Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 19 / Солиқ солиш

Дастур тузувчиларга имтиёзлар, уларда тежалган маблағлардан фойдаланиш ва улар ҳисобини юритиш тўғрисида

ЯСТ тўловчи, Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрига киритилган корхона дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Уларни реализация қилишдан тушум 57,7%ни ташкил қилади. Бундан ташқари, у бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланади: ҳисоблаш техникасига хизмат кўрсатиш – 14,8%, реклама хизматлари, ахборотни web-ресурсларда жойлаштириш ҳуқуқини реализация қилиш – 27,2%, воситачилик – 0,3%.

Корхона ЯСТнинг барча суммасини Президентнинг Қарорига (20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон) мувофиқ моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, ходимларни рағбатлантиришга йўналтириши мумкинми? Ёки у фақат дастурий таъминотни реализация қилишдан олинган тушумдан ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммасидангина фойдаланиши мумкинми?

И.Львова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомнинг1 (бундан кейин – 2541-сон Низом)
4-бандига мувофиқ Миллий реестрга ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва сотишдан олган даромадлари реализация қилиш умумий ҳажмининг камида 50%ини ташкил этувчи корхоналаргина киритилади. Ушбу талабга мувофиқ келувчи ташкилотлар 2017 йилнинг 1 январига қадар муддатда барча турдаги солиқлардан, улар жумласига ягона солиқ тўлови ҳам киради, озод қилинади.

Сизнинг ҳолатингизда дастурий маҳсулотларни сотишдан олинган тушум 50%дан кўпни (57,7%) ташкил этганлиги ва корхонангиз Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрига киритилганлиги боис сиз 2017 йил 1 январгача ягона солиқ тўловини тўлашдан тўлиқ озод қилингансиз. Бунда имтиёзлар туфайли бўшаган маблағлар юридик шахслар – дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг ходимларини рағбатлантириш, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилиши мумкин (2541-сон Низомнинг 20-банди).

Бироқ шуни ёдда тутиш лозимки, ушбу маблағлар мақсадга мувофиқ ишлатилмаган тақдирда тўлиқ ҳажмда, белгиланган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда Давлат бюджетига ундирилади (2541-сон Низомнинг 21-банди).

 

* * *

Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрига киритилган корхона дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишда фойдаланиладиган компьютер ускунасини мустақил тарзда йиғиш учун бутловчи буюмларни харид қилишни мўлжаллаяпти.

Бундай харид моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш сифатида қараладими ва, тегишинча, солиқ имтиёзлари туфайли олинган маблағлардан мақсадли фойдаланилган деб эътироф этиладими?

С.Курдина,

МЧЖ юрисконсульти.

 

– Корхонанинг моддий-техника базаси асосий ва оборот маблағларнинг жами бўлиб, уларга товар-моддий захиралар ҳам киради. Шу сабабли, янги ускунани йиғиш учун бутловчи буюмларни харид қилиб, сиз ўз моддий-техника базангиз ривожлантирилиши ва мустаҳкамланишини таъминлайсиз.

Хатарларни камайтириш учун сиз локал ҳужжатлар тизимини пухта ишлаб чиқишингиз лозим, улар имтиёзни қўллаш имкониятини тасдиқлайди. Булар, биринчи навбатда, раҳбар томонидан буйруқ чиқариш, мақсадли маблағларни сарфлаш сметасини ишлаб чиқишдир. Агар ускунани корхонанинг ўз мутахассислари йиғсалар, ишлаб чиқариш жараёни учун фойдаланиладиган ускунани барпо этиш мақсадида бутловчи буюмларни ўрнатиш тўғрисида далолатномани тузиш зарурати юзага келади.

Шуни таъкидлаш лозимки, агар сиз ўз эҳтиёжларингиз учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга киритилган бутловчи қисмлар, деталлар, узелларни олиб келсангиз, дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчи сифатида 2017 йилнинг 1 январига қадар муддатда уларга солинадиган бож тўловларидан озод этиласиз (2541-сон Низомнинг 19-банди).

Бож тўловлари бўйича имтиёзлар ҳудудий божхона органларига 2541-сон Низомга 2-иловага кўра шаклда икки нусхада тақдим этиладиган аризага асосан берилади, улардан бири ваколатли органнинг белгиси қўйилган ҳолда ариза берувчига қайтарилади.

Бож тўловлари бўйича имтиёзлар (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситаларини эркин муомалага чиқариш режимида божхона расмийлаштируви пайтида тақдим этилади (2541-сон Низомнинг 24-банди).

 

* * *

Дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчи корхоналар ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилган, берилган имтиёзлар туфайли олинган маблағлар ва ушбу суммаларга ҳисоблаб ёзилган ягона ижтимоий тўлов бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

С.Курдина,

МЧЖ юрисконсульти.

 

– Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга  тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг2 (бундан кейин – 1463-сон Низом) 9-банди «б» кичик бандига кўра 8840-«Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган, солиқ ва божхона имтиёзларини бериш натижасида бўшаган маблағлар суммалари ишлаб чиқувчи корхона ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилганда қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади:

8840-«Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари» ҳисобварағи дебети;

6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» ҳисобварағи кредити.

Рағбатлантирувчи тўловлар миқдорлари ва уларни амалга ошириш тартибини назарда тутадиган корхонанинг ички локал ҳужжатларига мувофиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланиш керак.

Имтиёзли маблағлар ҳисобига ҳисоблаб ёзилган суммаларга ЯИТни корхона харажатларига киритиш зарур:

9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағи дебети;

6510-«Суғурта бўйича тўловлар» ҳисобварағи кредити.

Шуни эътиборга олиш жоизки, солиқ ва божхона имтиёзлари натижасида бўшаган маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилмаганлиги далиллари аниқланганда ушбу маблағлар жарима жазосини қўллаб, қонунга мувофиқ ­пеня ҳисобга олинган ҳолда бюджетга ундирилади (1463-сон Низомнинг 15-банди).

 

1Давлат алоқа қўмитаси, ИВ ва МВнинг АВ томонидан 26.12.2013 йилда 2541-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Наталья ГРИШУТИНА,

«Norma Profi» эксперти. 

Прочитано: 1864 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика