Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 41 / Божхона

«Маданият» чегара божхона пости очилди

 

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевнинг таклифига биноан 5–6 сентябрь кунлари қўшни давлатда бўлди. Ташриф доирасида икки давлат ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий, маданий ва мамлакатлар чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш сингари ўзбек ва қирғиз халқлари манфаатларига хизмат қилувчи қатор келишувларга эришилди.

 

Андижон вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги «Маданият» чегара божхона пости ушбу вилоятнинг Пахтаобод тумани ҳамда Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятида истиқомат қилувчи кишилар пиёда ҳаракатланишлари учун 1 октябрдан бошлаб очилди. Бу ҳақда қўшни ҳудудлар вакиллари иштирокида ўтказилган учрашувда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов ва Жалолобод вилояти губернатори Қ.Сотибалдиев икки мамлакатнинг чегара божхона пости ҳудудида қад кўтарган минбардан туриб эълон қилишди.

Чегара божхона постида Қирғизистондан ташриф буюрган меҳмонлар кенг жамоатчилик ҳамда ёшлар вакиллари иштирокида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

Шундан сўнг Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги Ўзбекистон вакиллари чегара божхона пости орқали Жалолобод вилояти томон ўтишди. Қардош юрт вакиллари меҳмонларни катта тантана билан кутиб олди. Қўшничилик муносабатлари, дўстлик ришталари ҳамда ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши, қўшни давлатга бориш-келишдаги тўсиқлар, ортиқча расмиятчиликлар олиб ташлангани хусусида тўлқинланиб гапиришди.

Бундан ташқари, «Маданият» чегара божхона пости орқали ҳаракатланувчи фуқароларга қулайликлар яратиш, уларни эмин-эркин кириб-чиқишлари учун Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона постида етарлича шарт-шароитлар яратилди. Божхона назоратини амалга ошириш мақсадида мазкур постнинг божхона техник воситалари билан жиҳозлангани, фуқаролар ҳамда уларнинг қўл ва багаж юкларини божхона назоратидан ўтказиш бирмунча тезлашгани айни муддао бўлди.

«Маданият» чегара божхона пости айни пайтда пиёда ҳаракатланишлари учун очиқ. Пост иш тартиби соат 7.00 дан 19.00 га қадар этиб белгиланган.

 

Ф.КАРИМОВ,

Андижон вилояти
божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 2201 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика