҳамедовага иш берувчи уни ишлаш учун 5-салонга юбораётганини маълум қилди, бунда унинг меҳнат вазифалари ва иш ҳақи сақланиши тўғрисида огоҳлантирди. И.Муҳамедова мазкур қарорга рози бўлмади.

Мен МЧЖда кадрлар ишини юритаман. Мазкур ҳолда иш берувчининг ҳаракатлари тўғрилиги хусусида фикрингизни билмоқчи эдим.

Луиза,

КБ инспектори.

 

– Иш берувчининг ҳаракатларида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини яққол қўпол бузишлар йўқ. Сизнинг ҳолатда И.Муҳамедова учун иш жойи 2-салонда синов муддати даврига буйруқ билан белгиланган. У билан меҳнат шартномаси тузилаётганда иш жойи (МКнинг 73-моддаси 2-қисми) кўрсатилмаган.

Одатда бошқа доимий ишга ўтказишга барча ҳолларда фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади (МКнинг 92-моддаси). Бироқ ундан ўзгартиришни (иш жойини ўзгартиришни) фарқлаш лозим, у бошқа доимий ишга ўтказиш деб ҳисобланмайди ва, бинобарин, ходим билан келишиш талаб қилинмайди (МКнинг 91-моддаси).

Шуни ҳам унутмаслик лозимки, қонунчилик ходимни унинг соғлиғига тўғри келмайдиган ишга ўтказиш ва жойлаштиришни тақиқлайди (МКнинг 95-моддаси). Шу сабабли агар И.Муҳамедова иш берувчи томонидан унинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобласа, у меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўғри қўлланганлигини текшириш мақсадида давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки иш берувчи жойлашган жойдаги прокуратурага мурожаат қилишга ҳақлидир.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2010 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика