Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 20 / Акс-садо

Улгуржи ва чакана савдо. Идентификациялаш ва солиқ солишга оид муаммолар

Савдо соҳасида идентификациялаш ва солиқ солиш хусусида газетамиз кўтарган мавзуга СБХ»нинг 28.04.2015 йилдаги 17 (1081)-сонидаги «Улгуржи ва чакана савдо. Идентификациялаш ва солиқ солишга оид муаммолар» ҳамда 5.05.2015 йилдаги 18 (1082)-сонидаги «Савдо: юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорликидентификациялаш ва солиқ солиш» мақолаларига қаралсин) газетхонлар ва norma.uz сайтига кирувчиларнинг қизиқиши ҳамон катта. Бу масалада фикрлар хилма-хил: баъзилар муаллифнинг таклифларини маъқулламоқдалар, бошқалар эса қарши нуқтаи назарни билдирмоқдалар. Мақола юзасидан келган фикрлар билан танишишга таклиф этамиз.

 

ҚАРАМА-ҚАРШИЛИКЛАР БИРЛИГИ

... Чакана ва улгуржи савдони қисқагина таҳлил этиш булар фаолиятнинг ҳар хил иқтисодий турлари бўлиб, улар ўртасидаги чегаралар йўқолиб бораётганлиги кузатилмаяпти деган хулоса чиқариш имконини беради. Улгуржи йўналишга асосланган фаолият, муайян талаб-эҳтиёжларга, чакана савдо фаолияти эса, бутунлай бошқа талаб-эҳтиёжларга хизмат қилади.

«Чакана савдо тармоғида тобора кўпроқ товарлар нақд пул иштирокисиз, шу жумладан корпоратив пластик карточкалар орқали сотилаётганини қандай баҳолаш керак? – деб сўрашингиз мумкин. – Бу чакана савдо билан улгуржи савдо ўртасидаги тафовут йўқолиб бораётганлиги далолат эмасми?». Аслида бу чакана ва улгуржи савдо «яқинлашиб бориши» жараёнининг эмас, балки бугунги кунда уларнинг қонун ҳужжатларимиздаги мавжуд таърифлари номукаммаллиги далолатидир. ­Тадбиркорликнинг ана шу иккита ҳар хил турини тўлов шакли ­мезони бўйича, ­яъни ­чакана савдода нақд пулга, улгуржи савдода нақд пулсиз реализация қилинади деб ажратиш, ҳозирги мавжуд воқеликка жавоб бермайди, пул муносабатларини ривожлантиришнинг анчагина юксак даражасига ҳам тўғри келмайди. Эҳтимол, 2000-йилларнинг бошларида тўлов тури чиндан ҳам савдонинг у ёки бу шакли белгиси бўлган бўлиши мумкин. Эндиликда нақд пулсиз ҳисоб-китоб (шахсий ва корпоратив банк карточкалари, «электрон пуллар», sms-тўловлар ва шу сингарилар) ривожланиб бориш даражасига қараб, тўлов тури савдо шакли ҳақида бирон нарса англатмайди. Шу боис чакана ва улгуржи савдонинг норматив ҳужжатлардаги мавжуд таърифлари, бизнинг фикримизча, янги таҳрирда берилмоғи, уларни идентификациялашнинг бугунги кунда нокерак бўлиб қолган мезонларини (нақд пулга ва нақд пулсиз) чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ кўринади.

Улгуржи ва чакана савдо фаолиятнинг ҳар хил турлари эканлиги сабабли, давлат уларни қонунчилик йўли билан ҳар хил тарзда бошқариб боради. Бу айниқса, солиқ солишда яққол намоён бўлади. Уларда солиқ солинадиган база битта, яъни товар айланишидир, аммо ЯСТ ставкалари ва минимал солиқни ҳисоблаб чиқариш қоидалари ҳар хил. Бундай ёндашув ўринлидир. Негаки, биринчидан, у савдо ҳар хил шаклларининг иқтисодий ўзига хослигини инобатга олиш имконини беради. Иккинчидан, чакана савдонинг ижтимоий таркибий ўзанини эътиборга олишни мумкин қилиб қўяди. Олис ва тоғли жойларда ЯСТ ставкаси шаҳарлардагига нисбатан пастроқ, бу ҳол улгуржи ва чакана савдо учун солиқ солишда шароит бир хил бўлган тақдирда, имконсиз эди.

Шундай қилиб, бугунги кунда улгуржи ва чакана савдо учун солиқ солишнинг ягона тизимини барпо этиш масаласини кўтариб чиқишда, фикримизча, ҳеч бир маъни йўқ. Зотан, бундан на давлат, на бизнес соҳаси, на аҳоли ютади.

Лекин бу улгуржи ва чакана савдо соҳасини норматив асосда тартибга олиш ва бошқаришда ечимини кутаётган масалалар йўқ деган маънони англатмайди, албатта. Гап савдонинг ана шу шакллари таърифларини такомиллаштириш зарурлиги ҳақидагина бормаяпти. Хўш, чакана савдо билан шуғулланувчининг товар айланмасидаги 10 фоиз улушига доир амалдаги нормани нима сабабдан бекор қилиш мумкин эмас? Ахир, корпоратив банк карточкалари орқали тўлов ҳам нақд пулсиз ҳисоб-китоб ҳисобланади-ку! Аммо амалдаги ҳуқуқий ҳужжатлар улар миқдорини чекламайди. Келинг, олға қараб яна бир қадам ташлаб, чакана савдо корхоналарига бутун маҳсулотни нақд пулсиз сотишга рухсат этайлик. Бундан кимгадир ёмонлик келмайди-ку? Бюджетга ҳам зарари йўқ, бинобарин, бундай ҳолларда бюджет солиқларни тўлиқ, балки кўпроқ олади, чунки барча битимлар очиқ-ошкораликка асослангандир. Аҳолига зарари тегади деб ҳам бўлмайди. Чунки, одамлар шахсий банк карточкаларидан фаол тарзда фойдаланиб келмоқдалар.

Бундай бўлган тақдирда, чакана савдо ишлаб чиқарувчилар ва тижоратчиларга дарҳол улгуржи тарзда маҳсулот етказиб беришга ўтиб кетмасмикан деган андишага бориш мумкин. Аммо бундай бўлмайди, чунки тижорат мақсадлари учун чакана савдо ҳам ўз устамасини қўйган товарни сотиб олиш фойдали эмас. Борди-ю, тадбиркорда маҳсулотни улгуржи тарзда етказиб бериш истаги туғилган бўлса, ким ҳам тақиқларди дейсиз. Керакли сармоянг бор экан, бемалол шуғулланавер улгуржи савдо билан. Бунда улгуржи савдони лицензиялашга бўлган зарурат йўқолади, зотан, унинг ҳозирги кундаги моҳияти улгуржи савдо корхонаси устав капитали миқдор кўрсаткичларини белгилаш билангина боғлиқ бўлиб қолмоқда.

 

Р.ҚОДИРОВ,

иқтисодчи.

 

2015-04-22, Насиба деган меҳмон:

...Улгуржи ва чакана савдо деб бўлиш аллақачон барҳам топиши керак эди. Солиқ ставкаларини жойлашув ўрнига қараб табақалаштиришни эса қолдириш зарур. Гап пойтахт ва тоғ қишлоғига боғлиқликдагина эмас. Шаҳарда ҳам тақабалаштирмоқ лозим. Бу эса савдони ва хизмат кўрсатиш соҳаси катта одимлар билан ривожланишига ёрдам беради. Ҳозир эса, бизда кўпинча арзимаган нарса учун ё бозорга, ёки савдо мажмуига боришга тўғри келмоқда. Чунки, бу нарсани ўз уйинг яқинидан топа олмайсан. Ҳобгоҳ вазифасини ўтайдиган кўп қаватли уйлар ва қишлоқ жойларда фаолият олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркорларга менимча, имтиёзлар бериш керак. Ҳозирги кунда улар метро станциялари ва бошқа гавжум жойларда фаолият юритаётган ҳамкасабалари билан бир хил  имтиёзга эга эканлиги мақсадга мувофиқ эмас.


2015-05-05, ruzmetov.sh деган меҳмон:

... Улгуржи ва чакана савдо ўртасидаги тўсиқлар амалда йўқ бўлиб кетган ҳолатда, уларга солиқ солишда муайян тафовутлар ва мураккабликлар сақланиб қолган дейиляпти. Бунда нималарни назарда тутишмоқда?

Ҳамонки, нақд пул билан ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш ўртасида, шунингдек корхоналар ва ташкилотларнинг депозит ҳисобварақларидаги пул маблағлари билан нақд пуллари ўртасида тўсиқлар мавжуд экан, улгуржи ва чакана савдо ўртасидаги қайси тўсиқлар йўқолиб борилаётгани ҳақида гап бормоқда ўзи?

Бу таклиф нималарга олиб келади? Савдо корхоналари улгуржи-чакана савдони амалга оширадилар.

Бундайлар борми, ўзи? Улгуржи савдо корхоналари баъзан нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш эвазига йирик туркумдаги товарларни реализация қиладилар. Бундай ҳолларда мазкур операцияни қайси савдо турига киритиш керак? Чакана савдога киритиб бўлмайди, негаки товарлар донабай ёки кичик-кичик туркум билан сотилмаган. Улгуржи савдо сирасига ҳам қўшиб бўлмайди: ҳисоб-китоб фақат пул ўтказиш йўли билан амалга оширилмоғи лозим эди. Ундан кўра, улгуржи савдо соҳасидагиларга нақд пул билан савдо қилишга рухсат этиш осонроқ, биргина шарти, реализация қилинаётган жойда НКМ ўрнатилмоғи керак. Вассалом, улгуржи-чакана савдо деган гапга ўрин қолмайди.

ЯСТнинг ягона ставкасини белгилаш, унинг миқдорини 3 фоиз даражасида ўрнатиш таклиф этилмоқда. Солиқ юки масаласига келганда, бу юк солиқ тўловчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар зиммасига тушмайди. Солиқ юки сиз билан бизларнинг, яъни пировард истеъмолчиларнинг гарданига тушади. Зотан, пировард истеъмолчи товар харид қилар экан ёки хизматдан баҳраманд бўлар экан, барча солиқларни тўлайди, чунки солиқлар суммаси товар (хизмат) нархида тажассум топган. Ҳатто жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳам (иш ҳақи фонди) биз – пировард истеъмолчилар тўлаймиз. Мабодо, ЯСТ ставкаси камайтирилган тақдирда ҳам нархлар пасайиши ва истеъмолчиларга енгиллик, афзаллик бўлиши даргумон.

 

2015-05-02, Малика деган меҳмон:

Чакана савдо билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорга кўпинча корпоратив карточкаси бўлган сотиб олувчилар келишади, бироқ уларга товарни корпоратив карточка асосида сотиш ман этилган, чунки бу нақд пулсиз ҳисоб-китоб асосидаги савдо деб қаралади. Наҳотки, якка тартибдаги тадбиркорлар учун бу масалани қонун талабларини бузмаган ҳолда ҳал этиш мумкин бўлмаса?!


2015-05-05, ruzmetov.sh:

«Қонун ҳужжатлари ва амалиётнинг таҳлили қуйидаги хулосалар чиқариш имконини беради:

якка тартибдаги тадбиркор амалда савдо фаолияти билан ёрдамчиларсиз шуғуллана олмайди: у амалдаги қонун ҳужжатларини бузиб, ёлланма ходимларни жалб этишга мажбур»...

Нега мумкин бўлмасин, у жалб этиш ҳуқуқига эга. Ёлланиб ишлайдиган ходимда рухсат этувчи гувоҳнома (патент) бўлиши шарт эканлигини ёддан чиқармаса бўлди.

«... чакана савдодаги бизнес жараёнлари у билан ким – юридик ёки жисмоний шахс шуғулланишига боғлиқ эмас;

юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солишнинг турли шартлари ўзини оқламайди, улар тўловчиларга ҳам, давлатга ҳам муайян мушкулликлар ҳамда муаммолар яратади».

Йўқ, жуда-жуда боғлиқ. Чакана савдода юридик шахс ва жисмоний шахс ходимлари миқдори ҳақида хулоса қилинмоқда. Мол-мулк мавжудлиги, товар айланмасига ҳам қараляпти. Шу муносабат билан жисмоний шахсларда солиқ солиш ҳамда товарлар ва тушум ҳисобини олиб бориш бирмунча «имтиёзлироқ» бўлмоғи керак.

Муайян бизнес режасига эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар оддий ширкат шартномаларини тузиш ва биргаликда (шерикликда) фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга...

 

2015-04-22, Диля деган меҳмон:

... Чакана ва улгуржи савдо борасида, дарҳақиқат, «тушунарсиз нарсалар» кўп.

Ўз фирмамни мисол қилиб келтиришим мумкин. Бизнинг микрофирма – МЧЖ, улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензиямиз бор. Минерал ўғитларни реализация қилиш билан шуғулланамиз, уларни савдо-хом ашё биржаси орқали сотиб оламиз. (Дарвоқе, фирмамиз бўла туриб, бошқа фирма очишга мажбур бўлдик, чунки биржа фақат улгуржи савдо соҳасидаги фирмалар билангина иш олиб борар экан. Сизда ХХТУТ – чакана савдо бўлса, улгуржи савдо ҳуқуқини берадиган лицензиянинг сира аҳамияти йўқ – шартнома тузаман деб хомтама бўлманг!) Фаолиятимизни йўлга қўйиб бутун туманда филиаллар очдик, уларни НКМ ва терминаллар билан жиҳозладик. Асосий фаолиятимиз амалда чакана савдодир, пул ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган савдо – ойига 3–7 фоиз атрофида. Эндиликда 1 январдан эътиборан, улгуржи-чакана савдо учун 5 фоизли солиқ жорий этилмоқда. Барибир бир нарса биз учун тушунарсиз: лицензиямиз бор, шундай экан фаолиятимиз улгуржи-чакана савдо ҳисобланадими ёки чакана савдолигича қоладими? Бизда улгуржи савдо, юқорида айтилганидек, ойига 3–7 фоизни ташкил этади. Мабодо солиқни 5 фоиз бўйича тўлайдиган бўлсак, тез орада банкрот бўлишимиз тайин. Қўшниларимизда лицензия ва бошқа ҳужжатлар йўқ. Товарни анчагина арзон нархда – нақд пулга, НКМсиз хотиржам сотишмоқда. Улар тикетларни биржада сотиб олиб, бошқа жойларда устама қўйиб сотадилар, пулларини нақдинага айлантирадилар. Шу зайил улар савдомизнинг белига тепмоқдалар: бизнинг товар 537 сўм, уларники эса 505 сўм туради. Фарқини кўряпсизми? Қонуний асосда ишлайдиган бўлсанг банкрот, хонавайрон бўлишинг турган гап экан-да?! Демак, бизнесимизни ёпишимиз, тўхтатишимиз керак экан-да?..  


2015-04-22, юрист деган меҳмон:

Улгуржи савдони лицензиялаш таомилини бекор қилиш керак. Амалиётда улгуржи савдо субъектларининг ҳаммаси ҳам чакана савдо субъектларидаги бор нарсаларга эга эмаслигини инобатга олиб, чакана савдо субъектларининг товарларни пул ўтказиш йўли билан реализация қилишига белгиланган тақиқни йўқотиш зарур. Бу эса чакана савдо субъектларининг юридик шахслар билан муносабатларини енгиллаштиради.

 

2015-04-28, адвокат Павел Сильнов деган меҳмон:

...Ўртага ташланган таклиф қўшимча равишда муҳокама этилмоғи зарур деб ҳисоблайман. Институционал йўналишда ҳал этиладиган муаммолари ҳам бор. Якка тартибдаги тадбиркор қай йўсинда ишга ходим (мазкур ҳолатда сотувчи) ёллаши мумкин? Бу ишни меҳнат шартномаси асосида амалга оширадиган бўлса, кадрлар ҳисобини юритиши, иш ҳақи ёзиши, меҳнат ва ижтимоий кафолатларни таъминлаши зарур. Якка тартибдаги тадбиркорлар бунга тайёр эканлигига ишончим комил эмас. Ҳатто бу иш фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида олиб борилган тақдирда ҳам, иш ҳақи ҳисоблаш ва шу сингари ишлар учун бухгалтер зарур. Ана шу, барча масалаларни жуда пухта таҳлил этиб кўриш лозим. Корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ягона солиқ ҳамда ЯСТнинг ягона ставкасини жорий этиш тўғрисидаги таклиф ҳам баҳс-мунозарали кўринади. Бу билан якка тартибдаги тадбиркорларга қўшимча иш, қўшимча ташвиш юкламасмиканмиз? Солиқлар ўз вақтида тўланишини таъминлаш нақадар муҳим эканлигини тушунган ҳолда, кичик бизнесни ривожлантириш зарурлигини ҳам унутмаслигимиз лозим.

Дарвоқе, мавзу муҳокамаси давом этмоқда, сайтда шарҳ-талқинингизни қолдириш орқали ўз нуқтаи назарингизни бемалол ўртоқлашишингиз мумкин.

Прочитано: 5095 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика