Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 41 / Бухгалтерга ёрдам

Янги курс бўйича импорт ҳисоби


Президентнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (2.09.2017 йилдаги ­ПФ-5177-сон) билан 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб чет эл валюталарининг айирбошлаш курсини белгилашнинг бозор механизми жорий этилди. Энди МБ расмий курси биржадан ташқари валюта бозоридаги чет эл валютасига талаб ва таклифдан келиб чиқиб белгиланмоқда.

Шу муносабат билан чет эл валюталарини расмий айирбошлаш курси кескин ошди. Мисол учун, АҚШ доллари 3 889,65 сўмга ошиб, 8 100 сўмни ташкил этди, евро 4 678,6 сўмга ошиб, 9 645,48 сўмни ташкил этди.

2017 йил 5 сентябрь ҳолатига кўра амалдаги импорт контрактларига эга бўлган ташкилотлар улар бўйича барча операцияларни бухгалтерия ҳисобида янги курсда акс эттиришлари керак бўлади. Валюталар курсларидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда импорт контрактларининг бухгалтерия ҳисоби тартибини мисолларда кўриб чиқамиз.

 

Импорт қилинган товар қайси курсда кирим қилинади

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, четдан келтирилган ТМБнинг харид қиймати БЮД тўлдирилган санадаги МБ курси бўйича аниқланади (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 14-банди).

Товарларнинг харид қийматини аниқлашда «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» (ИМ-40) режимида расмийлаштирилган БЮД асос сифатида қабул қилинади. Буни божхона ҳудудига олиб кирилган товар кўрсатилган божхона режимида расмийлаштирилган ҳолдагина уни ушбу ҳудуддан қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз шу ерда эркин муомалада қолиши тақозо этади. Божхона тўловлари тўланган тақдирда товар ушбу режимга жойлаштирилади ва эркин муомалада турган товар мақомини олади (БКнинг 55, ­56-моддалари).

 

МИСОЛ. Қиймати 1 000 АҚШ долларига тенг импорт товарлар 4 сентябрда божхона ҳудудига келиб тушди ва дастлаб МБнинг $1 = 4 210,35 сўмлик курсида «Вақтинча сақлаш» (ИМ-70) божхона режимида расмийлаштирилди. МБ курси $1 = 8 100 сўм бўлган 5 сентябрда товарлар «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимида расмийлаштирилди. Импорт товар қайси курсда кирим қилинади?

 

Товарларнинг харид қийматини 5 сентябрь, яъни БЮД «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимида расмийлаштирилган санадаги ҳолатга кўра белгиланган МБ курсида аниқлаш зарур. Қиймати 1 000 АҚШ долларилик, МБ курси бўйича 1 доллар учун 8 100 сўм этиб сўмга қайта ҳисобланган импорт товарларнинг контракт қиймати 8 100 000 сўмни ташкил этади.

Импорт товарларнинг харид қийматида уларни олиб киришда тўланган божхона тўловлари ҳам ҳисобга олинади. Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун чет эл валютаси БЮД «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимида расмийлаштирилган санадаги МБ курси бўйича қайта ҳисобланади.

 

Валюталарнинг турли курслари бўйича кирим қилинган товарлар ҳисоби қандай юритилади

Битта импорт контракти бўйича товарларнинг бир қисми валюталарнинг эски курсида (масалан, $1 = 4 210,35 сўм), бошқа қисми эса янги курсда ($1 = 8 100 сўм) келиб тушадиган вазият бўлиши мумкин. Бу ҳолда бухгалтер ушбу товарларнинг чиқиб кетиши ҳисобини қандай юритиши лозим?

Товарлар ҳисобини юритиш тартиби ташкилотда қабул қилинган ва ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган ТМБни ҳисобга олиш усулига боғлиқ бўлади.

ФИФО усулини қўлловчи ташкилотлар буни қилиши осон. Ушбу усулда биринчи навбатда сотиб олинган захиралар қиймати чиқиб кетаётган ТМБ таннархига ҳисобдан чиқарилади. Яъни сотиш ёки ишлаб чиқаришга топшириш пайтида аввал 4 210,35 сўмлик курс бўйича, ана шундан кейин эса 8 100 сўмлик курс бўйича балансга кирим қилинган ТМБни ҳисобдан чиқарамиз.

Бироқ ўртача тортилган қиймат бўйича ТМБ ҳисобини юритишни назарда тутадиган AVECO усулини қўлловчи ташкилотлар чиқиб кетаётган ТМБ таннархи ҳисобини алоҳида ­диққат-эътибор билан юритишлари зарур.

Товарлар таннархидан ёки олинган баҳосидан паст баҳоларда реализация қилинганда солиқ солиш мақсадлари учун товарларни реализация қилишдан олинган тушум уларнинг таннархи ёки улар олинган баҳо асосида (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) аниқланади (Солиқ кодексининг 130, 204, 355-моддалари).

Масалан, AVECO усулида қиймати 1 АҚШ долларига тенг бўлган, турли вақтда ва валюталарнинг турли курслари бўйича кирим қилинган импорт товарларнинг ўртача тортилган қиймати қуйидагича ҳисобланади: (4 210,35 + 8 100) / 2 = 6 155,18 сўм. Ушбу товарлар 7 000 сўмга (яъни ўртача тортилган қийматидан юқори) реализация қилинганда балансда 8 100 сўм курсида ҳисобга олинган товарлар бўйича уларни сотиб олиш қиймати, яъни 8 100 сўм солиқ солинадиган базага киритилиши хавфи мавжуд.

 

Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳисоби

Бухгалтерия ҳисоби нормаларига мувофиқ, барча хўжалик юритувчи субъектлар миллий валюта – сўмда ҳисоб юритишлари лозим. Баланснинг валюта моддалари, шу жумладан чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзи ҳисобот ойининг сўнгги санасида ва операциялар амалга оширилган санада қайта баҳоланиши лозим.

Чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятлар сўмга қайта ҳисобланаётганда чет эл валюталари курсининг ўзгаришига қараб ижобий ёки салбий курс фарқи юзага келади.

 

1-МИСОЛ (кредиторлик қарзи мавжуд бўлганда). Ташкилотда импорт контракти бўйича 2017 йил 20 августда 1 000 АҚШ долларига тенг кредиторлик қарзи юзага келди. Импорт контракти ҳақини тўлаш учун ташкилот 18 сентябрда банкдан 1 доллар учун 8 150 сўмлик шартнома курси бўйича чет эл валютасини сотиб олди. Контракт бўйича қарз 20 сентябрда тўланди. Импорт контракти бўйича қарз тўланганлиги бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

 

Ушбу операциялар бўйича қуйидаги бухгалтерия проводкалари қилинади (тўғридан-тўғри киритиш усулидан фойдаланганда): 

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма

 

Счётлар корреспонденцияси

 

АҚШ долларида

 

сўмда

 

дебет

 

кредит

 

20.08.2017 йил

 

Импорт товарнинг келиб тушиши ва БЮД (ИМ-40) санасидаги МБ курси $1 = 4 154,36 сўм бўйича хорижий ҳамкор олдидаги қарз акс эттирилди

 

1 000,00

 

4 154 360

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

31.08.2017 йил

 

31.08.2017 йилдаги МБ курси бўйича ой охиридаги кредиторлик қарзининг қайта баҳоланиши $1 000 х (4 154,36 – 4 210,35) акс эттирилди

 

 

55 990

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Курсдаги фарқлар август учун молиявий натижалар якунларига ҳисобдан чиқарилди

 

 

55 990

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

18.09.2017 йил

 

Чет эл валютасини $1 = 8 150 сўмлик шартномавий курсда сотиб олиш учун ҳисоб-китоб счётидан сўмдаги маблағлар ўтказилди

 

 

8 150 000

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

МБнинг $1 = 8 092,13 сўмлик курси бўйича сотиб олинган чет эл валютаси ҳисобга киритилди

 

1 000,00

 

8 092 130

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

МБ курси билан чет эл валютаси сотиб олинадиган шартномавий курс ўртасидаги курс фарқи $1 000 х (8 092,13 – 8 150) акс эттирилди

 

 

57 870

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

20.09.2017 йил

 

Импорт контракти бўйича тўлов амалга оширилди

 

1 000,00

 

4 210 350

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

1.09.2017 йилдаги МБ курси билан тўлов кунидаги МБ курси ўртасидаги курс фарқи $1 000 х (4 210,35 – 8 077,48) акс эттирилди

 

 

3 867 130

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

Чет эл валютасини сотиб олиш кунидаги МБ курси билан тўлов кунидаги МБ курси ўртасидаги курс фарқи $1 000 х (8 092,13 – 8 077,48) акс эттирилди

 

1 000,00

 

14 650

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

31.09.2017 йил

 

Курсдаги фарқлар сентябрь учун молиявий натижалар якунларига ҳисобдан чиқарилди

 

 

3 925 000

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

 

14 650

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

 

 

2-МИСОЛ (дебиторлик қарзи мавжуд бўлганда). Импорт контракти шартларига кўра ташкилот 2017 йил 22 августда 1 000 АҚШ долларини 100% олдиндан тўлади. Бунинг учун ташкилот 20 августда банкдан 1 доллар учун 8 150 сўмлик шартномавий курс бўйича чет эл валютасини сотиб олди. Импорт қилинган товарлар 20 сентябрда келиб тушди. Импорт контракти бўйича аванснинг ҳисобга киритилиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

 

Ушбу операциялар бўйича қуйидаги бухгалтерия проводкалари қилинади (тўғридан-тўғри киритиш усулидан фойдаланганда): 

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма

 

Счётлар корреспонденцияси

 

АҚШ долларида

 

сўмда

 

дебет

 

кредит

 

20.08.2017 йил

 

Чет эл валютасини $1 = 8 150 сўмлик шартномавий курсда сотиб олиш учун ҳисоб-китоб счётидан сўмдаги маблағлар ўтказилди

 

 

8 150 000

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

МБнинг $1 = 4 154,36 сўмлик курси бўйича сотиб олинган чет эл валютаси ҳисобга киритилди

 

1 000,00

 

4 154 360

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

МБ курси билан чет эл валютаси сотиб олинадиган шартномавий курс ўртасидаги курс фарқи $1 000 х (4 154,36 – 8 150) акс эттирилди

 

 

3 995 640

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

 

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма

 

Счётлар корреспонденцияси

 

АҚШ долларида

 

сўмда

 

дебет

 

кредит

 

22.08.2017 йил

 

МБнинг $1 = 4 182,3 сўмлик курси бўйича импорт контрактига кўра аванс ўтказилди

 

1 000,00

 

4 182 300

 

4310-«ТМБлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Чет эл валютаси сотиб олинган кундаги МБ курси билан тўлов кунидаги МБ курси ўртасидаги курс фарқи $1 000 х (4 182,3 – 4 154,36) акс эттирилди

 

 

27 940

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

31.08.2017 йил

 

31.08.2017 йилдаги МБ курси бўйича ой охиридаги дебиторлик қарзининг қайта баҳоланиши
$1 000 х (4 210,35 – 4 182,3) акс эттирилди

 

 

28 050

 

4310-«ТМБлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

Курсдаги фарқлар август учун молиявий натижалар якунларига ҳисобдан чиқарилди

 

 

3 995 640

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

 

55 990

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

20.09.2017 йил

 

Импорт товарлар БЮД (ИМ-40) санасидаги МБ курси $1 = 8 077,48 сўм бўлганда келиб тушди

 

1 000,00

 

8 077 480

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Импорт контракти бўйича аванс ҳисобга киритилди

 

1 000,00

 

4 210 350

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4310-«ТМБлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

31.08.2017 йилдаги МБ курси билан импорт товарлар келиб тушган кундаги МБ курси ўртасидаги курс фарқи $1 000 х (8 077,48 – 4 210,35) акс эттирилди

 

 

3 867 130

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

31.09.2017 йил

 

Курсдаги фарқлар сентябрь учун молиявий натижалар якунларига ҳисобдан чиқарилди

 

 

3 867 130

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

 

Жамғариш усулидан фойдаланганда импорт контрактлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзини қайта баҳолашдан ҳосил бўлган курс фарқи юзага келган пайтда қуйидагича акс эттирилади:

 ижобий – 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётининг кредити бўйича;

 салбий – 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётининг дебети бўйича.

У қарз сўндирилиб (ёки ҳисобдан чиқарилиб) боришига қараб молиявий натижалар якунларига ҳисобдан чиқарилади.

 

 

Солиқ солишда курс фарқлари ҳисобга олинадими

Президентнинг ПФ-5177-сон Фармони 7-банди билан Молия вазирлигига вақтинча тартиб (1.07.2018 йилгача) белгилаш топширилган, унга кўра ҳисобварақлардаги чет эл валютасидаги маблағларни қайта баҳолаш натижасида олинган фойда солиққа тортиш базасига киритилмайди.

Яъни Фармонда банк счётларидаги фақат валюта маблағлари қолдиқларини қайта баҳолашда ҳосил бўлувчи ижобий ва салбий курс фарқи сальдоси (фойда) солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланиши назарда тутилган.

Баланснинг валюта моддалари ҳисобланган ва қайта баҳоланадиган чет эл валютасидаги инвестициялар, дебиторлик ва кредиторлик қарзи, кредитлар ва заёмлар эса Фармонда тилга олинмаган. Эҳтимол, ушбу валюта моддалари бўйича курс фарқларининг солиқ ҳисоби Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган вақтинча тартибда назарда тутилар. Акс ҳолда ушбу валюта моддаларини қайта баҳолашдан олинган фойдага солиқ солиш зарур бўлади.

Умумбелгиланган солиқларни тўловчилар молиявий фаолиятдан даромадлар ва харажатлар таркибидаги курс фарқларини юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда ҳисобга оладилар.

Ягона солиқ тўловини тўловчилар баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан олинган ижобий сальдони солиқ солинадиган тушумга киритадилар.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 99 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика