Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 39 / Юридик маслаҳатлар

Чет эллик фуқаро билан ажрашиш

 

Аёл Ўзбекистон фуқаролигига эга ва шу ерда яшайди, турмуш ўртоғи эса Исроил фуқароси ва 1993 йилдан буён ўша ерда яшайди. 25 яшар фарзандлари бор. Эр алимент тўламаган, биргаликдаги мол-мулклари йўқ. Аёл ажрашиш учун ариза бераяпти.

Ўзбекистон фуқароси билан Исроил фуқароси ўртасидаги ажрашиш таомили қандай ўтади?

С.Афанасьева.

 

– Вояга етмаган болалари ёки биргаликдаги умумий мулкни бўлиш, меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида низо бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажратишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан ФҲДЁ органларида ажратилади (ОКнинг ­42-моддаси).

Акс ҳолда никоҳдан суд тартибида ажратилади. Эр Ўзбекистонда эмаслиги ва хотин ажрашиш учун мустақил равишда ариза бераётганлиги сабабли у эрининг мол-мулки турган жойдаги ёки унинг Ўзбекистон Республикасидаги маълум бўлган сўнгги яшаш жойидаги фуқаролик ишлари бўйича судга фуқаролик даъволари учун умумбелгиланган тартибда никоҳдан ажратиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиши зарур (ФПКнинг 241-моддаси 2-қисми).

Ўзбекистон фуқаролари билан республика ҳудудидан ташқарида яшаб турган чет эл фуқаролари ўртасида тузилган никоҳдан ажратиш ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ ФҲДЁда ёхуд судда амалга оширилади (ОКнинг 236-моддаси 1, 2-қисмлари).

Судга мурожаат қилганда ёзма ёки электрон шаклдаги (www.v3.esud.uz веб-портали орқали) қуйидагилар кўрсатилган даъво аризасини тақдим этиш лозим:

1) ариза берилаётган суднинг номи;

2) даъвогарнинг номи (Ф.И.О.) ва яшаш жойи;

3) жавобгарнинг номи (Ф.И.О.), яшаш жойи;

4) даъвогарнинг талаби;

5) даъвогар ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва бу ҳолатларни тасдиқлайдиган далиллар (масалан, эр-хотин алоҳида яшаётганлиги тўғрисида маҳалла қўмитасининг маълумотномасини ҳамда эри анчадан буён хорижда яшаётганлиги ва оиласини моддий таъминламаётганлиги далилини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этиши мумкин);

6) аризага илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати (ФПКнинг 149-моддаси).

Ёзма шаклдаги ариза эри учун нусхаси билан бирга топширилади. Суд аризани кўриб чиқиш учун қабул қилади, у ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун 6 ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Никоҳ суднинг ҳал қилув қарори асосида берилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратилганлик рўйхатга олинган кундан бошлаб тугатилади (ОКнинг 40, 41, 47-моддалари).

 

Лайло Ашурова,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1587 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика