Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 37 / Паспорт масалалари

Паспорт йўқотилган бўлса

 

Таътилда бошқа ерга кетганимда онам (ёши 82 да) ўзининг биометрик паспортини йўқотиб қўйибди. Кейинги ойларда у келини билан бир неча марта шифокор ҳузурига қатнаган, стационарда ётган. Билишимча, паспортни ҳеч қаерда қолдирмаганлар. Бироқ ҳозир уни уйдан ҳам топа олмаяпмиз. Йўқотганлик ҳақида ариза бериб, янгисини олишимиз керакми?

Янги паспорт қанча муддатда берилади? Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак, қанча ҳақ тўлаш зарур?

Паспортни йўқотганлик учун жарима тўлашга тўғри келадими, унинг миқдори қанча?

Агар эски паспорт кейинчалик топилиб қолса, бу ҳолда нима қилиш керак? 

А.Л.

 

– Паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турадиган жойидаги паспорт столига хабар бериши лозим. Мазкур идора қонун ҳужжатларида кўзда тутилган амалларни бажарганидан кейин унга Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомда (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга ­1-илова) назарда тутилган тартибда янги паспорт беради.

Фуқаро паспортини йўқотиб қўйган тақдирда, йўқолгани ҳақида ариза берилган кундан сўнг 1 ой мобайнида белгиланган тартибда янги паспорт берилади.

Бунинг учун паспорт йўқотилганлиги сабабларини (ҳолатларини) кўрсатган ҳолда эркин шаклдаги ариза билан мурожаат қилишингиз лозим. У ўғирланмаганлигини тасдиқлашингиз керак. Ички ишлар органи ходими аризани қабул қилаётганда паспортни ўғирлатганингиз далили яширилган тақдирда жавобгарлигингизни ошириш учун ушбу далилни қайд этади.

Бундан ташқари, қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари тақдим этилади:

√ йўқотиб қўйилган паспорт;

√ туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;

√ рўйхатдан ўтказиш карточкаси, квартира карточкаси ёки уй дафтари;

√ никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, шунингдек оилавий ҳолатингиз ҳақида ФҲДЁ бўлимидан маълумотнома (никоҳ тузилмаган ҳолатда ҳам).

 

Маълумот учун!

Фуқаролик йўқотилганда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ТШИИБ ХЧКваФРБ ёки консуллик муассасаси томонидан ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИ ва фуқароликни йўқотганлик ҳақида МАЪЛУМОТНОМА берилади. Олиб қўйилган паспорт белгиланган тартибда йўқ қилинади.

 

Шунингдек давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция ва 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 2 та фотосурат ҳам илова қилинади.

Паспорт 10 йил муддатга берилади.

Паспортни йўқотганлик учун ЭКИҲнинг 1/2 қисмидан 3 бараваригача миқдорда маъмурий жавобгарлик назарда тутилган (МЖТКнинг 223-моддаси).

Топиб олинган эски паспортни ички ишлар органига топшириш лозим.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 4859 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика