Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 36 / Хўжалик юритиш қоидалари

Оқилона чегарада

МЧЖ фоизсиз молиявий қарз шартномаси бўйича якка тартибдаги тадбиркорга молиявий ёрдам кўрсата оладими? Бундай ёрдам қандай суммадан ошмаслиги керак?

Н.Иноятова,

бухгалтер.

 

– Молиявий, яъни пул қарзини беришнинг ҳуқуқий имконияти Фуқаролик кодексининг (ФК) 732-моддаси мазмунидан келиб чиқади. Унга кўра қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

ФКнинг 2-моддаси иккинчи қисмига кўра фуқаролар, юридик шахслар ва давлат фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларнинг иштирокчилари бўладилар. Шу боис ҳам МЧЖ – юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор – жисмоний шахс фуқаролик қонун ҳужжатлари тартибга соладиган муносабатларнинг иштирокчилари ҳисобланиб, улар пул ёки турга хос аломатлар билан белгиланган бошқа ашёларни бошқа шахсга қарзга беришга, шу жумладан фоизсиз молиявий қарз шартномаси бўйича молиявий ёрдам кўрсатишга ҳақлилар. Ушбу ҳолда шартнома тарафлари унда қарз суммаси қарз олувчи томонидан фоизлар тўланмасдан берилишини кўрсатишлари мумкин. Уларнинг бундай ҳуқуқи ФКнинг 734-моддасида ва 735-моддасининг учинчи қисмида кўзда тутилади.

Молиявий қарз суммасининг чегарасига келсак, амалдаги қонун ҳужжатлари ушбу масалада фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларини чекламайди. Асосийси – муайян ҳолатларга боғлиқ ҳолда ҳаракатларнинг виждонан, оқилона ва адолатли бўлишига риоя этиш. Масалан, шартномага кўра 50 млн сўмга муҳтож бўлган ЯТТ МЧЖдан, айтайлик, 1 млрд сўм олганда (агар, албатта, қарз берувчи шундай суммага эга бўлса), бу оқилоналикка доир талабларнинг бузилишидан далолат бериши мумкин.

Дарвоқе, юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобварақларидан ЭКИҲнинг 500 баравари ва ундан юқори суммаси молиявий ёрдам ёки қарз сифатида ўтказилиши шубҳали операциялар саналади (Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг* 48-банди). Бунда шуни эътиборда тутиш лозимки, шубҳали операциялар аниқланганда операцияларнинг жорий текширувини амалга оширадиган, мижозларга хизмат кўрсатувчи банк ходимлари (масъул ижрочилар, кассирлар ва бошқалар) улар ҳақда ўз раҳбари ва ички назорат хизмати ходимларига дарҳол ёзма тарзда хабар қилишлари шарт. Ушбу хизмат томонидан жорий текширув жараёнида аниқланмайдиган шубҳали операцияларни аниқлаш мақсадида, мижознинг ўтган давр мобайнида бажарган операцияларининг кейинги текшируви амалга оширилади (Қоидаларнинг 64-банди). Операциянинг гумонлилиги (шубҳалилиги ҳам) аломатлари аниқланганда мижозга у ҳақдаги қўшимча маълумотлар юзасидан мурожаат қилишлари мумкин (Қоидаларнинг 65-банди).

Бироқ бу МЧЖнинг ҳисобварағидан якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисобварағига ЭКИҲнинг 500 баравари (500 х 130 240 = 65 120 000 сўм) ва ундан кўп қарзнинг ўтказилиши қонуний эмас деган маънони англатмайди. Агар улар ушбу фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошираётганда ҳаракатларнинг виждонан, оқилона ва адолатли бўлишига риоя этсалар, гарчи бундай операция шубҳали операцияларга киритилса-да, қонуний ҳисобланади.

 

*МБ бошқаруви ҳамда Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг АВ томонидан 21.11.2013 йилда 2528-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Камол МУЗАФФАРОВ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2089 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика