Norma.uz

Юк ташиш: ишни қандай тўғри ташкил этиш мумкин

 

Автомобиль транспортида юк ташиш бўйича МЧЖ очмоқчиман. Тошкент молия институтининг «Бухгалтерия» йўналишини тугатганман. ВМнинг 14.07.2006 йилдаги 138-сон қарори ва Низом (АВ томонидан 5.10.2006 йилда 1626-сон билан рўйхатдан ўтказилган) талабларига мувофиқ, МЧЖ директори ҳам, бухгалтери ҳам ўзим бўлмоқчиман, шунингдек ўрта махсус маълумотга эга иккита ҳайдовчи, автомобиль йўналишида олий маълумотли ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассисни ишга ёлламоқчиман.

1. Директор ҳам автомобиль йўналишида олий маълумотга эга бўлиши шартми ёки директор бўлган ҳолда автомобиль соҳасида олий маълумотга эга шахсни ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассис сифатида ишга қабул қилишим мумкинми?

2. МЧЖда бўлимлар ташкил этиш зарурми?

3. Жамият ходимларига қандай талаблар қўйилади?

4. Автомобиль транспортида юк ташиш билан шуғулланувчи корхоналар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилишлари керак?

У.Шаропов.

 

1

Жамиятингиз юк ташиш билан шуғулланмоқчи бўлса, у махсус Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 5.10.2006 йилда 1626-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўрсатилган малакавий талабларга риоя этиши шарт. Улардан бирида раҳбар автомобиль йўналишида олий касбий маълумоти тўғрисида дипломга ва 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши шартлиги белгиланган.

Сиз жамият директори бўла олмаслигингиз сабабли ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассисдан ташқари, автомобиль йўналишида олий маълумотга эга кишини ҳам излашингиз керак бўлади.

 

2

Қонун ҳужжатларида юк ташиш билан шуғулланувчи корхонада бўлинмалар, бўлимлар ёки хизматларни мажбурий ташкил этиш зарурати назарда тутилмаган. Бу корхона раҳбарияти ихтиёридадир.

 

3

Юкларни ташиш билан шуғулланаётган корхона ходимларига қуйидаги талаблар қўйилади (Низомнинг 4-банди):

► автомобиль йўналишида олий касбий маълумоти тўғрисида диплом, 5 йилдан кам бўлмаган иш стажи ва малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида (бундан кейин – Агентлик) аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулосанинг мавжудлиги – юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари ва ташиш жараёнини ташкиллаштиришга жавобгар бўлган юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбарининг ўринбосари учун;

► автомобиль ёки техник йўналишда олий касбий маълумоти тўғрисида дипломнинг ҳамда ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида Агентликда аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулосанинг мавжудлиги – ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассис учун;

► тегишли тоифадаги автотранспорт воситасини бошқаришга белгиланган намунадаги гувоҳнома билан тасдиқланган ҳуқуқнинг мавжудлиги – ҳайдовчилар учун.

Шунингдек жамият автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун қуйидаги лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ келиши керак (Низомнинг 9-банди, ВМнинг 14.07.2006 йилдаги 138-сон қарорига 1-илова):

► автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонун ҳужжатларига, ташиш қоидаларига, экологик талабларга мажбурий риоя қилиши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириши;

► штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган, тегишли лавозимни эгаллаш ҳуқуқи учун Агентлик томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши;

► жамият фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия карточкаси мавжуд бўлиши;

► автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

► ташиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариши, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уни асраши, техник кўрикдан ўтказиши, техника хавфсизлигини таъминлаши, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиши ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиши;

► янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига қўшимча лицензия карточкаларини ўз вақтида олиши;

► жамият ходимлари йўловчиларни ҳамда юкларни автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишда қўйиладиган малакавий талабларга мувофиқ келишлари шарт.

 

4

Юкни автомобиль транспортида ташиш фаолиятини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардир:

► Фуқаролик кодекси (709–725-моддалар);

► «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун;

► «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонун;

► Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари (ВМнинг 1.08.2014 йилдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган);

► Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари (ВМнинг 16.02.2011 йилдаги 35-сон қарорига 1-илова);

► Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқнома (АВ томонидан 2.07.2004 йилда 1382-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

► Юк автотранспорт воситаларининг «Қамчиқ» довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 21.09.2012 йилда 2391-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

► Автомобиль ва дарё транспорти ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари (АВ томонидан 8.09.2005 йилда 1511-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

► Автомобилда халқаро ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низом (АВ томонидан 26.03.2012 йилда ­2345-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

► Автомобиллар ҳайдовчиларининг меҳнат гигиенасига доир санитария қоидалари (Давлат санитария врачи томонидан 26.05.2006 йилда тасдиқланган 0204-06-сон СанҚН).

 

Абдураҳмон Бахтиев,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3142 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика