Norma.uz

Ҳуқуқбузарни жазолаганда қонунни бузманг

 

Баъзи иш берувчилар интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқларга етарлича эътибор бермай, уларни ўтиб кетган сана билан чиқарадилар. Бу эса ходимларнинг даъволари бўйича меҳнатга доир низоларни кўриб чиқаётганда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан бундай буйруқларни бекор қилиш учун асос ҳисобланади. Буни аниқ иш мисолида таҳлил қиламиз.

 

И. исмли ходима судга ўз корхонаси ва унинг раҳбари Ш.га нисбатан даъво билан мурожаат этиб, унга қўлланган интизомий жазо тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш, моддий зиённи қоплаш ва маънавий зарарни тўлашни талаб қилди. Ўзининг аризасида у маълум қилишича, 7 август соат 13.00 да жамоанинг йиғилиши бўлиб ўтган, унда И. иштирок этмаган, чунки уни ҳеч ким бундан хабардор қилмаган. Йиғилиш вақтида у ўзининг меҳнат вазифаларини бажарган. Гўё прогул қилинганлиги учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан унга интизомий жазо – ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и миқдорида жарима қўлланган. Буйруқ чиқарилиши олдидан ундан ёзма тушунтириш талаб қилинмаган, бу эса қонунни бузишдир.

Айни вақтда иш берувчи даъвогар бўлғуси йиғилиш тўғрисида хабардор қилинган эди деб таъкидлайди. Бироқ йиғилишда у узрли сабабсиз ҳозир бўлмаган, демак прогул қилган. Шу боис унга нисбатан жарима тарзидаги интизомий жазо қўлланган. Жазони қўллашга қадар унга меҳнат интизомини бузганлиги сабабини ёзма тарзда тушунтириш таклиф қилинди. Бироқ даъвогар бундан бош тортди, натижада бу ҳолат тегишли далолатнома билан расмийлаштирилди.

Суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қондирди. Унинг ҳал қилув қарори билан даъвогардан унинг ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и миқдорида жарима ундириш тўғрисидаги буйруқ бекор қилиниб, ташкилотдан унинг фойдасига ушланган жарима суммасини ундириш белгиланди. Шунингдек корхона раҳбаридан 40 000 сўм маънавий зарар компенсацияси ва 59 200 сўм давлат божи ундирилди.

Меҳнат кодексининг 182-моддаси иккинчи қисмига кўра, интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди. Бироқ ушбу ҳолда бундай бош тортиш комиссия далолатномаси билан қайд этилиши керак.

Мазкур ишни кўриб чиқаркан, суд шуни эътиборга олдики, ушбу меҳнат низосини ўрганиб чиққан касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Тошкент шаҳар кенгаши вакилларига корхона маъмурияти даъвогарнинг йиғилишда ҳозир бўлмаганлигини ёзма равишда тушунтиришдан бош тортганлигини тасдиқлайдиган далолатномани тақдим эта олмади. Даъвогарга жарима қўллаш тўғрисидаги буйруқда ҳам бундай далолатномага ҳавола қилинмаган. Суд иш материалларида мавжуд бўлган, машинкада ёзилган далолатнома даъвогар судга мурожаат қилгандан кейин тузилган деган хулосага келди. Аслида маъмурият ундан ўша куни иш жойида ҳозир бўлмаганлиги хусусида ёзма тушунтириш талаб қилмаган. Ташкилот вакиллари даъвогар бўлғуси йиғилиш тўғрисида лозим даражада хабардор қилинганлигини тасдиқлайдиган далилларни ҳам тақдим эта олмадилар. Масалан, даъвогарнинг эрини хабардор қилиш бундай далиллар жумласига кирмайди.

 

Ахтам Ҳикматов, адвокат.

Прочитано: 1661 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика