Norma.uz

Жўнаб кетиш олдидан ҳисоб-китоб

 

Яшаш учун бошқа жойга кўчиб кетилганда пенсия ва нафақалар қандай тўланади?

М.Қорахўжаев.

Самарқанд ш.

 

– Агар пенсионер бир туман (шаҳар) ҳудудида ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га доимий яшаш учун кўчиб кетганда пенсия ва нафақа аввалги яшаш жойи бўйича шахс рўйхатдан чиқарилган ойнинг охиригача тўланади (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг2 34-банди, кейинги ўринларда – Йўриқнома).

Пенсия ҳужжатлари йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёки пенсионернинг қўлига берилади. Пенсияни тўлаш пенсия ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин пенсия олувчининг янги яшаш жойи бўйича давом эттирилади. Лекин унинг томонидан ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этилгандан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун давом эттирилади (Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг3 170-банди, кейинги ўринларда – Низом).

Низомнинг 177-бандига мувофиқ бошқа мамлакатга кўчиб кетганда (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно4) пенсия Пенсия жамғармаси бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, жўнаб кетишдан 6 ой аввал (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида) тўланади. Мазкур давр аввалги 6 ой учун пенсия тўлаш учун аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади. Пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартнома тузилган давлатга кетилган кунгача пенсия турар жойдан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади. Шуни ҳисобга олиш керакки, пенсия миқдори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзгарганда ушбу давр учун тўланадиган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди (Низомнинг 180-моддаси).

Низомнинг 181-моддасига мувофиқ агар пенсионер тегишли тўловларни олиб янги яшаш жойига кетолмаган тақдирда, унга мазкур давр тамом бўлгандан кейин яна олти ой учун олдиндан пенсия тўланиши мумкин.

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

_________________________________________________________________________

2Молия вазирининг АВ томонидан 5.03.2015 йилда 2657-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова.

4Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги битим (Москва, 13.03.1992 й.).

Прочитано: 1929 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика