Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 39 / Эътироф

«Очиқлик индекси»: давлат солиқ қўмитаси пешқадам

 

Тошкентда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг навбатдаги «очиқлик индекси» эълон қилинди. 2017 йилнинг 1 июль ҳолатигача бўлган даврни қамраб олган рейтингда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 96 балл натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иккинчи ва учинчи ўринларда қайд этилди.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Фан ва технологиялар қўмитаси рейтингнинг энг қуйи поғоналаридан жой олган.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан очиқлик кўрсаткичлари тушиб кетган бўлса, Тошкент ва Навоий вилояти ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида энг катта ўсиш динамикаси қайд этилган.

Навбатдаги «очиқлик индекси» мониторинг субъектларининг ўртача кўрсаткичи 75,5 баллгача ошганини кўрсатди.

Мониторинг доирасида 52 субъект фаолияти баҳоланган. Жумладан, 15 вазирлик марказий аппарати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, 13 давлат қўмитаси, 6 агентлик, 3 марказ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг очиқликни таъминлашга қаратилган институционал фаолиятига баҳо берилган.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш ишлари мунтазам амалга оширилади. Натижалар ҳар йили икки маротаба (1 январь ва 1 июль ҳолатига) эълон қилиб борилади. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатигача бўлган дастлабки рейтинг натижалари шу йил 14 апрель куни жамоатчиликка тақдим этилганди.

Рейтинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан шакллантирилади, натижалар www.ochiqlik.uz сайти ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати порталига жойлаштириб борилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор ахборотларни тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат бошқаруви тизимидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

 

ЎзА.

Прочитано: 1527 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика