Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 42 / Воқеалар

МДҲ мамлакатларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди

Сентябрь ўрталарида Тошкентда МДҲ Ижроқўми ҳузуридаги Бухгалтерия ҳисоби бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг XI мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисда Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари – МДҲнинг иштирокчи давлатлари ваколат берган, Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия ва Тожикистондан бухгалтерия ҳисоби ва аудит масалаларини тартибга соладиган органларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Мажлис ишида МДҲ Ижроқўми вакили, бухгалтер ва аудиторларнинг профессионал бирлашмалари (уюшмалари) – Озарбайжон аудиторлар палатаси, Россия профессионал бухгалтерлар ва аудиторлар институти, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Мажлисда очилишида Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари М.М.Мирзаев қутлов сўзи билан чиқди.

Мажлисда МДҲнинг иштирокчи давлатларида бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

МДҲ Ижроқўми ҳузури­даги Бухгалтерия ҳисоби бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорлари мажлис ишига якун ясади. Уларда, хусусан, бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини тартибга солиш миллий тизимларини ривожлантириш, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва халқаро аудит стандартларининг миллий хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўлланиши тажрибасини ўртоқлашиш назарда тутилади. Кичик бизнес томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш амалиётига алоҳида эътибор берилди.

Кун тартибидаги алоҳида масала – яқинда тузилган МДҲнинг иштирокчи давлатлари бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал бирлашмалари (уюшмалари) минтақавий гуруҳининг фаолиятига бағишланди. Мувофиқлаштирувчи кенгаш иштирокчилари Халқаро бухгалтерлар федерациясининг аъзолари бўлган ушбу Минтақавий гуруҳнинг ташкил этилганлигини ижобий баҳолади ва бошқа тегишли профессионал бирлашмалар (уюшмалар)ни унга қўшилишга чақирди.

Мажлис давомида МДҲнинг иштирокчи давлатларидаги аудиторлар профессионал бирлашмалари (уюшмалари)ни ташкил этиш ва фаолият юритиш тажрибаси ҳам таҳлил қилинди.

Ҳозирги шароитларда профессионал бирлашмалар (уюшмалар) аудиторлик фаолиятини нодавлат тарзда тартибга солишнинг ўта муҳим институти эканлигини ҳисобга олиб, Мувофиқлаштирувчи кенгаш улар фаолиятининг асосий йўналиши аудиторлик касбини ҳар томонлама ривожлантириш ҳисобланишини таъкидлади. Яъни: ишбилармонлик ҳамжамияти, давлат органлари ва халқаро профессионал ташкилотлар билан муносабатларда уларнинг манфаатларини ифода қилиш; касб обрў-нуфузини шакллантириш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш; замонавий иқтисодиёт ва умуман жамият учун касбнинг аҳамияти ва унинг қадриятларини тарғиб қилиш; аудиторларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш; аудиторлар томонидан касб одоби меъёрларига риоя этилишини назорат қилиш. Аудиторлик фаолиятини тартибга солиш тизими самарали фаолият юритишининг асосий шарти бўлиб кўрсатилган бирлашмалар (уюшмалар) ва тегишли давлат органларининг ҳамкорлиги ҳамда ўзаро фаол алоқалари ҳисобланади.

Кенгаш бирлашмалар (уюшмалар)ни аудиторлик касбига боғлиқ бўлмаган, аудиторлик фаолиятини назорат қилиш органларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишига ҳар томонлама кўмак беришга чақирди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз қарорида МДҲнинг иштирокчи давлатларида қўлланадиган бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларининг хилма-хиллигини ҳам таъкидлади. Бунда маъмурий жарима шаклидаги маъмурий жавобгарлик чоралари кенг тарқалган.

Бухгалтерия ҳисоби соҳасида мутахассисларнинг миллий сертификацияларини ўзаро эътироф этиш бўйича амалий қадамларни муҳокама қилиш доирасида умумий мазмундаги малака талабларини шакллантиришга ёндашувларни белгилаш бўйича қилинган иш маъқулланди. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари мазкур йўналишда чораларни амалга оширишда Бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассисларнинг миллий сертификацияларини ўзаро эътироф этиш бўйича ишчи гуруҳининг иш натижаларидан фойдаланишни тавсия қилдилар.

2015 йил учун МДҲ Ижроқўми ҳузуридаги Бухгалтерия ҳисоби бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси этиб Россия Федерацияси молия вазирлигининг вакили сайланди.

МДҲнинг иштирокчи давлатларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни тартибга соладиган органларнинг ҳамкорлигини янада ривожлантириш йўллари белгилаб олинди.

Кейинги мажлисда МДҲнинг иштирокчи давлатларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни тартибга солишда нодавлат институтлар (органлар)нинг иштирок этиш тажрибаси, ташкилотлар бош бухгалтерларининг хизмат вазифалари ва ваколатларини муҳокама қилиш назарда тутилган.

Шунингдек МДҲнинг иштирокчи давлатлари миллий хўжалик юритувчи субъектларининг консолидацияланган молиявий ҳисоботи тўғрисидаги битим қоидаларини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар мониторингини Битим иштирокчиси бўлган давлатларда юритиш ҳақидаги ахборот кўриб чиқилади.

2015 йилда ўзининг кейинги мажлисини Мувофиқлаштирувчи кенгаш Душанба шаҳрида (Тожикистон Республикаси) ўтказади.

* * *

Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига МДҲ Ижроия қўмитаси ҳузуридаги Бухгалтерия ҳисоби бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг XI мажлисини ташкил этганлиги учун миннатдорчилик билдирдилар.

 

МДҲ Ижроқўми ҳузуридаги Бухгалтерия ҳисоби бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг XI мажлиси тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг www.mf.uz сайтида жойлаштирилган.

Прочитано: 2172 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика