Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 40 / Кадрлар бўлими

Синовдан ўтолмади. Компенсация олиб кетди

 

1. Синов муддатини ўтаётган ходимга ойлик иш ҳақи қанча миқдорда белгиланади?

2. Ходим синов муддатини ўтай олмаса, ишдан бўшатилаётганда унга компенсация пули тўланадими? Синов муддатидан ўтолмагани сабабидан ишдан бўшатилаётган ходимнинг меҳнат дафтарчасига қандай ёзув киритилади?

Ирода Қосимова,

бош бухгалтер.

1

Аввало шуни билиш лозимки, дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас. Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади (МКнинг 85–86-моддалари). Демак, синов муддати даврида ходимга белгиланган меҳнат нормаси ва меҳнат вазифалари тўлиқ бажарилганда унинг меҳнат ҳақи штат жадвалида тегишли лавозим бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

 

2

Меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади (МКнинг 107-моддаси ­1-қисми).

Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддатини қисқартиришга фақат шартнома тарафларининг келишуви билан йўл қўйилади (МК 87-моддасининг 1–2-қисмлари).

Иш берувчининг буйруғида меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари МКнинг 87-моддаси таърифига тўла мувофиқ ҳолда ёзилиб, ушбу модда далил қилиб кўрсатилади.

Меҳнат шартномаси синов натижаси қониқарсиз бўлганлиги муносабати билан бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи (МКнинг 110-моддаси) ва фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация (15 кун ёки ундан кўпроқ ишланганда) тўланади (МКнинг 141, ­151-моддалари).

Ходимнинг меҳнат дафтарчасига «Меҳнат шартномаси бекор қилинди» деган ёзув киритилади, лекин унинг асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди (МКнинг 81-моддаси).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1579 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика