Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 36 / Божхона

Мутахассислар ўзгаришлар ҳақида

 

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, божхона соҳасида улар дуч келаётган муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш ва зудлик билан ҳал этишда «Тошкент-АЭРО» ИБК ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан мунтазам равишда ўтказиб келинаётган очиқ мулоқотларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

 

Бу галги очиқ мулоқотда иштирокчилар экспорт-импорт фаолиятига доир бир қатор қонун ҳужжатлари қаторида республикамиз Президентининг «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (21.06.2017 йилдаги ПҚ-3077-сон) мақсад-вазифаларини ўргандилар.

Қарорга мувофиқ, хўжалик субъектларига 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари ҳақини олдиндан 100 фоиз тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилишга рухсат берилди. Шунингдек, ўзи ишлаб чиқарган товарларни хорижий валютага уларнинг таннархидан паст нархлар бўйича мустақил равишда ёки вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг ташқи савдо ташкилотлари орқали экспорт қилувчи ташкилотларга Маҳсулотларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи Махсус эксперт комиссияси қарорлари асосида, солиқ солиш мақсадида товарларни (ишлар, хизматларни) сотишдан олинган тушумлар миқдори товарларни (ишлар, хизматларни) сотишнинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши белгиланди.

Бундан ташқари, илгари фойдаланишда бўлган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни улар тайёрланган вақтдан бошлаб 5 йил ўтгандан кейин экспорт қилишни республика Ҳукуматининг қарорларисиз амалга оширишга рухсат берилди.

Келтирилаётган ва ишлаб чиқарилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш муддатлари 3 иш кунигача қисқартирилди.

Жорий йилнинг 1 августидан экспорт қилувчи хўжалик субъектларига маҳсулотларни экспорт қилишдан валюта тушумларининг 25 фоизини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор қилиниши эса Президентнинг «Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (28.07.2017 йилдаги ПҚ-3157-сон) билан белгиланди.

Тадбиркорлар учун ташкил этилган очиқ мулоқот учрашувида ДБҚ Божхона статистикаси ва таҳлил маркази бош инспектори Н.Ҳаитов, «Тошкент-АЭРО» ИБК бошлиғи ўринбосари И.Омаров иштирок этди.

 

«Тошкент-Аэро» ИБК

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1592 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика