Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 10 / Бевосита мулоқот

Фирма «тўхтаган». Экскаватор ишлаяпти

Ташкилот (ХХТУТ бўйича коди – 61110) тупроқ ташиш, зовурлар ва котлованлар қазиш билан боғлиқ экскаватор ишлари ва бошқа ишлар билан шуғулланади. Балансда экскаватор бор. Ҳозирги пайтда иш ҳажмлари йўқлиги боис уни 3 ойга ижарага беришни режалаштиряпмиз.

Ягона солиқ тўлови қандай ставкада ҳисобланади?

Бухгалтер.

– Ягона солиқ тўлови ставкасини белгилашда асосий фаолият турини аниқлаш муҳим. Асосий фаолият тури ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолиятдир (Солиқ кодексининг 22-моддаси). ЯСТ тўловчи корхоналар учун йил чораги ҳисобот давридир (Солиқ кодексининг 359-моддаси). Шунинг учун асосий фаолият турини ҳар чоракда белгилаш лозим.

Агар экскаваторни ижарага беришдан тушум ҳисобот даври якунлари бўйича реализациянинг умумий ҳажмида устун турса, у хизматлар реализациясидан даромад деб эътироф этилади ва ЯСТ ҳисоб-китобида асосий фаолиятдан даромад сифатида ташкилотингизнинг жами даромадига киритилади (Солиқ кодексининг 355, 132 ва 130-моддалари). Асосий воситаларни ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланадиган ижарага берувчи корхона учун оператив ижарадан даромадлар Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низом (молия вазирининг АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 4-параграфи билан белгиланган тартибда 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағида акс эттирилади. 2015 йилга асосий фаолияти мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланган, бундан турғун савдо шохобчаларини ижарага бериш мустасно, корхоналар учун ЯСТ ставкаси 6%ни ташкил этади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 10-1-илова).

Агар ҳисобот даври якунлари бўйича умумий ҳажмда экскаватор ишлари, зовурлар, котлованлар қазишдан тушум устун турса, экскаваторни ижарага беришдан даромадлар бошқа даромадлар сифатида ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

Асосий воситаларни ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланмайдиган ижарага берувчи корхонанинг оператив ижарадан даромадлари 9350-«Оператив ижарадан даромадлар» ҳисобварағида акс эттирилади. Мазкур ҳолда ЯСТ асосий фаолият турига мувофиқ келадиган ставкада ҳисобланади. Қурилиш ташкилотлари учун 2015 йилга ЯСТ ставкаси 5% миқдорида белгиланган.

 

Жавобни «Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2404 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика