Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 39 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Одамлар манфаатлари – депутатлар диққат марказида

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар қуйидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар ва биринчи ўқишда қабул қилдилар:

 

«Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини. Ҳужжат фуқароларнинг давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этишга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган ҳуқуқининг рўёбга чиқарилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга чақиради. Қонун лойиҳасида жамоатчилик назоратининг шакллари, уларни амалга ошириш механизмлари, жамоатчилик назорати субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари очиб берилган;

Жиноят-процессуал кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини. Ушбу қонун лойиҳаси бозор иқтисодиётининг асосий шартларидан бири бўлган хусусий мулк кафолатларини таъминлашда ва ҳимоя қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига мувофиқ жиноят қуроли, кимга тегишлилигидан қатъи назар, мусодара қилиниши керак бўлган ва тегишли муассасаларга топширилган ёки йўқ қилиб юборилган.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, ушбу талабга ўзгартиш киритилиб, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши кераклиги ва тегишли муассасаларга топширилиши ёки йўқ қилиб юборилиши назарда тутилмоқда;

алиментлар тўловини таъминлашга доир амалдаги қонун ҳужжатларида мавжуд бўлган камчиликларни ва самарасиз механизмларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини. Кейинги пайтларда, мажлисда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига фуқароларнинг алиментлар ўз вақтида тўланмаслиги масалаларига доир мурожаатлари ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифлар сони ошган. Бундан ташқари, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни чет элга чиқишга доир чекловни олиб ташлаш учун алиментларни олдиндан тўлаш ёки алиментларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш имконини берувчи норма билан тўлдирилмоқда. Шундай қилиб, алиментлар тўлаши шарт бўлган шахсларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқларини амалга ошириш учун, алиментлар олиш ҳуқуқига эга бўлган болаларнинг манфаатларини бузмаган ҳолда, шарт-шароитлар яратилмоқда;

Оила кодексига судлар ва ФҲДЁ органлари томонидан уларнинг иш юритувида никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар мавжудлиги тўғрисида яраштириш комиссияларини хабардор қилишга доир қоидаларни белгилашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилган қонун лойиҳасини. Бу, ўз навбатида, яраштириш комиссияларига ажралишларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш имконини беради.

Мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Олий Мажлис

Қонунчилик палатасининг

Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 1308 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика