Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 38 / Амалий бухгалтерия

Корпоратив карта: нимага сарфлаш, қандай ҳисобга олиш керак

Пластик карта энг кенг тарқалган тўлов дастакларидан биридир. Пластик карталарнинг ривожланиш тарихи XIX–XX асрлар чегарасида бошланган. Бугунги кунда ушбу карталар амалда бутун дунёда тарқалиб, замонамиз кишисининг ажралмас атрибутига айланишга улгурди.

Корпоратив пластик карталар республикамизда 2004 йилдаёқ амал қила бошлади. Улар дарров ўз ўрнини эгалламади, улардан фойдаланишда кўплаб мушкулликлар ва саволлар юзага келди. Вақт ўтиши билан ташкилотлар улардан фойдаланишни, улар ҳисобини юритишни ўргандилар. Бироқ амалиётда корпоратив пластик карталардан фойдаланиш бўйича ҳисоботлар тузиш, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ кўплаб саволлар вужудга келади. Мақоламизда корпоратив пластик картадан фойдаланиш вариантларининг кўпчилигини ёритишга ва у ёки бу харажатни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тавсифлашга уриниб кўрамиз.

 

Корпоратив пластик картадан фойдаланиш Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) билан тартибга солинади.

Ҳар бир юридик шахс пластик карталарнинг чекланмаган миқдорига эга бўлиши мумкин. Шуни ёдда тутиш лозимки, Низомнинг 1-банди «б» кичик бандига кўра корпоратив банк картасининг сақловчиси юридик шахс ва эмитент банк ўртасидаги шартнома асосида корпоратив банк картасидан фойдаланувчи юридик шахс ёки у ваколат берган шахс ҳисобланади. Бунда юридик шахс банк картаси сақловчиси сифатида фақат у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузган ушбу юридик шахс ходимига ваколат бериши мумкин.

Карта сақловчиси ҳар 10 кунда ишлатилган маблағлар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот тақдим этиши шарт. Ҳисоботнинг тасдиқланган шакли йўқ, шу боис у эркин шаклда тузилиши мумкин. Табиийки, ҳисоботга харид қилиш далилини тасдиқлайдиган ва унинг хусусиятини (товарнинг номи, хизматлар, миқдори, қиймати ва ҳоказо) тавсифлайдиган чеклар, юкхатлар, ҳисобварақ-фактуралар илова қилиниши керак. Факс қоғози оқариб қолишини ҳисобга олган ҳолда чекларнинг нусхаларини олишни тавсия қиламиз. Корпоратив пластик карта (КПК) банкнинг мулки эканлигини ҳам унутмаслик керак, шу сабабли ундан фойдаланиб бўлгандан кейин банкка қайтариш лозим.

 

КОРПОРАТИВ ПЛАСТИК КАРТА ВОСИТАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ХАРАЖАТЛАР

 

Автомобилларга қуйиш учун ЁММ харид қилиш – КПК билан ҳақини тўлаш мумкин. Ҳужжатлар бошқа харажатлар билан бўлгани сингари расмийлаштирилади (бунда хизмат мақсадларида фойдаланиладиган шахсий автомобиллар ҳақида сўз бормаяпти). Бухгалтерияда ЁММ харидини акс эттириш, ой охирида эса ҳисобдан чиқаришни тегишли тарзда расмийлаштириш керак.

 

ўз эҳтиёжлари учун ТМБ ва хўжалик товарларини харид қилиш – харажатларнинг энг кенг тарқалган ва КПКдан фойдаланган ҳолда ҳақ тўлаш учун энг қулай моддадир. Низомнинг 10-бандига кўра хўжалик эҳтиёжлари учун майда улгуржи тартибда товарлар учун корпоратив банк картаси воситасида тўлов амалга оширилганда, терминаллар квитанциялари асл нусхалари, унга илова қилинган товар счётлари ва қонунга мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади. Кўпинча корхоналар фақат сотувчидан олинган чек билан кифояланадилар. Бироқ, Низомнинг 10-банди талабини, шунингдек савдо шохобчаларида товар чеклари ёзиб берилмаслигини ҳисобга олиб, харид қилинган товарга юкхат ёки қабул қилиш-топшириш далолатномаларини расмийлаштиришни тавсия қиламиз. Сўнгра юкхатга чекни қўшиш керак. Бухгалтерияда ТМБ ва хўжалик товарлари киримини акс эттириш, сарфланишига қараб – ҳисобдан чиқариш керак.

 

Ходимнинг шахсий эҳтиёжлари учун КПКдан харажатлар. Амалиётингизда ходимда иккита карточка: шахсий («Иш ҳақи лойиҳаси») ва корпоратив карточка бўлган ҳоллар учраган. Улар бир хил PIN кодларга эга дейлик. Шошганда ёки эътиборсизлик билан шахсий карта ўрнига КПКдан харажат қилинади. Табиийки, ходим бухгалтерияга келади, вазиятни тушунтиради, бухгалтер эса қандай йўл тутиш кераклиги тўғрисида ўйлайди. Шубҳасиз, бунинг ечими бор, бироқ бундай вазиятларга йўл қўймасликка ҳаракат қилиш зарур. Ходимларга шахсий карточкаларда («Иш ҳақи лойиҳаси») стандарт паролни ўзгартириш зарурлиги тўғрисида йўл-йўриқ бериш керак. Бироқ бундай нохушликка тўқнаш келсангиз, КПКдан шахсий эҳтиёжларга сарфланган суммани ходимнинг иш ҳақидан унинг аризасига асосан ушлаб қолишни тавсия қиламиз. Ёки сарфланган суммани жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадига киритиб, уни Солиқ кодексининг (СК) 177-моддаси бўйича моддий наф тарзида олинган даромад сифатида классификациялаш лозим.

 

Дивидендлар. Шунга эътиборингизни қаратмоқчимизки, уларни КПКга қайд этган ҳолда дивиденд даромадларини жисмоний шахсларга тўлаш ҳоллари ҳам тарқалган. Низомнинг 11-бандига мувофиқ бундай операциялар тақиқланганлигини инобатга олинг.

 

Вакиллик харажатлари ҳар қандай корхонанинг ажралмас қисмидир. Ушбу харажатлар мақсадли бўлиши ва ҳар қандай бошқа харажат сингари олдиндан режалаштирилган бўлиши керак. Вакиллик харажатларини расмийлаштириш бўйича қонун ҳужжатлари билан белгиланган шакллар йўқ, шу сабабли корхонанинг вакиллик харажатлари бўйича ҳисоботнинг ички шаклларини мустақил тасдиқлаши мақсадга мувофиқдир. Мисол учун:

1) вакиллик харажатларини амалга оширишга (тадбир ўтказишга ёки бошқа мақсадларга) буйруқ;

2) режалаштирилаётган тадбир дастури;

3) бўлғуси харажатлар сметаси;

4) ўтказилган тадбир натижалари бўйича тузилган ҳисобот;

5) вакиллик харажатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида далолатнома;

6) тадбир ўтказиш учун тўғридан-тўғри қилинган харажатлар (озиқ-овқат маҳсулотлари, ёзув-чизув қуроллари ва бошқалар харид қилиш) бўйича бирламчи ҳужжатлар;

7) чет ташкилотлар хизматларининг тўланган харажатлари бўйича бирламчи ҳужжатлар;

8) шартномалар (хизматлар кўрсатиш, ТМБ харид қилиш ва бошқалар).

 

Ходимларга совғалар харид қилиш. Ходимларни рағбатлантириш ва бирдамлик руҳини кучайтириш мақсадида омилкор менежер ҳар бир имкониятдан фойдаланишга интилади. Бунда ходимларнинг туғилган кунлари жуда ўринлидир. Кўпинча совғалар КПКдан фойдаланган ҳолда харид қилинади. Харидларнинг расмийлаштирилиши юқорида тавсифланган ҳоллардан фарқ қилмайди, фақат шуни ёдда тутиш лозимки, Солиқ кодексига кўра, юридик шахсдан солиқ даври мобайнида энг кам иш ҳақининг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги ходимлар натура шаклида олган совғаларга солиқ солинмайди (СКнинг 179-моддаси 14-банди).

Шу тариқа, 576 630 сўмдан (2014 йилда) ортиқ суммани моддий наф тарзидаги жисмоний шахслар даромадлари сифатида квалификациялаш ва ЖШДС бўйича солиқ солинадиган базага киритиш лозим.

 

● Шу ўринда ташкилот ўз эҳтиёжлари, шу жумладан ходимларнинг овқатланиши учун харид қиладиган сув, кофе, чой, ҳўл мевалар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тилга олиб ўтиш керак.

Айтайлик, агар ходимларни сув, кофе ва чой билан таъминлаш нормал меҳнат шароитларини барпо этишга кирса – бу на КПКдан фойдаланишга, на солиқ солишга доир ҳеч қандай оқибатларга олиб келмайди. Агар булар бошқа харажатлар (масалан, овқатланишга) бўлса, СКнинг 174-моддаси 13-бандига кўра, овқатланиш компенсация тўловлари жумласига киради, улар ўз навбатида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги харажатлар ҳисобланади, шу боис ҳам КПКдан ҳақи тўланиши мумкин эмас (Низомнинг 11-банди).


Лидия СТЕПАНОВА,

«RASTAX GROUP» МЧЖ СМТ.

Прочитано: 15429 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2015-04-02 09:25:22, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика