Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 40 / Норматив лойиҳалар

Кафолатсиз электротехника билан савдо қилганлик учун жазолашади

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электротехника товарларига техник хизмат кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

 

1.04.2018 йилдан бошлаб ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи ва чакана сотувчилар томонидан узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электротехникани техник хизмат кўрсатиш учун кафолат талонини мажбурий расмийлаштириш билан сотилишини ўрнатиш таклиф қилинмоқда. Талон қуйидагиларни ўз ичига олади:

√ маҳсулот номи ва модели;

√ ишлаб чиқарувчининг номи ва унинг юридик манзили;

√ узоқ муддат фойдаланиладиган товарнинг серия рақами;

√ кафолат шартлари ва муддати;

√ талондан фойдаланиш тартиби.

Изоҳ: Маиший электротехника товарларининг лойиҳа рўйхати ТИФ ТН кодлари кўрсатилган ҳолда 20 та позицияни ўз ичига олади. Улар орасида ошхона техникаси, аудио– ва видеоаппаратура, мобиль ва ўтказиладиган телефонлар, иситиш ускунаси ва ҳоказолар бор.

Кафолатли техник хизмат кўрсатиш ишлаб чиқарувчиларнинг ўзи ёки «Ўзстандарт» агентлигининг аттестациядан ўтган ва махсус рўйхатга киритилган марказлари томонидан амалга оширилади. Агар товарга кафолатли хизмат кўрсатиш аттестациядан ўтган марказ томонидан амалга оширилса, ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар у билан тегишли хизматларни кўрсатиш бўйича шартнома тузади ҳамда марказларни эҳтиёт қисмларнинг кафолатли фонди билан таъминлайди. Бундай шартномани тузиш мажбурий бўлади.

Кафолатли техник хизмат кўрсатиш Тошкент шаҳрида, вилоятлар марказларида ва Қорақалпоғистонда ташкил этилиши керак. Габаритли ёки белгиланган товарлар (умумий оғирлиги 5 кг ва ундан ортиқ, габарити 50х35 см ва ҳоказо) бўйича хизматлар товар жойлашган жойга бориб кўрсатилади.

Техник хизмат кўрсатиш муддати 72 соатни ташкил этади. Эҳтиёт қисмлар мавжуд бўлмаган ҳолатда у кафолатнинг амал қилиш муддатини тегишли равишда узайтириш билан 30 кунгача узайтирилиши мумкин.

 

Бу – муҳим! Узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электротехника товарлари билан кафолат талонисиз улгуржи ёки чакана савдони амалга ошириш айбдор шахсларни қонунчиликда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш билан савдо қоидаларини бузишга тенглаштирилади (МЖТК 164-моддаси бўйича ЭКИҲнинг 15 бараваригача жарима, ЖКнинг 189-моддаси бўйича 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари).

 

Лойиҳага ўзгартириш, қўшимчалар киритилиши ёки у рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов, экспертимиз.

Прочитано: 1540 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика