Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 39 / Юридик маслаҳатлар

Фирма рўйхатдан ўтказилган жой

 

Корхона тадбиркорлик фаолиятини бошлаш чоғида молиявий имкониятлари чекланганлиги туфайли 2017 йил апрелда муассиснинг яшаш жойидаги Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «ягона ойна» маркази томонидан рўйхатдан ўтказилган.

Корхона фаолият бошлаганини ҳисобга олганда, муассиснинг яшаш жойидаги манзил қанча вақт корхонанинг юридик манзили бўлиши мумкин?

Е.Чернова.

 

– Қонун ҳужжатларида юридик шахснинг «жойлашган жойи», «почта манзили» атамаларидан фойдаланилади, улар бир хил маънони англатади.

Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишга онлайн-ариза шаклида почта манзили сифатида муассиснинг манзилини кўрсатиш имкони бор. Бироқ кўп квартирали уйдаги турар жойга юридик шахсни ушбу жой яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига ўтказилганидан кейингина жойлаштириш мумкин (УЖКнинг 9-моддаси). Ушбу талаб оилавий корхоналарга татбиқ этилмайди («Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг ­16-моддаси).

Яна бир талаб – юридик шахс қайд этилган почта манзилида бўлиши керак. Агар у ерда бўлмаса, солиқчилар солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли бўладилар (Солиқ кодексининг ­96-моддаси).

Шу муносабат билан қисқа муддатда нотурар жойни ижарага олиш шартномасини тузиш ва қайта рўйхатдан ўтишни тавсия этамиз. Почта манзилини ўзгартирган пайтингиздан бошлаб бунинг учун сизга 10 кун муҳлат берилади (Низомнинг 21-банди, ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова).

 

Алибек Худойберганов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1423 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика