Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 37 / Божхона

Таржима контракт шартларидан бири сифатида

 

Ҳақиқатан ҳам контракт матни нафақат инглиз, балки ўзбек ёки рус тилларида ҳам баён қилиниши керакми?

Агар шундай бўлса, бу қандай норматив ҳужжат билан тартибга солинади?

Қандай ҳолда контракт халқаро контракт ҳисобланади?

Импортчи.

 

Ҳа, шундай. Ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова) II бўлимида ташқи савдо контрактларига қўйиладиган энг кам талаблар санаб ўтилган. Унинг 3.11-бандида қайд этилишича, ташқи савдо контрактининг матни давлат тилида ёки рус тилида баён қилиниши керак. Агар контракт матни бошқа тилда тузилган бўлса, контракт давлат тилига ёки рус тилига таржима қилиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.

Халқаро контракт (халқаро тижорат шартномаси, халқаро тижорат контракти, ташқи иқтисодий битим) – турли мамлакатларда бўлган (турли давлатларнинг ҳуқуқ субъектлари ҳисобланган) икки ёки ундан ортиқ тараф ўртасидаги улар келишган шартларга мувофиқ товарнинг олди-сотдиси ёки етказиб берилиши, ишлар бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилиши ёхуд хўжалик фаолиятининг бошқа турлари бўйича битим (келишув).

Халқаро шартнома хўжалик юритувчи субъектлар ташқи иқтисодий фаолиятининг асоси ҳисобланади. Ҳужжат турли давлатлар юрисдикциясидаги тарафлар ўртасида тузилган бўлса, халқаро ҳужжат саналади. БМТнинг Халқаро товарлар олди-сотдиси шартномалари тўғрисидаги Конвенциясига (Вена, 11.04.1980 йил) мувофиқ, контракт тарафларининг тижорат корхоналари турли давлатларда жойлашиши бундай шартноманинг мажбурий шарти ҳисобланади. Масалан, ҳатто контракт битта давлатга қарашли, бироқ тижорат корхоналари турли давлатларда жойлашган фирмалар ўртасида тузилган бўлса ҳам, халқаро контракт деб ҳисобланади. Ва, аксинча, турли давлатларга қарашли, битта давлат ҳудудида жойлашган фирмалар ўртасида тузилган контракт Вена конвенцияси шартларига мувофиқ халқаро контракт деб ҳисобланмайди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1261 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика