Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 48 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 9 ойлик ижроси кўриб чиқилди

Солиққа оид қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш алоҳида эътиборда.

Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича масъулият оширилади.

 

27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Унда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Депутатлар мамлакатимиз Конституциясида Қонунчилик палатасига берилган ваколатларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини батафсил кўриб чиқдилар.

Тақдим этилган ҳисобот Қонунчилик палатасининг қўмиталарида Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, соҳа экспертлари, ОАВ вакиллари иштирокида дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Сиёсий партиялар фракцияларида кенг таҳлилий ишлар ўтказилиб, бу депутатларга электорат манфаатлари ҳамда дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижросининг боришига нисбатан ўз қатъий нуқтаи назарларини ишлаб чиқиш имконини берди.

Мажлисда республика молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисида маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимиз Ҳукуматининг жорий йил 16 январида бўлиб ўтган мажлисида белгиланган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устувор йўналишларининг амалга оширилиши, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг ўрта муддатли дастурларини амалга оширишни давом эттириш асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий динамикаси сақлаб қолинишини ҳамда иқтисодиётнинг янада мутаносиб ривожланиши учун мустаҳкам асос яратилишини таъминлаганлиги таъкидлаб ўтилди.

Чунончи, жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича мамлакат ЯИМнинг ўсиши 8,0 фоизни ташкил этди, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 7,3 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмади. Бунда макроиқтисодий барқарорлик янада мустаҳкамланиб, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси кузатилди.

Чуқур ўйланган, пухта пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатининг амалга оширилганлиги Давлат бюджети даромад қисмининг прогноз кўрсаткичларига нисбатан 100,2 фоизга ижро этилишини таъминлади, бу ЯИМга нисбатан 22,4 фоизни ташкил этди. Давлат бюджетининг харажатлари ЯИМга нисбатан 22,3 фоизни ташкил этиб, бу Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини ЯИМга нисбатан 0,1 фоиз профицит билан ижро этиш имконини берди.

Бюджет харажатлар қисмининг 58,7 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфлангани бюджет сиёсатининг ижтимоий йўналтирилганлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳар томонлама муҳокама қилиш чоғида Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари томонидан ҳисобот юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мажлис давомида депутатлар жойларда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан солиққа оид қонун ҳужжатларига риоя этилишини ҳамда берилган имтиёзлар ва преференциялардан самарали фойдаланилишини таъминлаш, бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш асосида маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш, шунингдек, тегишли ҳудудларнинг молиявий имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Депутатлар марказда ва жойларда давлат бошқаруви органларининг, бюджет ташкилотларининг бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини, молиявий интизомга риоя этилишини таъминлаш бўйича масъулиятини оширишга, шунингдек, Бюджет кодекси нормалари ва қоидаларининг ижро этилиши устидан назоратни янада кучайтиришга доир бир қатор таклифлар билдирдилар.

 

Муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлади ҳамда тегишли қарор қабул қилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг
Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 2204 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика