Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 40 / Амалий бухгалтерия

Мол-мулк текинга олинган бўлса

 

Ишлаб чиқариш корхонаси – ЯСТ тўловчи ўз эҳтиёжлари учун 30 та креслони бошқа корхонадан текинга олди. Етказиб бериладиган жойга ташиётганда 12 та креслонинг айрим деталлари шикастлангани, уларни таъмирлаб бўлмаслиги маълум бўлди. Шу сабабли бу креслолар эҳтиёт қисмларга ажратилди ва кейинчалик мебель ишлаб чиқаришда қўллаш учун материаллар омборига кирим қилинди.

1. Креслолар текинга олинганда корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

2. Креслоларнинг текинга олиниши, уларнинг қисмларга ажратилиши ва эҳтиёт қисмларнинг кейинчалик омборга кирим қилинишини бухгалтерия ҳисобида қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин?

Е.Коровина, ХК бош бухгалтери.

 

1

Текинга олинган мол-мулк қиймати корхонанинг захира капитали таркибида акс эттирилади ва ЯСТни ҳисоблашда ялпи тушум таркибига киритиладиган бошқа даромадларга киради (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 2-банди; «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси). Бошқа даромадларга асосий фаолият тури учун белгиланган ставкаларда ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси). Ишлаб чиқариш корхоналари учун 2017 йилги ЯСТ ставкаси 5% миқдорида белгиланган (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илованинг 1-банди). 

 

2

Сизнинг ҳолатда креслоларнинг олиниши, уларнинг қисмларга ажратилиши ва эҳтиёт қисмларнинг кейинчалик омборга кирим қилиниши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Креслолар текинга олинди

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

8530-«Текинга олинган мол-мулк»

 

Шикастланган креслолар қисмларга ажратилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

Креслоларни қисмларга ажратган ходимлар меҳнатига ҳақ ҳисобланди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

Креслоларни қисмларга ажратган ходимларнинг меҳнат ҳақи суммалари бўйича ЯИТ ҳисобланди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

 

Фойдаланишга яроқли эҳтиёт қисмлар омборга кирим қилинди

 

1040-«Эҳтиёт қисмлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Яроқсиз қисмлар иккиламчи хом ашё сифатида омборга кирим қилинди

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Креслоларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа акс эттирилди:

фойда;

 

зарар

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»;

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»;

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Креслоларнинг чиқиб кетишидан фойда бошқа даромад сингари ялпи тушумга киритилади ва унга ЯСТ солинади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2474 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика