Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 30 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ТИЗИМДА МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИЛАДИ

Президентнинг 8.07.2014 йилдаги ПФ-4630-сон Фармони билан илгари қабул қилинган Президентнинг 7.04.2014 йилдаги ПФ–4609-сонли Фармонига мувофиқлаштириш мақсадида айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.

Шундай қилиб, энди Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомда (Президентнинг 20.04.1994 йилдаги ПФ–837-сонли Фармони билан тасдиқланган) барча ташқи савдо шартномалари валюта назорати органларида, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали вакил қилинган банкларда мониторингдан ўтказилиши тартиби акс эттирилди.

Президентнинг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарорига (26.03.2012 йилдаги ПҚ–1731-сон) киритилган ўзгартиришларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши лозим. Шуни эслатиб ўтамизки, илгари мазкур шартномаларга нисбатан фақат хизмат кўрсатаётган ваколатли банкда ҳисобга қўйилиши назарда тутилган эди.

 

САВДОЛАРГА ҚЎЙИЛАДИ

Президентнинг 3.07.2014 йилдаги ПҚ-2200-сон Қарори билан давлат мулкидан оқилона ва самарали фойдаланишни, фойдаланилмаётган ҳамда қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектларини, бўшаётган ер участкаларини замонавий рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш турларини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш мақсадида қуйидагилар рўйхати тасдиқланди:

фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган, бузиб ташланадиган давлат мулки объектлари рўйхати, – 299;

фойдаланилмаётган, 2014 йилда кимошди савдосида сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати, – 64;

инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан 2014 йили танлов асосида «нулинчи» харид қиймати бўйича сотилиши лозим бўлган фойдаланилмаётган, шу жумладан қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари рўйхати, – 121;

тадбиркорлик субъектларига янги ишлаб чиқаришлар, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси объектларини барпо этиш учун кичик саноат зонаси ташкил этилиши мўлжалланган, кейинчалик ўлчови ўртача 0,2-0,3 га дан ажратиб бериладиган ер участкалари рўйхати, – 57;

хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига киритиладиган, шунингдек янада самарали фойдаланиш учун бошқа ташкилотларга тезкор бошқариш ва бепул фойдаланишга бериладиган давлат мулки объектлари рўйхати, – 54.

Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиладиган бюджет ташкилотларининг давлат мулки объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети ва тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳужжат билан Президентнинг «2012–2013 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш Дастури тўғрисида» Қарорида (25.04.2012 йилдаги ПҚ–1743-сон) кўрсатилган давлат активларини сотиш муддати 2015 йилнинг охиригача узайтирилди.

2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини соддалаштиришга қаратилган қўшимча меъёр ва тадбирлар жорий этилди. Уларга мувофиқ республика ва маҳаллий нашрларда давлат активларини «нулинчи» харид қиймати бўйича сотишга оид ошкора савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълон чоп этилган санадан бошлаб то улар ўтказиладиган санагача бўлган муддат 2 ойдан 30 кунгача қисқартирилади.

Савдоларда давлат мулки объектларини «нулинчи» харид қиймати бўйича сотишнинг асосий шартларидан бири, инвестиция мажбуриятлари билан бир қаторда, янги иш ўринларини яратиш ва уларни инвестиция мажбуриятларини бажаришга киришилган пайтдан бошлаб йил давомида сақлаб қолишдан иборатдир.

Ошкора савдоларда давлат активларини сотиб олишга 6 ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, улар қўйилган нархни қадам-бақадам пасайтириб бориш механизмини қўлланган ҳолда сотилади ва бу қадам ойига 10 фоизни ташкил қилади, аммо дастлаб қўйилган нархнинг 50 фоизидан паст бўлмаслиги керак.

Давлат активлари дастлаб қўйилган нархнинг 50 фоизигача пасайтирилгандан сўнг 3 ой мобайнида ошкора савдоларда сотилмай қолган ҳолларда, улар инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан «нулинчи» харид қиймати бўйича сотилади.

Давлат активларининг бошланғич қиймати мустақил нарх белгилаш ташкилоти томонидан ўрнатилган тартибда белгиланади.

 

БУНИ ҲАР БИР ТАДБИРКОР БИЛИШИ ЛОЗИМ

Вазирлар Маҳкамасининг 8.07.2014 йилдаги 183-сон Қарори билан тадбиркорлик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва тарқатиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарорига (9.10.1997 йилдаги 469-сон) киритилган қўшимчага мувофиқ тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинмаган тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар бузилганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллаш тақиқланади.

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 5.08.2000 йилдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланишича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий ва норасмий нашрларда, шу жумладан маълумотларнинг электрон базалари орқали, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида уларни эълон қилиш йўли билан тарқатилади, махфий тусга эга бўлган ёки эълон қилинмайдиган ҳужжатлар матнлари бундан мустасно.

Бундан ташқари, Низомга вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган кундан сўнг 2 кундан кечикмай уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши шартлигини белгиловчи норма киритилди.

Ҳужжатга яна бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.

Прочитано: 2581 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика