Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 47 / Бухгалтерга ёрдам

2013 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

2013 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 8%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-1887-сон қарорига 8-илова, бундан кейин – ПҚ-1887-сон Қарор).

●● Январь ойидан 15 августгача энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 79 590 сўмни (Президентнинг 9.11.2012 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» ПФ-4482-сон Фармони билан белгиланган), 15 августдан – 91 530 сўмни ташкил этади (Президентнинг 11.07.2013 йилдаги ПФ-4547-сон Фармони билан белгиланган).

●●● Бутун йил давомида ЖШДС суммаларини ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 79 590 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми).

●●●● Январь–ноябрь ойлари учун ЭКИҲ миқдори 875 490 (79 590 х 11) сўмни ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ суммаси

4 377 450 сўмгача (5 х 875 490)

Даромад суммасининг 8 фоизи

4 377 451 сўмдан 8 754 900 сўмгача (10 х 875 490)

350 196 сўм + 4 377 450 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи

8 754 901 сўм ва ундан юқори

1 050 588 сўм + 8 754 900 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи

 

●●●●● 2013 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-1887-сон Қарорга 8-илова).

●●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

●●●●●●● 2013 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-1887-сон Қарорнинг 3-банди). 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ.

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-ки­тоби

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 330 000 сўм, 15 августдан 380 000 сўмни ташкил қилади. Августда иш ҳақи 358 571,43 сўмни ташкил этди. Январь–ноябрь ойларидаги жами даромади 3 808 571,43 сўмни (330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 358 571,43 + 380 000 + 380 000 + 380 000) ташкил қилади.

 

Жисмоний шахснинг 4 377 450 сўмгача бўлган даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–ноябрь ойлари учун солиқ суммаси:

3 808 571,43 х 8% = 304 685,71 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойларида 274 285,71 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойида тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидагига тенг:

304 685,71 – 274 285,71 = 30 400 сўм.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 808 571,43 х 1% = 38 085,71 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга 34 285,71 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 3 800 (38 085,71 – 34 285,71) сўмни ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

30 400 – 3 800 = 26 600 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг ноябрь ойидаги жами иш ҳақидан ҳисобланади. Уларнинг суммаси:

380 000 х 6% = 22 800 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга:

380 000 – 30 400 – 22 800 = 326 800 сўм тўла­нади.

 

 

 

           2-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби 

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 485 000 сўм, 15 августдан 555 000 сўмни ташкил қилади. Августда у 525 000 минг сўм иш ҳақи олди. Январьноябрь ойларидаги жами даромади 5 585 000 (485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 + 525 000 + 555 000 + 555 000 + 555 000) сўмни ташкил қилади.

Январь–ноябрь ойлари учун ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

350 196 + (5 585 000 – 4 377 450) х 16% = 350 196 + 1 207 550 х 16% = 350 196 + 193 208 = 543 404 сўм.

Январь–октябрь ойларида 486 440 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун:

543 404 – 486 440 = 56 964 сўм тўланади.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

5 585 000 х 1% = 55 850 сўмни ташкил этади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 50 300 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 5 550 (55 850 – 50 300) сўмни ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

56 964 – 5 550 = 51 414 сўм ЖШДС ўтка­зилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

555 000 х 6% = 33 300 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

555 000 – 56 964 – 33 300 = 464 736 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

 

           3-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ош­ганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 880 000 сўм, 15 августдан 1 000 000 сўмни ташкил қилади. Августда у 948 571,43 сўм иш ҳақи олди. Январь–ноябрь ойларидаги жами даромади эса 10 108 571,43 (880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 948 571,43 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) сўмга тенг.

Йил бошидан буён ЖШДС суммасини аниқлаш учун бир ойда ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ЖШДСни қўшамиз:

1 050 588 + (10 108 571,43 – 8 754 900) х 22% = 1 050 588 + 1 353 671,43 х 22% = 1 050 588 + 297 807,71 = 1 348 395,71 сўм.

Январь–октябрь ойларида 1 207 985,71 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун 140 410 (1 348 395,71 – 1 207 955,71) сўм тўланиши лозим.

Январь–ноябрь ойларидаги ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

10 108 571,43 х 1% = 101 085,71 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 91 085,71 сўм бадал ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 10 000 (101 085,71 – 91 085,71) сўмни ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

140 410 – 10 000 = 130 410 сўм ЖШДС ўтказила­ди.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6% = 60 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 140 410 – 60 000 = 799 590 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

 

           4-ВАЗИЯТ.

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби 

СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 880 000 сўм, 15 августдан 1 000 000 сўмни ташкил қилди. Августдаги иш ҳақи 948 571,43 сўмга тенг. Январьноябрь ойларидаги жами даромади эса – 10 108 571,43 (880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 948 571,43 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) сўмни ташкил этди.

Январь–ноябрь ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад:

79 590 х 11 х 4 = 875 490 х 4 = 3 501 960 сўмни ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромад:

10 108 571,43 – 3 501 960 = 6 606 611,43 сўмга тенг.

Январь–ноябрь ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

350 196 + (6 606 611,43 – 4 377 450) х 16% = 350 196 + 2 229 161,43 х 16% = 350 196 + 356 665,83 = 706 861,83 сўм.

Январь–октябрь ойларида 629 635,43 сўм со­лиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун 77 226,4 (706 861,83 – 629 635,43) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан буён ШЖБПҲга йўналтириладиган мажбурий бадаллар суммаси:

6 606 611,43 х 1% = 66 066,11 сўмни ташкил қи­ла­ди.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 59 249,71 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 6 816,4 (66 066,11 – 59 249,71) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

77 226,4 – 6 816,4 = 70 410 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6% = 60 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 77 226,4 – 60 000 = 862 773,6 сўм иш ҳақи олади.

 

 

_________________________________________

        *ЖШДСнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 22.01.2013 йилдаги 3 (963)-сонида, февраль ойи учун 19.02.2013 йилдаги 7 (967)-сонида, март ойи учун 26.03.2013 йилдаги 12 (972)-сонида, апрель ойи учун 16.04.2013 йилдаги 15 (975)-сонида, май ойи учун 21.05.2013 йилдаги 20 (980)-сонида, июнь ойи учун 25.06.2013 йилдаги 25 (985)-сонида, июль ойи учун 16.07.2013 йилдаги 28 (988)-сонида, август ойи учун 27.08.2013 йилдаги 34 (994)-сонида, сентябрь ойи учун 24.09.2013 йилдаги 38 (998)-сонида, октябрь ойи учун 22.10.2013 йилдаги 42 (1002)-сонида чоп этилган.

__________________________________________________________________________________________________________

 

           5-ВАЗИЯТ.

Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби 

СК 179-моддасининг 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (79 590 х 12 = 955 080 сўм).

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўл­ган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 600 000 сўм, 15 августдан 680 000 сўмни ташкил қилади. Августда у 645 714,29 сўм иш ҳақи олди. Январь ойида унга 1 100 000 сўм, ноябрь ойида 500 000 сўм моддий ёрдам тўланган. Январьноябрь ойларидаги жами даромади 8 485 714,29 (600 000 + 1 100 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 645 714,29 + 680 000 + 680 000 + 680 000 + 500 000) сўмни ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаш учун жами даромаддан 2013 йил 1 январга белгиланган ЭКИҲнинг 12 бараварига тенг бўлган имтиёзли моддий ёрдам суммасини чиқариб ташлаймиз:

8 485 714,29 – 955 080 = 7 530 634,29 сўмга тенг.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг бўлган даромаддан олинадиган солиққа 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

350 196 + (7 530 634,29 – 4 377 450) х 16% = 350 196 + 3 153 184,29 х 16% = 350 196 + 504 509,49 = 854 705,49 сўм.

Январь–октябрь ойларида 697 741,49 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун эса 156 964 (854 705,49 – 697 741,49) сўм ушлаб қолиниши лозим.

Йил бошидан буён ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

7 530 634,29 х 1% = 75 306,34 сўмни ташкил қилади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 63 506,34 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 11 800 (75 306,34 – 63 506,34) сўмни ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

156 964 – 11 800 = 145 164 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

680 000 х 6% = 40 800 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

1 180 000 – 156 964 – 40 800 = 982 236 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

           6-ВАЗИЯТ.

Қимматбаҳо совға олинганда ­имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-кито­би

СК 179-моддасининг 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (79 590 х 6 = 477 540 сўм).

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 600 000 сўм, 15 августдан 680 000 сўмни ташкил қилади. Августда у 645 714,29 сўм иш ҳақи олди. Январь ойида унга қиймати 500 000 сўм бўлган чой сервизи совға қилинган. Йил бошидан буён жами даромад 7 385 714,29 (600 000 + 500 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 645 714,29 + 680 000 + 680 000 + 680 000) сўмга тенг.

Солиқ солинадиган даромад:

7 385 714,29 – 477 540 = 6 908 174,29 сўмни ташкил этади.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаётганда ЭКИҲнинг 5 бараваригача бўлган даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

350 196 + (6 908 174,29 – 4 377 450) х 16% = 350 196 + 2 530 724,29 х 16% = 350 196 + 404 915,89 = 755 111,89 сўм.

Январь–октябрь ойларида 678 147,89 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун эса 76 964 (755 111,89 – 678 147,89) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

6 908 174,29 х 1% = 69 081,74 сўмни ташкил этади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 62 281,74 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 6 800 (69 081,74 – 62 281,74) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

76 964 – 6 800 = 70 164 сўм ЖШДС ўтказамиз.

Ноябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

680 000 х 6% = 40 800 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

680 000 – 76 964 – 40 800 = 562 236 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

7-ВАЗИЯТ.

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда: ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:

СК 179-моддасининг 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (79 590 х 12 = 955 080 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

СК 179-моддасининг 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (79 590 х 6 = 477 540 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲ миқдорининг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 700 000 сўм, 15 августдан 800 000 сўмни ташкил қилади. Августда иш ҳақи 757 142,86 сўмни ташкил қилди. Январь ойида унга 1 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 600 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Йил бошидан жами даромад 9 657 142,86 сўмга (700 000 + 1 000 000 + 600 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 757 142,86 + 800 000 + 800 000 + 800 000) тенг.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

9 657 142,86 – 955 080 – 477 540 – (875 490 х 4) = 4 722 562,86 сўм.

Йил бошидан ЖШДС суммасини ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

350 196 + (4 722 562,86 – 4 377 450) х 16% = 350 196 + 345 122,86 х 16% = 350 196 + 55 218,06 = 405 414,06 сўм.

Январь–октябрь ойларида 360 187,66 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун эса 45 226,4 (405 414,06 – 360 187,66) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 722 562,86 х 1% = 47 225,62 сўмни ташкил этади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 42 409,23 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 4 816,39 (47 225,62 – 42 409,23) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

45 226,4 – 4 816,39 = 40 410,01 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 6% = 48 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

800 000 – 45 226,4 – 48 000 = 706 773,6 сўм иш ҳақи олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

8-ВАЗИЯТ.

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СК 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СК 186-моддасининг тўққизинчи қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СК 186-моддасининг ўнинчи қисми).

Ўриндош ходимга январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 350 000 сўм, 15 августдан 400 000 сўмни ташкил қилади. Августда иш ҳақи 378 571,43 сўмни ташкил қилди. У СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Январь–ноябрь ойларидаги 4 028 571,43 (350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 378 571,43 + 400 000 + 400 000 + 400 000) сўм жами даромад 4 377 450 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

4 028 571,43 х 8% = 322 285,71 сўм.

Январь–октябрь ойларида 290 285,71 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун эса 32 000 (322 285,71 – 290 285,71) сўм тўланиши лозим.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

4 028 571,43 х 1% = 40 285,71 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 36 285,71 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 4 000 (40 285,71 – 36 285,71) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

32 000 – 4 000 = 28 000 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

400 000 х 6% = 24 000 сўмни ташкил қилади.

Ўриндошга:

400 000 – 32 000 – 24 000 = 344 000 сўм иш ҳақи тўланади.

 

 

 

       2013 ЙИЛНИНГ НОЯБРЬ ОЙИ УЧУН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ

9-ВАЗИЯТ.

Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

Корхона ходими (ёш оила аъзоларидан ҳисоб­ланади) квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 650 000 сўм, 15 августдан 745 000 сўмни ташкил қилади. Августда у 704 285,72 сўм иш ҳақи олди. Апрель ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини қоплаш учун ҳар ойда 200 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди.

Январь–ноябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 5 889 285,72 сўмни (650 000 + 650 000 + 650 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 504 285,72 + 545 000 + 545 000 + 545 000) ташкил қилади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

350 196 + (5 889 285,72 – 4 377 450) х 16% = 350 196 + 1 551 835,72 х 16% = 350 196 + 241 893,72 = 592 089,72 сўм.

Январь–октябрь ойларида 536 725,72 сўм солиқ ушлаб қолинган, ноябрь ойи учун эса 55 364 (592 089,72 – 536 725,72) сўм тўланиши лозим.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

5 889 285,72 х 1% = 58 892,86 сўмни ташкил қилади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 53 442,86 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 5 450 (58 892,86 – 53 442,86) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

55 364 – 5 450 = 49 914 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

745 000 х 6% = 44 700 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

745 000 – 200 000 – 55 364 – 44 700 = 444 936 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

 

10-ВАЗИЯТ.

Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадла­ридан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ижро ҳужжати бўйича ундирув иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғ­рисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 500 000 сўм, 15 августдан 575 000 сўмни ташкил қилади. Август учун иш ҳақи 542 857,14 сўмни ташкил этди. Январь–ноябрь ойларидаги солиқ солинадиган даромад – 5 767 857,14 (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 542 857,14 + 575 000 + 575 000 + 575 000) сўм. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Январь–ноябрь ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

350 196 + (5 767 857,14 – 4 377 450) х 16% = 350 196 + 1 390 407,14 х 16% = 350 196 + 222 465,14  = 572 661,14 сўм.

Январь–октябрь ойларида 512 497,14 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун эса:

572 661,14 – 512 497,14 = 60 164 сўм тўланиши лозим.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

5 767 857,14 х 1% = 57 678,57 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 51 928,57 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 5 750 (57 678,57 – 51 928,57) сўмни ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

60 164 – 5 750 = 54 414 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

575 000 х 6% = 34 500 сўмни ташкил қилади.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(575 000 – 60 164 – 34 500) х 25% = 480 336 х 25% = 120 084 сўм.

Ходим қўлига:

575 000 – 60 164 – 34 500 – 120 084 = 360 252 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

           11-ВАЗИЯТ.

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-1887-сон қарорга 25-илова).

Тошкент шаҳрида ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм этиб белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади – 8% (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 300 000 сўм, 15 августдан 345 000 сўмни ташкил қилади. Августдаги иш ҳақи 325 714,29 сўмга тенг. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги жами даромади 3 460 714,29 (300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 325 714,29 + 345 000 + 345 000 + 345 000) сўмни ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 44 кв.м бўлган турар жой биносини 1 майдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва 500 000 сўм ижара ҳақи олди.

Ижара ҳақи суммасидан ЖШДС суммасини ҳисоб­лаймиз. Мазкур ҳолатда ижаранинг энг кам суммаси 132 000 сўмни (3 000 х 44) ташкил қилади. Ижара ҳақи энг кам миқдордан ошганлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

500 000 х 8% = 40 000 сўм.

Жисмоний шахснинг 4 377 450 сўм миқдоридаги даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–ноябрь ойлари учун солиқ суммаси қуйидаги тенг:

3 460 714,29 х 8% = 276 857,14 сўм.

Январь–октябрь ойларида 249 257,14 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун эса:

276 857,14 – 249 257,14 = 27 600 сўм тўланиши лозим.

Январь–ноябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

3 460 714,29 х 1% = 34 607,14 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 31 157,14 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 3 450 (34 607,14 – 31 157,14) сўмни ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

27 600 – 3 450 = 24 150 сўмга тенг.

Ижарадан олинадиган даромадлардан бюджетга тўланадиган ЖШДСни ҳам ҳисобга олганда, ЖШДС умумий суммаси 64 150 (24 150 + 40 000) сўмга тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

345 000 х 6% = 20 700 сўмни ташкил қилади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

345 000 + 500 000 – 27 600 – 40 000 – 20 700 = 756 700 сўм тўланади.

 

 

 

 

 

 

           12-ВАЗИЯТ.

Туман коэффициенти бўйича тўловларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-кито­би 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун қўшимча тўловларга энг кам ставка бўйича жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинади (СК 181-моддаси).

СК 181-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳ­камасининг «Пенсиялар, стипендиялар ва бюджетдаги муассасалар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш чоралари тўғрисида»ги қарори (4.09.1992 йилдаги 407-сон) 4-бандига мувофиқ республика ҳудудида белгиланган энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги иш ҳақига коэффициентлар ҳисобланади. Агар иш ҳақи мазкур суммадан ошса, у ҳолда коэффициент унинг 4 ЭКИҲни ташкил қилувчи қисмига ҳисобланади.

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 600 000 сўм, 15 августдан 680 000 сўмни ташкил қилади. Августдаги иш ҳақи 645 714,29 сўмга тенг. Январьноябрь ойларидаги жами даромади 6 885 714,29 (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 645 714,29 + 680 000 + 680 000 + 680 000) сўмни ташкил қилади. Чўл ҳудудида ишлаганлик учун 30%лик коэффициент белгиланган.

Туман коэффициенти бўйича бир ойлик тўловлар ҳисоб-китоби қуйидаги тарзда амалга оширилади:

91 530 х 4 х 30% = 366 120 х 30% = 109 836 сўм.

Январь–октябрь ойларидаги туман коэффициенти бўйича тўловлар 991 923,43 сўмни ташкил этди.

Йил бошидан туман коэффициентлари бўйича тўловлардан ЖШДС:

(109 836 + 991 923,43) х 8% = 1 101 759,43 х 8% = 88 140,75 сўмни ташкил этади.

Январь–ноябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад солиқ солинадиган шкала бўйича 6 885 714,29 сўмни ташкил қилади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

350 196 + (6 885 714,29 – 4 377 450) х 16% = 350 196 + 2 508 264,29 х 16% = 350 196 + 401 322,29 = 751 518,29 сўм.

Январь–ноябрь ойлари учун ЖШДС 839 659,04 (751 518,29 + 88 140,75) сўмни ташкил қилади.

Январь–октябрь ойларида 753 908,17 сўм солиқ ушлаб қолинган, ноябрь ойи учун эса 85 750,88 (839 659,04 – 753 908,17) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга бадаллар 79 874,74 сўмни ташкил қилди [(6 885 714,29 + 1 101 759,43) х 1%].

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 71 976,38 сўм ўтказилган. Ноябрь ойи учун ажратмалар 7 898,36 (79 874,74 – 71 976,38) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

85 750,87 – 7 898,36 = 77 852,52 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

(680 000 + 109 836) х 6% = 47 390,16 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

680 000 + 109 836 – 85 750,87 – 47 390,16 = 656 694,97 сўм иш ҳақи олади.

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбе­кистон

Солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2599 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика